Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2020 год / № 26 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда юритилад

 

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 24.06.2020 йилдаги «Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 407-сон қарор қабул қилинди. 

 

Норезидент-биржа савдолари Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар юритувини рақамлаштириш мақсадида ҳужжат билан ИИВ, Адлия вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув» лойиҳасини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш тўғрисидаги так-лифига розилик берилди.

Лойиҳа доирасида қуйидагилар назарда тутилган:

  •  маъмурий  ҳуқуқбузарлик  тўғри-сидаги ишларни қўзғатиш, кўриб чи-қиш ва баённома тузишга ваколатли органлар, судлар ва Бош прокуратура ҳузуридаги  Мажбурий  ижро  бюроси-нинг электрон ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини интеграциялаштириш;
  •  маъмурий  ҳуқуқбузарликка  оид иш юритишда фойдаланиладиган про-цессуал ҳужжатларнинг ягона электрон базасини шакллантириш;
  • ортиқча босқичларни бекор қилиш ва  муддатларни  қисқартириш  орқали иш  юритиш  тартибини  соддалаштириш;
  • автоматлаштирилган дактилоско-пик таққослаш тизими, шахсни иденти-фикация қилишнинг автоматлаштирилган тизими ҳамда биометрик паспорт тизимини модернизация қилиш.

Лойиҳани  амалга  ошириш  бўйича Идоралараро комиссияга бир ой муддатда лойиҳани 2021 йил 1 январга қадар Тошкент шаҳри ҳудудида амалга ошириш бўйича иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш топширилди.

Соддалаштирилган тартибга биноан пойтахт  ҳудудида  маъмурий  ҳуқуқбу-зарлик  тўғрисидаги  ишларни  юритишнинг  соддалаштирилган  тартиби планшет  компьютер  ёрдамида  амалга  оширилади,  ҳуқуқбузарнинг  шахси

ИИВ маълумотлар базасидан биометрик паспорт ёки юз тузилишини расмга  олиб,  шунингдек  бармоқ  изларини тушириш орқали аниқланади.

Ҳуқуқбузар тайинланган жаримани «Электрон ҳукумат»нинг ягона биллинг тизими орқали тўлаши мумкин.

Тўлов тўғрисидаги маълумот элект-рон базага баённома топширилган санадан эътиборан 15 кун ичида келиб

тушмаган тақдирда, иш автоматик тарз-да умумий асосларда кўриб чиқиш учун тегишли  ваколатли  органларга  жўнатилади.

Қуйидаги ҳолатларда маъмурий ҳу-қуқбузарлик тўғрисидаги ишлар содда-лаштирилган тартибда юритилмайди:

  • ҳуқуқбузар уни рад этса;
  • жарима жазосидан бошқа турдаги санкциялар қўлланилса;
  •  ҳуқуқбузар  чет  эл  фуқароси  ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлса;
  • зарар кўрган тараф зарарни ундиришни талаб қилса ва бошқалар.

ИИВга  манфаатдор  вазирлик  ва идоралар билан биргаликда 2021 йил

1 январга қадар автоматлаштирилган мультибиометрик  идентификация  қи-лиш тизими учун 40 млн нафар шахс-нинг анкета маълумотлари, ташқи юз қиёфаси  ва  қўл  излари  маълумотларини  қайта  ишлашга  мўлжалланган  дастурий  таъминот  ва  сервер  қурил-маларини  ҳамда  «Паспорт-виза»  автоматлаштирилган  ахборот  тизими мажмуаси учун сервер қурилмаларини харид қилиш топширилди.

Лойиҳани Тошкент шаҳрида амалга ошириш  тажрибасини  инобатга  олган  ҳолда Идоралараро комиссия 2021 йил  1 ноябрга қадар лойиҳани мамлакати-мизнинг бошқа ҳудудларида қўллаш бў-йича таклифлар ишлаб чиқиши лозим.

 

Ҳужжат  Қонун  ҳужжатлари  маъ-лумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 25.06.2020 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 330 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика