Norma.uz

Иш вақтидан ташқари иш: ҳисобга олиш жиҳатлари

 

Иш вақтидан ташқари ишлар ҳар бир ходим учун кетма-кет 2 кун ичида 4 соатдан (зарарли ва оғир меҳнат шароитларидабир кунда 2 соатдан) ва бир йилда 120 соатдан ошмаслиги керак.

Қонун ҳужжатларига кўра бир ойда неча соат иш вақтидан ташқари ишлаш мумкин?

Шунингдек бир йилда ортиқча иш соатлари қандай ҳисобланадикалендарь бўйичами ёки ходим ишга қабул қилинган кундан бошлабми?

 

Ҳар бир ходим учун бир ойда иш вақтидан ташқари ишларнинг чекланган давомийлиги 10 соатдан (зарарли ва оғир меҳнат шароитларида – бунинг ярмидан) ошмаслиги лозим.

Ходимлар ҳисоб давридаги белгиланган иш муддатидан ташқари ишлаган барча соатлар иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади:

♦ нормал иш вақти давомийлиги белгиланган ходимлар учун – ҳисобга олинадиган давр учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланган нормалардан келиб чиққан ҳолда (МКнинг 124-моддаси);

♦ индивидуал меъёрлар (нормал муддатдан кам) белгиланган ходимлар учун – меҳнат шартномасида ходим учун белгиланган иш вақти давомийлигидан келиб чиққан ҳолда.

 

1-МИСОЛ. Бир ходимнинг кундалик иш вақти давомийлиги 8 соатни, бошқасиники (ноқулай меҳнат шароитларида ишлайдиган) – 7 соатни ташкил этади, учинчи ходим учун (0,5 ставкада ишлайдиган) 4 соат этиб белгиланган. Бинобарин, ушбу ходимларнинг ҳар бири учун тегишинча, 8, 7 васоатдан ортиқ ишланган вақт ишдан ташқари иш ҳисобланади.

 

 

2-МИСОЛ. 2019 йил август ойида 5 кунлик иш ҳафтасида иш вақти меъёри 176 соат этиб белгиланган. Бир бригада ходимлари 176 соат ишлаб беришди. Бироқ уларнинг иш сменаси 31 август шанбага (байрам кунига) тўғри келди. Мазкур ҳолатда август ойида уларнинг иш вақти меъёри 175 соатни ташкил этади. Бир соат ишдан ташқари ишланган вақт бўлади.

 

Узлуксиз циклда ишланадиган ишлаб чиқаришларда корхона локал ҳужжатларида тасдиқланган ҳисобга олинадиган даврни, бироқ 1 йилдан ортиқ бўлмаган муддатни инобатга олган ҳолда, қоидага кўра, иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш қўлланилади (МКнинг 123-моддаси).

Шу тариқа, иш вақтидан ташқари ишнинг муддати ҳар бир ходим учун бир ойда 10 кундан (меҳнат шароити оғир ва зарарли ишларда – ярмисидан) ошмаслиги лозим. Бунда айрим ойларда кўпроқ ва айримларида камроқ бўлиши мумкин, бироқ йилига 120 соатдан ортиқ бўлмаслиги лозим.

Меҳнат кодексининг 125-моддасида «ҳар бир ходим учун» деб кўрсатилган, шу боис иш вақтидан ташқари ишланган вақт ҳисобини юритишни бевосита бошидан бошлаш керак.

 

МИСОЛ. Ходимни 2019 йил 27 майдан иш вақтидан ташқари ишлашга жалб қила бошлашди, унинг учун бундай ишлар меъёри 27.05.2019 йилдан 26.05.2020 йилгача 120 соатдан ошмаслиги керак.

Кейинчалик бир йиллик даврда унинг иш вақтидан ташқари ишлагани келгуси даврлар мобайнида шундай ишларга жалб қилинган кундан бошлаб ҳисобга олинади.

 

Амалдаги қонун ҳужжатларида қуйидаги ходимларни розилигидан қатъи назар, иш вақтидан ташқари ишлашга жалб этиш тақиқланади:

♦ 18 ёшга тўлмаган;

♦ бундай ишларни бажариш соғлиғига тўғри келмаслиги ҳақидаги тиббий хулосага эга бўлмаган, ногиронлиги бўлган шахслар;

♦ ўта оғир ва зарарли меҳнат шароитларида иш билан банд бўлганлар;

♦ иш сменаси давомийлиги 12 соат этиб белгиланганлар.

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

 

Прочитано: 919 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика