Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 24 / Ходимлар билан ҳисоблашиш

Соатбай эмас, кунбай ҳисобланади

 

Ходим 2019 йил 22 апрель куни соат 8.00 да поездда Самарқандга хизмат сафарига жўнаб кетди. У ерга соат 10.00 да етиб борди. 23 апрель куни соат 6.00 да қайтиш учун поездга ўтириб, соат 9.00 да Тошкентга етиб келди.

Ходим 1 сутка ва 1 соат хизмат сафарида бўлганда, унга неча кун учун суткалик пуллар берилади?

 

– Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида йўриқномага (АВ томонидан 29.08.2003 йилда 1268-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ хизмат сафарига чиқиш куни бўлиб транспорт воситасининг соат 24 соатгача жўнаш куни, келиш куни эса – транспорт воситасининг доимий иш жойига келиш куни ҳисобланади (Йўриқноманинг 6-банди).

Сизнинг ҳолатда бу 22 ва 23 апрель – 2 кун.

Суткалик харажатлар жамоа шартномалари, жамоа келишувлари ва меҳнат шартномаларида назарда тутилган миқдорларда, лекин қуйидаги миқдорлардан кам бўлмаган ҳолда белгиланади (республика бўйича ўрнатилган энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициентларда):

Тошкент шаҳрида, шаҳарлар – вилоятлар марказларида – 0,1;

бошқа шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган пунктларда – 0,08 (Йўриқноманинг ­11-банди).

Яъни жўнаш куни учун ҳам, келиш куни учун ҳам суткалик пулларни ҳисоблаш лозим.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 119 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2019-10-18 09:48:06, Гость_абдурауф андижондан:
2019 йил № 24 сонда суткалик харажатлар тартибига узгартиришлар киритиш керак . Чунки  сафарга куп чиккан барча таъминотчилар экспедиторлар яхши билишадики улар сутканинг барча соатида и ш д а булишади яъни йулда.Хаммамизга маълумки кечки соат 10,00 дан сунг ташкилот корхона иши учун сарфларган вакт тунги смена ёки тунги ишлар деб хисобланади ва унга икки карра микдорда иш хаки хисобланиб ажратилади.Шундай холда нима килиш керак? Конундаги 0,1 фоиз ва 0,08 фоиз аслида жуда камбагал сумма хисобига киради ва у йул ходимни харажатини умуман копламайди.Натижада корхоналарда сафар харажити учун етишмовчиликлар бошланади банкдан эса ортикча сумма берилмайди.Менимча конунни кайта куриб чикиш керакми?

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика