Корхонада жамоа шартномаси тузилмоқда.
У қандай энг кам ва энг кўп муддатга тузилиши мумкин?
– Қонун ҳужжатларида жамоа шартномасининг амал қилиш муддати белгиланмаган.
У тарафлар белгилаган муддат давомида амал қилади. Шартнома белгиланган муддат тугагач, тарафлар янги шартнома тузгунча ёки амалдаги шартномани ўзгартиргунча, тўлдиргунча амалда бўлади (МКнинг 41-моддаси).
Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.