Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 52 / Бухгалтерга тавсиялар

Инвентарлаш ўтказишга қандай тайёрланиш керак

 

Ҳисоб ва ҳисобот қоғозда тўғри бўлиши мумкин, бироқ уларнинг ишончлилиги фақат инвентарлаш ўтказиш орқали аниқланади. Экспертларимиз берган тавсиялар инвентарлашни ташкиллаштиришнинг асосий жиҳатларини ёдга солишга, эҳтимолий хатоларнинг олдини олишга ёки тузатишга ёрдам беради.

 

Ҳар йил бухгалтерлар йиллик ҳисоботга тайёрланишда барча ҳисобварақ-фактуралар келиб тушган-тушмаганини, аванс ҳисоботларининг барчаси расмийлаштирилганини ва бошқа ҳужжатларни текшириб чиқадилар. Шундай вақтда уларда қуйидаги саволлар юзага келади:

корхона томонидан асосий воситалар ҳар йили инвентарлашдан ўтказилиши зарурми?

товарлар, хом ашё, тайёр маҳсулотлар инвентарлашдан қандай даврийликда ўтказилади?

етказиб берувчилар ва харидорлар билан ҳисоб-китоблар бўйича ноаниқ суммалар мавжуд бўлмаса, ҳисоб-китоблар бўйича инвентарлашни ўтказишнинг нима кераги бор?

инвентарлашни ўтказиш ёки ўтказмасликни ўзимиз ҳал қилсак бўладими?

Таъкидлаб ўтамиз, ҳар бир корхона инвентарлаш ўтказиш тартибини ўзи ишлаб чиқади. Уни корхонанинг ҳисоб сиёсатида тасдиқлаш лозим. Бунда ҳисоб сиёсати бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаслиги керак.

Инвентарлаш ўтказишнинг асосий қоидаларини кўриб чиқамиз.

 

I. Нималар инвентарлашдан ўтказилади?

Қуйидагилар инвентарлашдан ўтказилиши лозим (АВ томонидан 2.11.1999 йилда 833-сон билан рўйхатдан ўтказилган 19-БҲМС):

хўжалик юритувчи субъектнинг барча мол-мулки – ушбу мол-мулк жойлашган жойидан қатъи назар;

барча турдаги молиявий мажбуриятлар;

ишлаб чиқариш захиралари ва хўжалик юритувчи субъектга тегишли бўлмаган, бироқ бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олинадиган (масъул сақлашда бўлган, ижарага, қайта ишлаш учун олинган) бошқа турдаги мол-мулклар;

шунингдек, бирор-бир сабабларга кўра ҳисобга олинмаган мол-мулк.

 

II. Инвентарлаш қачон ўтказилади

Қуйидаги ҳолларда инвентарлаш ўтказилиши шарт:

1) йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан, инвентарлаш ҳисобот йилининг 1 октябридан кейин ўтказилган мол-мулкдан ташқари, бошқа стандартлар талабларига мувофиқ даврийликни ҳисобга олган ҳолда (жадвалга қаранг). Ушбу талаб корхонанинг баланс моддалари актив ва мажбуриятларни синчиклаб инвентарлашдан ўтказишга асосланиши лозимлигидан келиб чиқади. Инвентарлаш ўтказиш миқдори ва натижалари, шунингдек улар ўтказилмаслиги сабаблари молиявий ҳисоботга илова қилинадиган тушунтириш хатида акс эттирилиши лозим (Қоидалар, 7-илова, АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган);

2) мол-мулк ижарага берилганда, сотиб олинганда, сотилганда;

3) моддий жавобгар шахслар алмашганда;

4) ўғирлик ёки суиистеъмол, шунингдек, бойликларни шикастлаш далиллари аниқланганда;

5) табиий офатлар, ёнғинлар, фалокатлар ёки бошқа фавқулодда вазиятлар юз берганда;

6) хўжалик юритувчи субъект тугатилганда (қайта ташкил этилганда) тугатиш (ажратиш) балансини тузиш олдидан.

Инвентарлаш ўтказиш даврийлиги қуйидагича бўлади:

Инвентарлаш объекти

 

Счёт рақами

 

Инвентарлаш даврийлиги

 

НҲҲ

 

Номи

 

Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган

 

рақами

 

санаси

 

Асосий воситалар

 

0100-«Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

Икки йилда камида бир марта

 

5-сон БҲМС «Асосий воситалар»

 

1299-сон

 

20.01.2004 й.

 

улардан: кутубхона фондлари

 

0190-«Бошқа асосий воситалар»

 

Беш йилда камида бир марта

 

5-сон БҲМС «Асосий воситалар»

 

1299-сон

 

20.01.2004 й.

 

Ўрнатиладиган ускуна ва капитал қўйилмалар (тугалланмаган қурилиш, АВ, НМА харид қилиш)

 

0700– «Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳисобга олувчи счётлар»

 0800-«Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар»

Йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан

 

19-сон БҲМС «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш»

 

833-сон

 

2.11.1999 й.

 

Номоддий активлар

 

0400-«Номоддий активларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

Икки йилда камида бир марта

 

7-сон БҲМС «Номоддий активлар»

 

1485-сон

 

27.06.2005 й.

 

Молиявий қўйилмалар (бошқа ташкилотларнинг қимматли қоғозлари ва устав капитали)

 

0600-«Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар»

5800-«Қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар»

Йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан

 

19-сон БҲМС «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш»

 

833-сон

 

2.11.1999 й.

 

Товар-моддий бойликлар

 

1000– «Материалларни ҳисобга олувчи счётлар»

2000-«Асосий ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар»

2800-«Тайёр маҳсулотни ҳисобга олувчи счётлар»

2900-«Товарларни ҳисобга олувчи счётлар»

014-«Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари»

Бир йилда камида бир марта

 

4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»

 

1595-сон

 

17.07.2006 й.

 

улардан:

ёқилғи-мойлаш материаллари

1030-«Ёқилғилар»

 

Ҳар чоракда

 

19-сон БҲМС «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш»

 

833-сон

 

2.11.1999 й.

 

озиқ-овқат маҳсулотлари

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

Ҳар чоракда

 

19-сон БҲМС «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш»

 

833-сон

 

2.11.1999 й.

 

қимматбаҳо металлар

 

1000-«Материалларни ҳисобга олувчи счётлар»,

2800-«Тайёр маҳсулотни ҳисобга олувчи счётлар»,

2900-«Товарларни ҳисобга олувчи счётлар»

Тармоқ йўриқномаларига мувофиқ

 

19-сон БҲМС «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш»

 

833-сон

 

2.11.1999 й.

 

Келгуси даврлар харажатлари

 

3100-«Келгуси давр харажатларини

ҳисобга олувчи счётлар»

Йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан

 

19-сон БҲМС «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш»

 

833-сон

 

2.11.1999 й.

 

Сўмдаги нақд пул маблағлари

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

Чоракда камида бир марта

 

Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари

 

2687-сон

 

22.06.2015 й.

 

Валютада нақд пул маблағлари

 

5020-«Чет эл валютасидаги пул маблағлари»

 

Чоракда камида бир марта

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахслар томонидан чет эл валютасида касса операцияларини юритиш тартиби

 

611-сон

 

22.01.1999 й.

 

Пул маблағлари

 

5100-«ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар»,

5200-«Чет эл валютасидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар»,

5500-«Банкдаги махсус счётлардаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар»,

5600-«Пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётлар»,

5700-«Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)ларини

ҳисобга олувчи счётлар»

Йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан

 

19-сон БҲМС «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш»,

Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари,

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахслар томонидан чет эл валютасида касса операцияларини юритиш тартиби

 

 

833-сон

 

 

 

2687-сон

 

 

 

 

 

611-сон

 

 

 

2.11.1999 й.

 

 

 

22.06.2015 й.

 

 

 

 

 

22.01.1999 й.

 

Пул ҳужжатлари, қимматликлар ва қатъий ҳисобот бланкалари

 

5510-«Аккредитивлар»,

5520-«Чек дафтарчалари»,

006-«Қатъий ҳисоботдаги бланклар»

Бир ойда бир марта; кассада сақланганида, кассада тафтиш ўтказиладиган муддатда

 

19-сон БҲМС «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш»

 

833-сон

 

2.11.1999 й.

 

Ҳисоб-китоблар

 

4000-«Олинадиган счётлар» – 4900-«Даргумон қарзлар бўйича резервни ҳисобга олувчи счётлар»,

6000-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» –

6900-«Турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар» ва

7000-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар» –

7900-«Турли кредиторларга бўлган узоқ муддатли

қарзларни ҳисобга олувчи счётлар»,

008-«Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш – олинган»,

009-«Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш – берилган»

Йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан

 

19-сон БҲМС «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш»,

Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари,

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахслар томонидан чет эл валютасида касса операцияларини юритиш тартиби

 

 

833-сон

 

 

 

2687-сон

 

 

 

 

 

611-сон

 

 

 

2.11.1999 й.

 

 

 

22.06.2015 й.

 

 

 

 

 

22.01.1999 й.

 

Корхонага тегишли бўлмаган, бироқ бухгалтерия ҳисобида турадиган (масъул сақлашда бўлган, ижарага олинган, қайта ишлаш учун қабул қилинган) мол-мулк

 

001-«Оператив ижарага олинган асосий воситалар», 002-«Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар»,

003-«Қайта ишловга қабул қилинган материаллар»,

004-«Комиссияга қабул қилинган товарлар»,

010-«Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар»,

011-«Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк»

Йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан

 

19-сон БҲМС «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш»

 

833-сон

 

2.11.1999 й.

 

 

 

III. Инвентарлаш қандай расмийлаштирилади 

Инвентарлашни ўтказиш учун қуйидаги таркибда доимий фаолият юритадиган инвентарлаш комиссияси тузилади:

хўжалик юритувчи субъект раҳбари ёки унинг ўринбосари (комиссия раиси);

бош бухгалтер;

бошқа мутахассислар (муҳандислар, иқтисодчилар, техниклар, ички аудит вакиллари ва ҳоказолар).

Комиссия таркибига инвентарланаётган бойликлар, нархлар ва бирламчи ҳисобни яхши биладиган тажрибали ходимлар киритилиши керак.

Раҳбар тегишли буйруқ билан комиссия таркибини тасдиқлайди. Буйруқда инвентарлашни бошлаш ва якунлаш муддатлари белгиланади, инвентарланадиган мол-мулк ва мажбуриятлар аниқланади.

Буйруқни қайта расмийлаштиришнинг олдини олиш учун инвентарлаш ўтказиш муддатларини олдиндан режалаштиринг:

қанча вақт керак бўлишини аниқланг – 10 кун ёки ундан кўп;

корхонангиз йирик бўлса, мисол учун, Ўзбекистон бўйича омборлари кўп бўлган тақдирда, комиссия таркиби ҳар бир ҳудуд учун белгиланиши лозим;

БҲМСда белгиланган инвентарлаш ўтказиш муддатларини (жадвалга қаранг) ҳисобга олган ҳолда, сизда ТМЗ миқдори кам қолган даврда инвентарлаш ўтказилиши қулай бўлади. Масалан, корхона 15 декабргача ТМЗни реализация қилишни якунлашни режалаштирди, тегишинча, инвентарлашни ушбу санадан кейин ўтказган маъқулдир.

 

IV. АВ, НМА, ТМЗ ва инвестицияларни инвентарлаш

Асосий воситалар бўйича инвентарь варақчалари, инвентарь дафтарлари ёки рўйхатлари ва бошқа таҳлилий ҳисоб регистрлари, шунингдек техник ҳужжатлар (техник паспортлар, йўриқномалар ва бошқалар) текширилади. Текшириладиган объектлар натурада кўздан кечирилади, улар бўйича маълумотлар инвентарлаш рўйхатига киритилади (19-сон БҲМСга 6-илова). Қуйидаги АВ объектларига алоҳида рўйхатлар расмийлаштирилади:

ижарага қабул қилинган ёки масъулиятли сақлашда бўлган асосий воситалар – улар олинган ҳужжатлар кўрсатилган ҳолда;

фойдаланишга яроқсиз ва тиклаб бўлмайдиган асосий воситалар – уларни фойдаланишга топшириш вақти ва ушбу объектларни яроқсиз ҳолга келтирган сабаблар кўрсатилган ҳолда.

Ҳисоб маълумотларидан четга чиқишлар аниқланса, солиштириш қайдномани тўлдиринг (19-сон БҲМСга ­17-илова).

Комиссия объектларнинг яроқсизлиги сабабларини аниқлаши ва уларни ҳисобдан чиқариш, тугатиш, тиклаш, таъмирлаш, йўқотиш ва зарарларни ҳисобдан чиқариш, шу жумладан айбдор шахслар ҳисобига ҳисобдан чиқариш бўйича таклифларни тайёрлаши лозим. АВни тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда, раҳбарнинг буйруғи билан махсус тугатиш комиссияси тузилади. У АВнинг айрим қисмларидан (деталь, металлолом ва бошқалар) фойдаланиш мумкин-мумкин эмаслигини аниқлайди, уларни баҳолайди, ҳужжатларни расмийлаштиради. Унинг ваколатига бошқа функциялар ҳам киритилади (АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

Номоддий активлар бўйича улар ҳисоби юритиладиган варақалари ва корхонанинг ушбу активларга бўлган мутлақ ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (патент, гувоҳномалар, бошқанинг фойдасига воз кечиш шартномаларива бошқалар) текширилади. Ҳужжатлар ҳисоб маълумотлари билан солиштирилганда комиссия томонидан активлар тўғри баҳолангани ва уларни НМА таркибига кирим қилиниши (кирим қилинмаганлиги) аниқланади. НМАни инвентарлаш натижалари эркин шаклдаги инвентарлаш рўйхатида (АВ рўйхати шаклини қўллаш мумкин), четга чиқишлар эса – Солиштириш қайдномасида жамланади.

Молиявий қўйилмаларни (инвестицияларни) инвентарлашда қимматли қоғозларга доир ҳақиқатдаги харажатлар ва бошқа ташкилотларнинг устав капиталлари, шунингдек, бошқа ташкилотларга берилган қарзлар текширилади. Комиссия молиявий қўйилмалар (қимматли қоғозларни сотиб олишга шартномалар, таъсис шартномалари, қўйилма тўғрисидаги гувоҳнома, қарз шартномаси, депозитарийдан кўчирма ва ҳ.к.) билан танишиб чиқади. Барча кўрсаткичлар инвентарлаш рўйхатларига киритилади ­(19-сон БҲМСга 15-илова) улар асосида ҳақиқий харажатлар бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан солиштирилади. Четга чиқишлар мавжуд бўлганда, Солиштириш қайдномаси тўлдирилади.

Товар-моддий бойликлар текширув чоғида сараланиб ҳисоблаб чиқилади, тарозида тортилади ва ўлчанади. Уюм қилиб сақланадиган ва арзон баҳоли ҳажмдор буюмлар миқдори техник ҳисоб-китоблар орқали аниқланади. ТМЗ инвентарлаш рўйхатига (19-сон БҲМСга 8-илова) ҳар бир ном бўйича номенклатура рақами, тури, гуруҳи, артикули, нави ва миқдори кўрсатилган ҳолда киритилади. Қуйидаги ТМЗ бўйича алоҳида рўйхатлар тузилади:

масъулиятли сақланишда бўлган товар-моддий бойликлар (19-сон БҲМСга 10-илова) ушбу бойликларни масъулиятли сақлашга қабул қилинганини тасдиқлайдиган ҳужжатлар кўрсатилади;

юклаб жўнатилган, харидорлар томонидан ҳақи муддатида тўланмаган, бошқа хўжалик юритувчи субъектлар омборларида бўлган товар-моддий бойликлар (19-сон БҲМСга 9-илова). Бундай бойликлар улар ҳисобга олинадиган счётлардаги маълумотлар билан солиштирилади. Улар бўйича ҳар бир жўнатма номи (ҳужжат бўйича), миқдори ва қиймати (ҳисоб маълумотларига биноан), юклаб жўнатиш санаси, ушбу бойликлар ҳисобга олинишига асос бўлган ҳужжатларнинг рақамлари кўрсатилган ҳолда далолатнома тузилади;

йўлдаги материаллар ва товарлар (19-сон БҲМСга ­11-илова).

ТМЗ икки кун ёки ундан кўп вақт ичида инвентарлашдан ўтказилса, қайта санаб чиқилган товарларларга инвентарлаш ёрлиғини расмийлаштиринг (19-сон БҲМСга 7-илова), у товарлар билан бирга сақланади.

Инвентарлаш ўтказилаётган даврда ТМЗ инвентарлаш комиссияси аъзолари иштирокида фақат раҳбар ва бош бухгалтернинг рухсати билан келиб тушади ва жўнатилади. Бундай ТМЗ бўйича алоҳида рўйхатлар юритилади. Уларда ТМЗ келиб тушган (чиқиб кетган) санаси, юборган шахслар (юборилган шахслар), кирим ёки чиқим ҳужжатлари (қабул қилиш-топшириш далолатномаси, юкхат ва ҳ.к.) санаси ва рақамлари, номи, миқдори ва қиймати кўрсатилади.

Ҳисоб маълумотлардан фарқларни Солиштириш қайдномасида акс эттиринг (19-сон БҲМСга 18-илова). 

 

МИСОЛ. Корхона йиллик молиявий ҳисобот тузилишидан олдин инвентарлашни ўтказмоқда. Ноутбук камомади ва бўёқ ортиқчалиги аниқланди.

Қимматликларнинг ҳақиқатда мавжудлиги ва бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ўртасида тафовутлар бўлганда, солиштириш далолатномаси тузилади.

Комиссия ноутбук камомадида айбдорни аниқлади. Камомадни унинг ҳисобидан қоплаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

Бутун корхона бўйича ҳақиқий кўрсаткичларнинг ҳисоб маълумотларидан фарқини Инвентарлашда аниқланган натижалар қайдномасида расмийлаштиринг (19-сон БҲМСга 5-илова). 

 

V. Дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китобларни инвентарлашда
нималарни ҳисобга олиш керак

Банклар билан ссудалар бўйича, бюджет, харидорлар, мол етказиб берувчилар, ҳисобдор шахслар, ишчи ва хизматчилар ҳамда бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китобларни инвентарлаш чоғида тегишли ҳужжатлар бўйича қолдиқлар аниқланади ва бухгалтерия ҳисоби счётларида қайд этилган суммаларнинг асослилиги синчиклаб текширилади.

Комиссия дебитор ва кредиторлар счётлари бўйича қарзларнинг пайдо бўлиш муддатлари, уларнинг реаллиги ва шундай бўлган тақдирда, даъво этиш муддатларини ўтказиб юборишда айбдор шахсларни аниқлайди.

Мол етказиб берувчиларнинг счётларида фактура қилинмаган моллар бўйича қолган суммаларга, ана шу счёт бухгалтерия томонидан текширилгач, мол етказиб берувчилардан ҳисобварақ-фактуралар талаб қилиниши керак. Мол етказиб берувчилар харидорларга ҳисобварақ-фактуралар тақдим этишлари ёки уларни тақдим этмаслик сабабларини маълум қилишлари шарт. Агар мол етказиб берувчида қарз бўлмаса, у буни харидорга маълум қилиши керак.

Инвентарлаш комиссияси ҳужжатли текширувни ўтказиш чоғида муддати ўтган дебиторлик қарзлари юзага келиши сабабларини ҳам аниқлаши лозим.

Дебиторлик ва кредиторлик қарзларини инвентарлаш ўзаро ҳисоб-китоблар сальдосини тасдиқлайдиган солиштириш далолатномалари ёки хатлари билан расмийлаштирилади (1209-сон Қоидалар).

Ишчи ва хизматчиларга қарзлар бўйича ўз вақтида талаб қилинмаган, депонент счётига ўтказилиши лозим бўлган иш ҳақи суммалари, шунингдек ишчи ва хизматчиларга ортиқча тўланган суммалар ва уларнинг юзага келиш сабаблари аниқланиши лозим.

Ҳисобот бериладиган суммалар инвентарланганда мақсадли фойдаланилишини ҳисобга олган ҳолда ҳисобдор шахсларнинг берилган бўнаклар бўйича ҳисоботлари текширилади. Бунда нафақат хизмат сафарлари ва маҳсулотлар сотиб олиш учун бериладиган аванслар, балки корпоратив пластик карталарга ўтказилган маблағлар ҳам инобатга олинган.

Ҳисоб-китобларни инвентарлаш натижалари Харидорлар, мол етказиб берувчилар ва бошқа дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китобларни инвентарлаш далолатномасида умумлаштирилади (19-сон БҲМСга 16-илова). Унда тасдиқланган (солиштириш далолатномаси ёки суд қарори бўйича) ва тасдиқланмаган қарзлар, шунингдек даъво муддати тугаган суммалар кўрсатилади.

Умумий даъво муддати 3 йилни ташкил этади. Бироқ белгиланган тартибда даъво билдирилганда, шунингдек масъул шахс томонидан қарзни тан олишдан далолат берувчи ҳаракатлар содир этилганда, даъво муддатида узилиш бўлади (ФКнинг 150, 157-моддалари). Узилишдан кейин даъво муддати янгитдан бошланади, узилишгача бўлган давр янги муддатда ҳисобга олинмайди.

Инвентарлаш чоғида даъво муддати ўтган кредиторлик қарзи мавжудлиги аниқланса, у жорий йилдаги бошқа даромадлар таркибига – 9360-«Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар» счёти кредитига киритилади. Бошқа даромадларга қуйидаги солиқлар солинади:

фойда солиғи (Солиқ кодексининг 128, 129-моддалари);

ЯСТ (Солиқ кодексининг 355-моддаси).

Суднинг қарорига кўра мажбуриятлар тўхтатилганлиги, банкротлик, хўжалик юритувчи субъект тугатилганлиги, қарздор жисмоний шахс вафот этганлиги ёки даъво муддати ўтганлиги туфайли қарздор томонидан сўндирила олмайдиган дебиторлик қарзи аниқланган тақдирда, у умидсиз деб эътироф этилади. Бундай қарздорлик раҳбарнинг фармойиши бўйича жорий йилда қуйидагиларга ҳисобдан чиқарилади:

бошқа ҳаражатларга (9430-«Бошқа операцион харажатлар» счёти);

гумонли қарзлар бўйича захиралар ҳисобига (ҳисоб сиёсатида назарда тутилган бўлса).

Бунда ҳисобдан чиқарилган қарздорлик 007-«Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи» балансдан ташқари счётида (ҳар бир қарздор бўйича алоҳида) ҳисобдан чиқарилган пайтдан эътиборан 5 йил мобайнида қарздорнинг мулкий ҳолати ўзгарган тақдирда уни ундириш имкониятини кузатиш учун ҳисобга олиниши лозим.

Фойда солиғи тўловчиларда умидсиз дебиторлик қарзларини ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарар чегириладиган харажатлар деб эътироф этилади (Солиқ кодексининг ­145-моддаси 40-банди «в» кичик банди).

Умидсиз қарзлар бўйича захира назарда тутилган бўлса, уни шакллантириш харажатлари ҳисобот давридаги фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайди. Умидсиз қарз суммасидан ошмайдиган миқдорда захира ҳисобидан ҳисобдан чиқарилганда, улар чегирилиши лозим (Солиқ кодексининг 146-моддаси).

 

МИСОЛ. Инвентарлашда комиссия қуйидагиларни аниқлади:

жорий йилда тугатилган ташкилотнинг (ҳуқуқий ворислари аниқланмаган) 1 500 минг сўм миқдоридаги кредиторлик қарзи;

харидорнинг даъво қилиш муддати ўтган 1 820 минг сўм миқдоридаги қарзи.

Раҳбарнинг буйруғи билан қарзни ҳисобдан чиқаришга қарор қилинди. Ҳисоб сиёсатида гумонли қарзлар бўйича захира назарда тутилмаган.

Бухгалтерия ҳисобида қарздорликни ҳисобдан чиқариш қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма
(минг сўм)

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Дебет

 

Кредит

 

Талаб этилмаган кредиторлик қарзи ҳисобдан чиқарилди

 

1 500

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

9360-«Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар»

 

Даъво муддати ўтган дебиторлик қарзи ҳисобдан чиқарилди

 

1 820

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

Балансда 5 йил мобайнидаги қарздорлик ҳисоби акс эттирилди

 

1 820

 

007-«Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи»

 

 

 

 

VI. Инвентарлаш якунларини чиқарамиз

Инвентарлаш ва бошқа текширувлар чоғида ҳақиқатда борлиги ва бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ўртасидаги аниқланган фарқлар қуйидагича тартибга солинади:

ортиқча чиққан асосий воситалар, моддий бойликлар, пул маблағлари ва бошқа мол-мулк кирим қилиниши ва тегишлича хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаларига ёки бюджет ташкилотини молиялашни (фондларни) кўпайтиришга қайд этилиши, кейинчалик ортиқча чиқиш сабаблари ва айбдор шахслар аниқланиши керак;

белгиланган меъёрлар доирасида бойликларнинг йўқолиши раҳбарларнинг фармойишига кўра таннархга ёки давр харажатларига, бюджет ташкилотида эса молиялашни (фондларни) камайтиришга ҳисобдан чиқарилади.

Камомад мавжуд бўлмаса, инвентарлашда йўқолиш меъёрлари қўлланилмайди. Тасдиқланган меъёрлар мавжуд бўлмаган тақдирда ҳар қандай йўқотиш меъёрлардан ортиқча камомад сифатида қаралади (19-сон БҲМСнинг 5.70-банди).

Бойликлар меъёрдан ортиқча камайиши, шунингдек уларнинг бузилишидан йўқотишларда камомад айбдор шахслар зиммасига юкланади. Айбдорлар аниқланмаса, зарарлар таннархга ёки давр харажатларига ҳисобдан чиқарилиши мумкин. Бунда бойликларнинг меъёрдан ортиқча камайиши ва уларнинг бузилишидан йўқотишлардан камомадни расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларда бундай камомад ва йўқотишларни бартараф этиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар кўрсатилиши лозим.

Инвентарлашда аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби тартиби тегишли Низом (АВ томонидан 6.04.2004 йилда 1334-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тасдиқланган.

Ортиқча миқдор ўхшаш қимматликларнинг бозор қиймати бўйича баҳоланади ва корхонанинг балансига (инвентарлаш ўтказиш санасида) кирим қилинади, мол-мулкни ҳисобга олувчи счётларда (1000-«Материаллар», 0100-«Асосий воситалар», 2900-«Товарлар» ва бошқалар) 9390-«Бошқа операцион харажатлар» счёти билан корреспонденцияда акс эттирилади. Ортиқча миқдор суммаси корхонанинг бошқа операцион даромади ҳисобланади (Солиқ кодексининг ­132-моддаси 5-банди) ва унга қуйидаги солиқлар солинади:

фойда солиғи (Солиқ кодексининг 129-моддаси);

асосий фаолият тури ставкаси бўйича ЯСТ (Солиқ кодексининг 353, 355-моддалари).

Камомадда айбдор бўлганлар аниқланмаган бўлса ёки улардан зарарни ундиришнинг имкони бўлмаса, уларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган (раҳбарнинг қарори бўйича) ҳисобот даврида етишмаётган бойликлар ҳақиқий (баланс) қиймати бўйича 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётига ҳисобдан чиқарилади. Бундай зарарлар фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайди (Солиқ кодексининг 147-моддаси 11-банди)  ва ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани белгилашда ҳисобга олинмайди.

Камомадда айбдорлар аниқланган бўлса, зарарни қоплаш суммаси етишмаётган бойликларнинг бозор қиймати бўйича белгиланади. Иш берувчининг фармойишига биноан ўртача ойлик иш ҳақидан ошмайдиган миқдорда ундирув амалга оширилади. Зарар (камомад) ўртача ойлик иш ҳақидан ошадиган бўлса ёки аниқланган кундан эътиборан бир ой ўтиб кетган тақдирда, у суд тартибида ундирилади (1334-сон Низомнинг 2-банди).

Етишмаётган бойликларни ундириш суммаси зарар суммасидан (бойликларнинг ҳақиқий (баланс) қийматидан) ошадиган бўлса, бу ортиқ сумма 9310-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда» счёти ёки 9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда» счётига киритилади. У бошқа даромад деб эътироф этилади (Солиқ кодексининг 132-моддаси 1-банди) ва унга қуйидаги солиқлар солинади:

фойда солиғи (Солиқ кодексининг 129-моддаси);

асосий фаолият тури ставкаси бўйича ЯСТ (Солиқ кодексининг 353, 355-моддалари).

Бойликларнинг бозор қиймати камомаддан кўрилган зарар суммасидан кам бўлса, тафовут 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётига ҳисобдан чиқарилади ва фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайдиган харажат ҳисобланади (Солиқ кодексининг 147-моддаси 11-банди). ЯСТни тўловчиларда зарарлар солиқ ҳисоб-китобига таъсир кўрсатмайди.

 

МИСОЛ. Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона томонидан инвентарлаш ўтказилди ва қуйидагилар аниқланди:

бозор нархи 210 минг сўм бўлган ҳисобга олинмаган шпатлёвка;

носоз принтер (тиклаш қиймати 1 600 минг сўм, ҳисобланган эскириш – 460 минг сўм, 8510-счёт бўйича сальдо мавжуд эмас). Шунга ўхшаш принтернинг бозор қиймати – 1 400 минг сўм. Айбдор ходимдан 500 минг сўм ундириб олишга, қолган қарз суммасини ҳисобдан чиқаришга қарор қилинди.

Принтернинг яроқсиз ҳолга келишидан 640 минг сўм (1 600 – 460 – 500) миқдоридаги зарар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилмайди. Ҳисобга олинмаган шпатлёвка қиймати – 210 минг сўм – бошқа даромад сифатида солиқ солинадиган базага киритилади.

Ходимдан принтернинг 1 400 минг сўмлик бозор қиймати ушлаб қолиниши керак, лекин корхона фақат 500 минг сўмни ушлаб қолади. 900 минг сўм миқдоридаги кечиб юборилган қарз суммаси ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади (Солиқ кодексининг 177-моддаси 5-банди) ва унга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади, бироқ ЯИТ солинмайди.

Бухгалтерия ҳисобида инвентарлаш якунлари қуйидаги проводкалар орқали расмийлаштирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма
(минг сўм)

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Дебет

 

Кредит

 

Инвентарлаш натижасида аниқланган шпатлёвка ҳисобга олинди

 

210

 

1050-«Қурилиш материаллари»

 

9390-«Бошқа операцион даромадлар»

 

Принтернинг тиклаш қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

1 600

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

0150-«Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникаси»

 

Ҳисобланган эскириш ҳисобдан чиқарилди

 

460

 

0250-«Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникасининг эскириши»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Зарар акс эттирилди

 

1 140

 

5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Зарар ундирилди

 

500

 

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

 

5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»

 

Притернинг чиқиб кетишидан зарар акс эттирилди

 

640

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»

 

 

ТМЗ камомади (зарар) суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда табиий йўқотишлар меъёрлари доирасида бўлса, фойда солиғини ҳисоблашда чегирилади (Солиқ кодексининг 141-моддаси, 142-моддаси 8-банди). Кўрилган зарар суммаси ЯСТ ҳисоб-китобида ҳисобга олинмайди.

Етишмаётган ТМЗ бўйича ҳисобга олинган ҚҚС ушбу тузатиш киритилишига зарурат туғдирган ҳолат юзага келган солиқ даврида ҳисобдан чиқарилади (тузатилади) (Солиқ кодексининг 220-моддаси). ТМЗни йўқотишлар ваколатли органлар ёки солиқ тўловчи томонидан белгиланган камайишлар меъёрдан ошмаса, ҚҚСга тузатиш киритилмайди.

Етишмаётган ТМЗ бўйича акциз солиғи уларнинг таннархига киритилади (4-сон БҲМСнинг 13-банди). 

 

VII. Қандай жавобгарлик чоралари кўрилиши мумкин

Корхона Раҳбари инвентарлаш тўғри ва ўз вақтида ўтказилишини таъминлаш учун жавобгардир.

Бош бухгалтер тегишли бўлинмалар ва хизматлар раҳбарлари билан биргаликда инвентарлаш ўтказишнинг белгиланган қоидаларига риоя этилишини синчиклаб назорат қилиши лозим.

Инвентарлаш ўтказилмаганлиги учун муайян санкциялар назарда тутилмаган. Бироқ МЖТКнинг ­175-1-моддасига мувофиқ Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузиш БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солиш кўринишидаги маъмурий жавобгарликка олиб келади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача жарима солинади.

Бундан ташқари, инвентарлашни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш Солиқ кодексининг 114-моддасида қайд этилган солиқ ҳуқуқбузарликлари ва жарималарнинг олдини олишга имкон беради.

 

Татьяна ЛИМАРЕВА.

 

Прочитано: 733 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика