Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2019 год / № 50 / Хўжалик юритиш қоидалари

Импорт шартномаси: шартлар қандай ўзгартирилади

 

Корхона хорижий компания билан 500 000 АҚШ долларилик ускунани сотиб олишга шартнома тузди. У олдиндан тўлов киритди. Муайян вақтдан кейин қўшимча битим тузилди, унда шартнома суммаси 580 000 долларгача оширилди. Энди эса шартнома суммасини 380 000 долларгача камайтириш лозим (етказиб берувчи розилик билдирган), чунки ускунанинг бир қисмини бошқа етказиб берувчидан сотиб олишга қарор қилинган.

Ташкилот иккинчи қўшимча битимни тузишга ва унда биринчи шартномадаги суммага солиштирилганда камайтирилган суммани кўрсатишга ҳақлими?

Иккинчи қўшимча битим билан биринчисини бекор қилиш лозимми?

 

– Иккинчи қўшимча битимни тузишга ва унда камайтирилган шартнома суммасини кўрсатишга ҳақлисиз.

Зарурат туғилганда шартноманинг бошқа шартларини ҳам ўзгартиришингиз мумкин. Иккинчи қўшимча битим кучга кирган пайтдан эътиборан шартномадаги ўзгартирилган бандлар янги таҳрирда амал қилади. Қўшимча битим худди шартнома киритиладиган тартибда ТСОЯЭАТга киритилади (Низомнинг 4-банди, ВМнинг 30.09.2003 йилдаги 416-сон қарорига 1-илова).

Юридик тартибга кўра биринчи қўшимча битим бекор қилинмайди, сабаби иккинчи қўшимча битим имзоланганидан кейин шартнома шу иккинчи қўшимча битим таҳририда амал қилишда давом этади.

Бунда ТСОЯЭАТ биринчи қўшимча битимни ўчириб юбориш имконини беради. Бироқ шартнома бўйича олдиндан тўлов киритилганлиги сабабли ўчиришга уринишдаёқ тизим қуйидаги хатоликни кўрсатади: «Тасдиқланмаган ҳужжатлар мавжудлиги сабабли шартнома бўйича операцияларни амалга ошириб бўлмайди. Банкка ёки яқин орада жойлашган ҳудудий божхона бошқармасига мурожаат қилинг». Мазкур ҳолатда шартномани блокдан чиқариш учун хизмат кўрсатувчи банкка ёки божхона бошқармасининг валюта бўлимига мурожаат қилишингиз ва иккинчи қўшимча битимнинг асл нусхасини тақдим этишингиз лозим.

 

Наргиза Воҳидова,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 93 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика