Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 44 / Солиқ солиш

Корхона ҳисобидан ЖШДС

 

Юридик шахслар жисмоний шахслар учун даромад солиғини тўлашлари мумкинми, шундай қилинганда ушбу харажатлар ЖШДС бўйича ойлик ҳисоботда қандай акс эттирилади?

 

– Тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва тўлаш мажбурияти юридик шахсга юкланади.

Жисмоний шахсларнинг тўлов манбаида солиқ солинадиган даромадларига қуйидаги даромадлар киради: жисмоний шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари, моддий наф тарзидаги даромадлар, мулкий ва бошқа даромадлар (Солиқ кодексининг 184-моддаси).

Меҳнат муносабатларида бўлмаган жисмоний шахсга моддий наф тарзидаги даромадларни тўлайдиган солиқ агенти жисмоний шахснинг ёзма аризасига асосан ЖШДСни ушлаб қолмасликка ҳақлидир. Бунда жисмоний шахс Солиқ кодексининг 192-моддасида назарда тутилган тартибда ва муддатларда даромадлар тўғрисидаги декларацияни тақдим этган ҳолда йил якунлари бўйича солиқни мустақил равишда тўлаши шарт.

Айтайлик, корхона жисмоний шахсларга қимматбаҳо совғаларни беришга қарор қилди. Шунингдек раҳбарият томонидан ЖШДСни корхона ҳисобидан тўлашга қарор қилинди.

Корхона бундай қарорга келган бўлса, демак, у жисмоний шахснинг ЖШДС тўлаш бўйича қарзини ҳисобланган даромад ҳисобига ҳисобдан чиқаради.

Корхона ЖШДСни ўз маблағлари ҳисобидан киритиши мумкин (Солиқ кодексининг 185-моддаси). Бунда корхона томонидан жисмоний шахс учун солиқ тўланиши ушбу жисмоний шахс учун моддий наф тарзида олинган даромад ҳисобланади (Солиқ кодексининг 177-моддаси 6-банди). Бинобарин, даромадни қўшимча ҳисоблаш лозим.

 

МИСОЛ. Муассисга қиймати 5 млн сўмлик совға топширилди. Корхона ўз маблағлари ҳисобидан ЖШДСни тўлашга қарор қилди. Муассиснинг моддий наф тарзидаги даромади қуйидагича ҳисобланади:

даромад – 5 681 818,18 сўм (5 000 000 / (100% – 12%));

тўланадиган ЖШДС – 681 818,18 сўм (5 681 818,18 х 12%).

 

ЖШДС бўйича ҳисоботни тўлдиришда меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ даромадлар Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китобининг (ДСҚ ва МВнинг АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига ­2-илова) 012-сатрида кўрсатилади. Бундан ташқари, ушбу сумма ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китобига 6-илованинг 4-устунида кўрсатилиши лозим.

Совғалар қиймати меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киритилмайди, шу боис уларга ЯИТ солинмайди (Солиқ кодексининг ­306-моддаси 1-қисми).

Фойда солиғи тўловчиси бўлган корхона учун ушбу харажатлар чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 940 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика