Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 44 / ҚҚС ҳақида

ҚҚС: ҳисобга олиш шартлари

 

Умумбелгиланган солиқларни (20%) тўловчи ишлаб чиқариш корхонаси фойдаланилган электр энергияси учун ҚҚС ажратиб кўрсатилган ҳисобварақ-фактурани олди. Корхонанинг барча реализация қилиш оборотларига қўшилган қиймат солиғи солинади.

Корхонанинг барча реализация қилиш оборотларига 20%лик ставкада ҚҚС солинганлиги боис фойдаланилган электр энергия учун ёзиб берилган ҳисобварақ-фактураларда кўрсатилган ҚҚС суммаси тайёр маҳсулот таркибига киритиладими?

 

– Қуйидаги шартлар бажарилган тақдирда, фойдаланилган электр энергия учун ёзиб берилган ҳисобварақ-фактуралардаги ҚҚСни ҳисобга қабул қилишингиз мумкин (Солиқ кодексининг 218-моддаси 1-қисми):

1) корхонангиз 20%лик ставкада ҚҚС тўловчи ҳисобланганда;

2) электр энергиясидан солиқ солинадиган оборотда, шу жумладан ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган оборотда фойдаланилганда;

3) Солиқ кодексининг 222-моддасига мувофиқ тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактура электр энергияни етказиб берувчи томонидан ҚҚС ажратиб кўрсатилган ҳолда ёзиб берилганда. Электр энергияни етказиб берувчи ҚҚС тўловчи ҳисобланганда.

Бухгалтерия ҳисобида фойдаланилган электр энергияси учун ҳисобварақ-фактураларда кўрсатилган ҳисобга қабул қилинадиган ҚҚС суммаси қуйидаги проводкалар орқали акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Электр энергияси бўйича ҳисобварақ-фактурада акс эттирилган ҚҚС тан олинди

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (ҚҚС)»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Солиқ солинадиган оборотларда фойдаланилган кирувчи ҚҚС ҳисобга олинди

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (ҚҚС)»

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (ҚҚС)»

 

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 168 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика