Корхонада дори-дармон препаратлари ишлаб чиқарилади. Ходимларни ишга қабул қилиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинади:
1) наркологик диспансердан маълумотнома;
2) психоневрологик диспансердан маълумотнома;
3) флюорография билан бирга тиббиёт дафтарчаси;
4) 086-шакл бўйича маълумотнома;
5) ВИЧ-ОИТС мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома;
6) С гепатити мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома.
Дори-дармон препаратларини ишлаб чиқаришга ишга қабул қилишда шахслардан қандай маълумотномаларни талаб қилиш зарур? Бу қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган?
– Номзодлар дастлабки тиббий кўрикдан ўтказилгандан кейин ишга қабул қилинади.
Дори-дармон воситаларини ишлаб чиқариш корхонасида меҳнат шартномасини тузаётганда иш берувчи дастлабки тиббий кўрик ўтказилишини ташкил этишиши шарт. Тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмайдилар (МКнинг 214-моддаси; «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддаси; «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрсида»ги Қонуннинг 24-моддаси; Низомнинг 4-банди, 29.08.2012 йилдаги АВ рақами 2387).
Шу тариқа, ишга қабул қилишга номзодни дастлабки тиббий кўрикдан ўтишга йўлланма бериш раҳбарнинг вазифаси ҳисобланади (Низомга 6-илова). Талаб қилинадиган текширувлар асосида номзоднинг яроқлилиги тўғрисида тиббий хулоса олинганда (Рўйхатнинг 18-банди, Низомга 3-илова) мазкур корхонада уни ишга қабул қилиш расмийлаштирилади.
Иш берувчи тиббий хулосадан ташқари қўшимча маълумотномаларни талаб қилишга ҳақли эмас.
Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.