Вилоятда яшайдиган онамнинг пенсиясини ишончнома бўйича оламан. Бунда Пенсия жамғармаси бўлимида қайддан ўтишим кераклиги ҳақида эшитдим.
Бу шундайми?
– Ҳар доим ҳам эмас. Ишончли вакил пенсия тўлашга таъсир этиши мумкин бўлган ўзига маълум ҳолатлар тўғрисида Пенсия жамғармаси бўлимига хабар бериши шарт.
Бироқ ишончли вакил, яъни онангиз Пенсия жамғармаси бўлимига бир йилда камида бир марта бориб, тайинланган пенсияга бўлган ҳуқуқини тасдиқлаши лозим (252-сон Низомнинг 160-банди).