Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 24 / Бухгалтерга тавсиялар

Иш вақти: ҳужжатли расмийлаштириш ва ҳисобга олиш

 

Ҳар бир ходимнинг иш вақтини ҳисобга олинг ва махсус ҳужжатларда: табель, журнал ва ҳоказоларда қайд этинг.

Иш вақтини кунбай ёки жамлаб ҳисобга олиш усулларига қараб, ҳисоб ҳужжатларини расмийлаштиринг.

 

Кунбай ҳисобга олишда ҳар бир ходим ишлаган соатларни ҳар куни ҳисобга олинг. 5 кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги иш вақти 8 соатдан, 6 кунлик иш ҳафтасида эса 7 соатдан ортиб кетмаслиги лозим. Кўрсатилган давомийликдан ортиқча иш соатларни иш вақтидан ташқари ишланган соатлар сингари ҳисобланг. Бунда баъзи ходимларга қисқартирилган ёки тўлиқсиз иш вақти белгиланганлигини эсдан чиқарманг. Шу боис уларнинг ҳар кунги иш вақти нормаси умумбелгиланган нормадан камроқ бўлади.

 

МИСОЛ. Ногиронлиги бўлган ходим ҳафтасига 36 соатдан ортиқ ишламаслиги керак (МКнинг 220-моддаси). Бинобарин, унга 6 кунлик иш ҳафтасида 6 соатдан ва 5 кунлик иш ҳафтасида 7 соатдан ортиқ бўлмаган иш вақти белгиланиши лозим.

 

Ходимнинг ҳар кунги иш муддати ўзгариб турса ёки нормал муддатига риоя этилмайдиган ҳолларда иш вақтининг жамланган усулини қўлланг.

Бундай усулда ходимлар учун йўл қўйиладиган иш соатларини бир кун учун эмас, узоқроқ муддатга (ҳисобга олинадиган давр): ҳафта, ой, чорак учун белгиланг. Бунда ҳисобга олинадиган давр 1 йилдан, иш куни (смена) эса 12 соатдан ошмаслиги кераклигини унутманг.

Ҳисобга олинадиган даврда ишланган вақт белгиланган нормадан ошиб кетмаслигини текшириб туринг. Ҳисобга олинадиган давр ой деб олинган бўлса, ходим баъзи ҳафталарда 40 соатдан ортиқ ишлаши мумкин, бироқ бир ой учун ҳисоб-китобда ортиқча ишланган соатлар бўлмаслиги лозим. Яъни ортиқча ишланган соатлар ҳисобга олинадиган давр учун йўл қўйиладиган иш вақти муддатига тўғри келиши керак.

 

Ҳисобга олинадиган давр учун йўл қўйиладиган муддатни ҳисоблаймиз

Муайян календарь даврлари (ой, чорак, йил) учун иш вақти нормалари ходим учун белгиланган ҳафталик муддатдан келиб чиқиб ҳисобланади (40 соат, 36 соат, 24 соат ва ҳоказо). Ҳафтадаги соатлар сонини ҳафтадаги иш кунлари сонига (5 кунлик иш ҳафтасида – 5 ва 6 кунликда – 6) бўлинг. Олинган натижани бир ойдаги иш кунлари сонига кўпайтиринг.

 

МИСОЛ. Ташкилот ходимларига 40 соатлик иш ҳафтаси белгиланган. Иш вақти жамлаб ҳисобга олинади. Ҳисобга олинадиган давр – календарь ой. 2018 йил октябрь ойи учун иш вақти нормасини ҳисоблаймиз.

 

5 кунлик иш ҳафтасида календарь бўйича октябрь ойидаги иш кунлари сони 22 кунни ташкил қилади. 1 октябрь – байрам, ишланмайдиган кун, шунинг учун ҳисобга олмаймиз. Октябрь ойидаги иш соатлари нормаси 176 соатга тенг (40 соат / 5 кун х 22 кун). Шу тариқа, ҳисобга олинадиган давр учун 1 ой олинганда, ходимнинг иш соатини жамлаб ҳисобга оламиз, у 1 ойда 176 соатдан ортиқ ишламаслиги керак.

Ушбу ойдаги 6 кунлик 40 соатлик иш ҳафтасида ҳам иш вақти худди шундай ҳисобланади:

40 соат / 6 кун х 26 кун = 174 соат.

6 кунлик 36 соатлик иш ҳафтасида ҳисобга олинадиган норма 156 соатга (36 соат / 6 кун х 26 кун) тенг бўлади.

 

Эътибор беринг!

Ойда байрам, ишланмайдиган кун бўлса, байрам арафасидаги кунда иш вақти 1 соатга қисқартирилади. Иш вақтининг ойлик нормаси муддатини ҳисоблашда бир соат чегириб ташланади.

 

МИСОЛ. 2018 йил май ойи учун иш вақти нормасини ҳисоблаймиз. 9 май – Хотира ва қадрлаш куни – байрам, ишланмайдиган кун. Байрам арафасидаги кунда (8 май) иш вақти 1 соатга қисқартирилади. Май ойида календарь бўйича иш кунлари сони 21 кунни ташкил қилади.

Шу тариқа, май ойидаги иш вақти нормаси қуйидагига тенг бўлади:

40 соат / 5 кун х 22 кун – 1 соат = 175 соат.

 

Маълумот учун. Қоидага кўра, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳар йили келгуси йил учун иш вақти фондининг тавсия этиладиган ҳисоб-китобини (иш вақти тақвимини) ишлаб чиқади. Унда иш ҳафтасининг турига қараб иш кунлари сони ва иш вақти нормаси ҳақида маълумотлар акс эттирилади. Мазкур маълумотлар ҳар ой, чорак, ярим йиллик кесимида ва бутун йил учун кўрсатилади.

 

Ҳисобга олиш усулини танлаймиз

Ходимларингиз ўзгармайдиган, бир хилдаги иш вақти давомийлигида, масалан, ҳар куни соат 8.00 дан соат 17.00 гача ёки соат 9.00 дан соат 18.00 гача ишласалар, иш вақтини кунбай ҳисобга олиш усулини қўлланг.

Узлуксиз ишлаб чиқаришда, вахта усулида ва бошқа шунга ўхшаш ҳолатларда ходимлар ўзгарувчан ёки сменали ишласалар, жамлаб ҳисобга олишингиз мумкин.

 

Маълумот учун. Компания маҳсулотларни туну кун харидорларнинг уйига етказиб беради. График бўйича смена давомийлиги – 10 соат. Ҳар 2 кундан кейин сменага чиқилади. Ҳисобга олиш даври учун 1 ой олинган. Иш вақтини ҳисобга олишнинг мақбул усули – жамлаб ҳисобга олиш.

 

Иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш усули асосланган ҳолда қўлланилади. Уни жамоа шартномасида акс эттиринг ёки ходимларнинг вакиллик органи билан келишган ҳолда қўлланг. Ҳисобга олиш тартибини Ички меҳнат тартиби қоидалари ёки сменалилик графиги билан тартибга солинг.

Уларда:

смена бошланиши ва тугаши;

дам олиш ва овқатланиш учун танаффуслар;

смена алмашиш тартиби;

ҳар кунги (смена орасидаги) ва ҳар ҳафталик дам олишларни белгиланг.

14 ёшга тўлмаган болалари (16 ёшга тўлмаган ногирон болалари) бор аёллар учун уларнинг розилигисиз, ногиронлиги бўлган шахслар, ҳомиладор аёллар ва 3 ёшгача болалари бўлган аёллар учун, уларнинг бу усулда ишлаши тақиқланмаганлиги кўрсатилган тиббий хулосасиз иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш усулини белгиламанг.

Жамлаб ҳисобга олиш усулини 18 ёшга тўлмаганларга уларнинг розилигисиз қўлламанг. Бу тақиқланган ва раҳбар жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши мумкин.

 

Табелни тўлдирамиз

Ходимларнинг иш вақтини қайд этишнинг энг мақбул ва қулай шакли табель ҳисобланади. Унинг шакли қонун ҳужжатларида белгиланмаган. Уни ташкилотингизнинг фаолият турига ва иш вақти режимига қараб, мустақил ишлаб чиқишингиз мумкин.

Унга ҳақиқатда ишланган соатларни, шунингдек ҳисобга олиниши лозим бўлган бошқа даврларни киритинг. Уларни шартли белгилар билан кўрсатинг.

 

Код

 

 

ҳарфли

 

рақамли

 

Иш соатлари (кундузги, тунги)

 

К (келди)

 

01

 

Тунги иш соатлари

 

Т

 

02

 

Дам олиш кунлари, байрам кунларидаги иш соатлари

 

БК

 

03

 

Ортиқча ишланган иш соатлари

 

О

 

05

 

Хизмат сафари

 

С

 

10

 

Ҳақ тўланадиган йиллик асосий таътил

 

ТТ

 

14

 

Қонун ҳужжатларида, жамоа шартномасида назарда тутилган ҳақ тўланадиган йиллик қўшимча таътил

 

ЙТ

 

15

 

Ўқиш (малака ошириш) муносабати билан ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда иш ҳақи тўланмайдиган таътил

 

Ў

 

16

 

Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқийдиганлар учун қисқартирилган иш вақти давомийлиги

 

ЎВ

 

17

 

Ўқиш муносабати билан ҳақ тўланадиган қўшимча таътил

 

ЎТ

 

18

 

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили

 

Ҳ

 

19

 

Болани парваришлаш бўйича (2 ёшгача) қисман ҳақ тўланадиган таътил

 

ҚТ

 

20

 

Болани 2 ёшдан 3 ёшгача парваришлаш бўйича иш ҳақи тўланмайдиган таътил

 

БТ

 

21

 

Иш берувчи билан келишувга кўра ходимга бериладиган иш ҳақи сақланмайдиган таътил

 

ҚТ

 

22

 

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда иш ҳақи сақланмайдиган таътиллар

 

СТ

 

24

 

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик

 

В

 

25

 

Ходимнинг айбисиз бекор туриб қолишлар

 

Б

 

28

 

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган иш ҳақи сақланган ҳолда ишга келмайдиган ҳолатлар (давлат ёки жамоат вазифаларини бажариш, жамият манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилиш (фавқулодда вазиятларни тугатиш, табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш ва ҳоказо))

 

ДЖ

 

29

 

Прогуллар (узрли сабабларсиз бутун иш куни давомида ишга келмаслик ёки узрли сабабларсиз бутун иш куни давомида __________соатдан ортиқ (узлуксиз ёки жамлаганда) ишда бўлмаслик, тиббий ҳушёрхонада бўлиш ва узрли сабабларсиз бошқача тарзда ишга келмаслик)

 

ПР

 

31

 

Дам олиш кунлари (ҳафталик дам олиш учун) ва байрам кунлари

 

Д

 

33

 

Номаълум сабабларга кўра (сабаблар аниқлангунга қадар) ишга келмаслик

 

НС

 

35

 

 

Маълумот учун. Иш вақти ҳисобини, одатдагидек, кадрлар хизмати ходими юритади. Корхонада штат жадвали бўйича бундай лавозим мавжуд бўлмаса, ҳисобни юритиш вазифасини бошқа ходим, масалан, бухгалтерга топшириш мумкин.

 

МИСОЛ. Сотувлар бўйича менежер Аҳмедов М.М.га 5 кунлик иш ҳафтаси 8 соатлик иш куни билан белгиланган. 2018 йил октябрда у 22 иш кунида тўлиқ ишлаган. Унинг иш вақти табелини тўлдирамиз:

 

ташкилот номи

 

 

таркибий бўлинма номи

 

 

 

 

Ҳужжат рақами

 

Тузилган санаси

 

Ҳисобот даври

 

 

дан

 

гача

 

 

10

 

2018 йил октябрь

 

1.10.2018 й.

 

31.10.2018 й.

 

 

 

 

Иш вақтидан фойдаланишни ҳисобга олиш

ТАБЕЛИ

 

Т/р

 

Фамилияси, исми-шарифи, касби (лавозими)

 

Табель рақами

 

Ой саналари бўйича ишга келганлик ва келмаганлик ҳақида қайдлар

 

Ишланган давр

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

11

 

12

 

13

 

14

 

15

 

Х

 

Ойнинг ярми учун

 

ой

 

16

 

17

 

18

 

19

 

20

 

21

 

22

 

23

 

24

 

25

 

26

 

27

 

28

 

29

 

30

 

31

 

кун

 

соат

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

1

 

Аҳмедов М. М.

 

35

 

д

 

к

 

к

 

к

 

к

 

д

 

д

 

к

 

к

 

к

 

к

 

к

 

д

 

д

 

к

 

Х

 

10

 

22

 

 

 

 

 

8

 

8

 

8

 

8

 

 

 

8

 

8

 

8

 

8

 

8

 

 

 

8

 

Х

 

80

 

 

 

 

к

 

к

 

к

 

к

 

д

 

д

 

к

 

к

 

к

 

к

 

к

 

д

 

д

 

к

 

к

 

к

 

12

 

176

 

 

 

 

8

 

8

 

8

 

8

 

 

 

8

 

8

 

8

 

8

 

8

 

 

 

8

 

8

 

8

 

96

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Х

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Х

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Х

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Х

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Таркибий бўлинма раҳбари

 

 

 

V

 

 

 

 

«____»______ 20__ йил

 

 

лавозими

 

 

имзоси

 

 

имзо расшифровкаси

 

 

 

 

 

Кадрлар хизмати ходими

 

 

 

V

 

 

 

 

«____»______ 20__ йил

 

 

лавозими

 

 

имзоси

 

 

имзо расшифровкаси

 

 

 

 

 

 

Ленара ХИКМАТОВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 2249 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика