Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2020 год / № 05 / Паспорт масалалари

Рўйхатдан чиқариш учун – шахсий иштирок

 

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган фуқароларни ишончномалар бўйича, уларнинг шахсан иштирокисиз рўйхатдан чиқариш амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 22.10.2018 йилдаги 845-сон қарорига 1-илова) мувофиқ фуқаро рўйхатдан чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

♦ белгиланган шакл бўйича ариза;

♦ паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

♦ мудофаа ишлари бўлимидан ҳисобдан ўчирилганлиги ҳақида белгиси мавжуд ҳисоб-ҳарбий ҳужжатлар;

♦ уй дафтари ёки қайд этиш карточкаси ва квартиралар бўйича карточка;

♦ рўйхатдан чиқарганлик учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни рўйхатдан чиқариш маҳкумнинг ишончномаси асосида ёки уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотганлик ҳақидаги суд қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Вафот этганлар ўлим қайд этилганидан кейин рўйхатдан чиқарилиши лозим.

Тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ва ҳақиқатга мувофиқ бўлмаган маълумотлар аниқланган, шунингдек, вилоятларда доимий пропискага эга бўлиш учун асос бўлган ҳужжатлар қалбакилаштирилганлиги аниқланган тақдирда доимий прописка туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) МваФРБ томонидан бекор қилинади, кейинчалик материаллар тергов органларига юборилади.

Пропискани бекор қилиш ёки рўйхатдан чиқариш суд қарорига кўра, шунингдек, қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам амалга оширилиши мумкин.

 

Санжар Хўжааҳмедов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 640 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика