Вилоятда истиқомат қиладиган фуқаро Тошкент шаҳрида яшайдиган фуқарога катта миқдорда қарз бермоқчи, бунда қарз олувчига тегишли Тошкентдаги квартира гаровга қўйилмоқда.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай қарз берилиши мумкинми?
– Йўқ, Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинмаган шахс учун бундай гаров назарда тутилмаган.
Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахс сотиб олувчи тараф бўлса, Тошкент шаҳрида олди-сотди битимлари нотариал тасдиқланади ва давлат рўйхатидан ўтказилади, шу жумладан турар жой гаровга қўйилади (Низомнинг 8-банди, ВМнинг 16.02.2012 йилдаги 41-сон қарорига 1-илова; АВ томонидан 4.01.2019 йилда 3113-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 50-банди).
Шу муносабат билан Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлмаган шахсга пул қарз бериш шартномасини таъминлаш учун ипотека сифатида Тошкент шаҳрида жойлашган квартирани тақдим этиш қонун ҳужжатларига зиддир.
Павел Сильнов,
«Norma» МЧЖ эксперти.