Norma.uz

Нафақалар – «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» орқали

 

Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2020 йилдаги 286-сон қарори билан ҳукуматнинг «Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (13.04.2019 йилдаги 308-сон) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

ВМнинг 308-сон қарори билан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими жорий этилиши назарда тутилган. Ҳужжат билан идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда ижтимоий давлат хизматларини кўрсатиш ва аҳолига ёрдам бериш билан боғлиқ тартиб-таомилларни автоматлаштириш, ариза берувчилар ҳамда ижтимоий давлат хизматлари ва ёрдам олувчиларнинг ягона маълумотлар базасини шакллантириш бўйича вазифалар қўйилган.  

Кам таъминланган оилаларга «Ягона реестр» АТ орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам бериш масаласини кўриб чиқиш ва тайинлаш тартиб-таомиллари Сирдарё вилоятида пилот лойиҳа доирасида 2019 йил 1 октябрдан бошлаб амалга оширилган.

Янги ҳужжатда белгиланишича, кам таъминланган оилаларга 2019 йил 1 октябргача тайинланган ижтимоий нафақаларни тўлаш 2020 йил 1 майдан бошлаб Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 15.02.2013 йилдаги 44-сон қарорига 1-илова) билан белгиланган тартибда, «Ягона реестр» АТ орқали амалга оширилади.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига 2020 йил 1 июнга қадар ўз ахборот тизимида жамоат ишлари ҳақини тўлаш бўйича электрон тўлов рўйхати ҳар бир олувчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами кўрсатилишини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилишини таъминлаш вазифаси топширилди.

 Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 16.05.2020 йилдан кучга кирди. 

 

 Лола Абдуазимова.

Прочитано: 391 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика