Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2019 год / № 52 / Норматив лойиҳалар

«Маклер»лар фаолиятини лицензиялашга доир қарор қабул қилинади

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги маъмурий регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

 

Лойиҳада белгиланишича, риэлторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар олиш ҳақидаги аризалар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади.

Қайт этилишича, риэлторлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти юридик ва жисмоний шахсларга риэлторлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тартибини белгилайди.

Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.

Риэлторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чекланмаган муддатга берилади.

Риэлторлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар кўрсатилаётган хизматлар қийматининг камида 15 фоизи миқдорида ҳақини олдиндан тўламасдан риэлторлик хизматлари кўрсатишга ҳақли.

Риэлторлик фаолияти қуйидаги риэлторлик хизматлари турларини кўрсатиш йўли билан амалга оширилади:

♦ кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимлар тузиш чоғида воситачилик қилиш;

♦ кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш;

♦ кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш.

♦ Жисмоний ва юридик шахслар томонидан кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматларини амалга ошириш учун лицензия олиш талаб этилмайди.

Давлат хизматлари марказлари ва лицензияловчи орган ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

(Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин – таҳр.) 

 

ЎзА.

Прочитано: 497 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика