Norma.uz

Айрим асослар мавжуд

 

Қайси ҳолатлар пенсияни қайта ҳисоблаш учун асос бўлиши мумкин? Пенсионерни хабардор қилмаган ҳолда пенсия тўловларини камайтириш ёки кўпайтириш мумкинми?

 

– Пенсияни қайта ҳисоблаш учун бир қатор асослар мавжуд. Уларга қуйидагилар киритилади (Низомнинг 142-б., ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон қарорига 1-илова):

а) пенсионер томонидан пенсия ҳужжатлар йиғмажилдида мавжуд бўлмаган ва пенсия миқдорига таъсир кўрсатадиган қўшимча ҳужжатлар тақдим этилиши (иш стажи ва пенсия тайинлангунга қадар иш ҳақи тўғрисида);

б) ногиронлик гуруҳининг ўзгариши;

в) боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи оила аъзолари сонининг ўзгариши;

г) устама ҳақ олиш ҳуқуқининг пайдо бўлиши;

д) пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдорининг ўзгариши;

е) даромадларнинг индексация қилиниши.

Қуйидаги ҳолларда пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисида ариза бериш талаб этилмайди (252-сон Низомнинг 149-б.):

  • қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсияни қайта ҳисоблаш базавий миқдори ўзгарганда;
  • тайинланган пенсия миқдори камайишига олиб келган ҳолатлар юз берганда;
  • оиланинг 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган аъзоларидан бири таълим муассасасидан берилган унинг ўқувчи эканлиги ҳақидаги маълумотномани тақдим этган тақдирда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи оила аъзолари сони ўзгарганда;
  • ногиронлик гуруҳи ўзгарганда;
  • I гуруҳ ногиронлиги белгиланганда.

Бошқа ҳолатларда пенсия миқдори фақат пенсионернинг аризасига асосан қайта ҳисобланиши мумкин.

Кўп учрайдиган ҳолатлардан бири пенсияни ортиқча тўланган тўловларни ушлаб қолган ҳолда қайта ҳисоблаш ҳолатидир. Мазкур ҳолат тайинланган пенсия миқдорининг камайишига олиб келишига асос бўлади. Бунга пенсионернинг нотўғри маълумотлар кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этганлиги ёки боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи оила аъзоларининг таркиби ўзгарганлиги тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилмаганлиги ёхуд ҳисобдаги ёки бошқа техник хатолик сабаб бўлади.

Мазкур ҳолатда пенсияни қайта ҳисоблаш тўғрисида ариза тақдим этилиши талаб этилмайди. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимининг қарори ушлаб қолиш учун асос бўлади, бу ҳақда пенсионерга ўз вақтида хабар берилиши лозим («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 65-м.).

Прочитано: 325 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика