Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 24 / Амалий бухгалтерия

Совға дивидендга таъсир кўрсатмайди

 

Корхона (МЧЖ) чет шахсдан совға сифатида автомобиль олди. Корхона учун автомобиль асосий восита ҳисобланади.

1. Чет шахсдан автомобилнинг совға сифатида олиниши бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

2. Текинга олинган автомобиль бошқа даромадлар сифатида ЯСТ ҳисоб-китобида акс эттириладими?

3. Текинга олинган автомобиль йил якунлари бўйича олинадиган дивидендларга қандай таъсир кўрсатади?

 

1

Автомобилнинг совға сифатида олиниши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича расмийлаштирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Асосий восита (автомобиль) текинга олинди

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»

 

8530-«Текинга олинган мол-мулк»

 

АВ (автомобиль) фойдаланишга топширилди

 

0160-«Транспорт воситалари»

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»

 

 

2

Солиқ солиш мақсадида текинга олинган мол-мулк корхонанинг бошқа даромади ҳисобланади ва унга ЯСТ солинади (Солиқ кодексининг ­132-моддаси, 355-моддаси 2-қисми ­2-банди). Бошқа даромадларга корхонанинг асосий фаолият тури учун назарда тутилган ставкада ЯСТ солинади (Солиқ кодексининг 353-моддаси).

Автомобилнинг текинга келиб тушишидан корхона олган бошқа даромадлар Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг ­(9-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 030-сатрида ва Ҳисоб-китобга 1-«Бошқа даромадлар» иловаси 010 ва 050-сатрларида акс эттирилади. Бошқа даромадлар ҳам Ҳисоб-китобнинг ­040-сатрига киритилади.

 

3

Дивидендлар корхонанинг соф фойдасидан ҳисобланади. Текинга олинган мол-мулк корхонанинг соф фойдасига ва, бинобарин, дивидендларга таъсир кўрсатмайди.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 608 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика