Товарни сотиш ва уни харидорга беришда ҳисобварақ-фактурани олдиндан тўлов ўтказилмасдан тузиш мумкинми?
– 2019 йил 1 январдан бошлаб давлат улуши 50%дан кам бўлган корхоналар билан шартномалар бўйича ички бозорда олдиндан 15% тўловни амалга оширишга доир талаб бекор қилинган (30.10.2018 йилдаги ПФ-5564-сон Фармоннинг 1-банди).
Бинобарин, устав фондида давлат улуши 50%дан кам бўлган ёки давлат улуши бўлмаган корхоналар ТМҚни олдиндан тўлов ўтказилмасдан жўнатишга ва ҳисобварақ-фактурани ёзиб беришга ҳақлидир.
Наргиза Алимова, «Norma» МЧЖ эксперти.