Norma.uz

Ижтимоий ҳимоя: иккита нафақа ва иккита маълумотнома – давлат хизматлари марказлари орқали

 

Вазирлар Маҳкамасининг 23.05.2020 йилдаги 327-сон қарори билан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентлари тасдиқланди

 

Ўтган  йили  айрим  ҳудудларда  тажриба  лойиҳаси амалга оширилаётганлиги маълум қилинганэди, лойиҳа

доирасида фарзанд туғилганда ва дафн маросими учун бериладиган нафақалар Давлат хизматлари марказлари (ДХМ)  орқали  тайинланадиган  бўлди.  Янги  ҳужжатга биноан ушбу тартиб республика бўйлаб татбиқ этилади. Тегишли маъмурий регламентлар тасдиқланди.

Бундан ташқари, ДХМ орқали қуйидаги маълумотно-малар берилади:

  •  фуқаронинг  пенсия  олувчилар  рўйхатида  мавжуд-лиги ҳақида;
  •  пенсия миқдори тўғрисида.

Нафақалар ва маълумотномаларни расмийлаштириш жараёни тўлиқ автоматлаштирилади. Шу мақсадда 2020

йил 1 июнга қадар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали хизматлар кўрсатилиши жорий этилди, шунингдек Пенсия жамғармасининг (ПЖ) маълу-мотлар базаси ФҲДЁнинг ягона электрон архиви ахборот тизими билан интеграция қилинди. Фарзанд туғилганда бериладиган нафақа, ПЖнинг ҳудудий бўлимлари томонидан тайинланади ҳамда нафа-қа олиш учун бола туғилган кундан эътиборан 6 ой мобай-нида мурожаат этилган тақдирда ишламайдиган оналарга ДХМ орқали нафақа берилади. Ишлайдиган ва ўқийдиган ота-оналарга нафақа иш ёки ўқиш жойидан тўланади (Низомнинг  80-банди,  АВ  томонидан  8.05.2002  йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Дафн маросими учун нафақа қуйидаги ҳолатларда ПЖнинг  ҳудудий  бўлимлари  томонидан  тайинланади ҳамда ДХМ орқали расмийлаштирилади:

  • давлат пенсиясини олувчи пенсионер вафот этганда;
  • давлат ижтимоий нафақасини олувчи фуқаро вафот этганда;
  • бола туғилган дастлабки ҳафтада вафот этганда ёки ўлик бола туғилганда (перинатал ўлим);
  • иш  билан  банд  ёки  ишсиз  бўлган  шахслар  ҳамда фуқаролар ёки болаларнинг айрим тоифаларига мансуб бўлган шахслар вафот этганда;

Ўзбекистонда доимий яшаш жойига эга бўлмаган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар вафот

этганда ва улар Ўзбекистон ҳудудида дафн этилганда (Ни-зомнинг 6-б., 1-хатбошиси, ВМнинг 14.06.2011 йилдаги 174-сон қарорига 1-илова).

Нафақа  дафн  маросимини  ўтказишни  ўз  зиммасига олган шахсга берилади.

Ходим ёки унинг қарамоғидаги оила аъзоси вафот этган тақдирда, тегишли корхона, муассаса ёки ташкилот томонидан нафақа тайинланади ва тўланади (Дафн маросими учун нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди 2-хатбошиси).

нафақа ва маълумномаларни олиш учун мурожаат қилиш тартиби Иккала турдаги маълумотномаларни олиш тартиб-таомиллари  бир  хил.  Хизматлардан  ДХМга  ўзи  келиб ёки ЯИХДП орқали онлайн тарзда фойдаланиш мумкин.

Хизматларни  олиш  учун  мурожаат  этилганда  электрон сўровнома тўлдирилади, унда қуйидаги маълумотлар кўр-сатилади: ариза берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг паспорт серияси ва рақами, ЖШШИР, туғил-ганлик (вафот этганлик) ҳақидаги гувоҳноманинг серияси ва рақами, болага (марҳумга) алоқадорлиги ва бошқалар.

Ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим этиш талаб этил-майди. Тўлдирилган сўровнома 5 дақиқа мобайнида ПЖ бўлимига юборилади, у ерда 5 дақиқа мобайнида нафақа пули тайинланади ёки уни тайинлаш рад этилади (сабаб-лари кўрсатилади). Кейин ПЖ бўлими нафақани қачон ва қаердан олиш кераклиги ҳақида хабардор қилади.

Фуқаронинг пенсия олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида ҳамда пенсия миқдори тўғрисидаги маълумотномаларни  ДХМ  орқали  олиш  тартиби  юқорида  айтиб ўтилган тартибга ўхшашдир. Барча тартиб-таомиллар ба-жарилганидан кейин QR-код (матрик штрих-код) қўйилган маълумотнома расмийлаштирилади. Хизматлар бепул кўрсатилади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 23.05.2020 йилдан кучга кирди.

Ленара Хикматова

 


Прочитано: 399 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика