Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 24 / Солиқ солиш

Йўқотиш нормасини аниқланг

 

Қоғоз маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхона 1 кг учун 6 000 сўмдан 100 кг рулонли қоғоз сотиб олди. Умумий суммаси – 600 000 сўм, шу жумладан 20% ҚҚС – 100 000 сўм, у ҳисобга олинган. Ишлаб чиқариш жараёнида қоғоз рулонлари очилганда рулон ўртасидаги қоғоз сифати ёмонлиги (йиртилган, ғижимланган) маълум бўлди. 85 кг қоғознинг сифати яхши бўлиб, ишлаб чиқаришда фойдаланилди. Сифати пастроқ қоғоз қолдиғи (15 кг) арзонлаштирилиб, сўнг ишлаб чиқаришда фойдаланилди. Рулонларни олаётганда сифатини текширишнинг имкони бўлмайди, етказиб берувчига қайтарилиши назарда тутилмаган.

Хом ашё арзонлаштирилганда ҚҚСни ҳисобга олиш суммасига тузатиш киритиш лозимми?

 

– Ҳисобга олинган ҚҚС суммаларига тузатиш киритиш хом ашёни йўқотиш нормаларига боғлиқ.

Илгари ҳисобга олинган ҚҚС қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатли орган томонидан тасдиқланган нормалардан, улар мавжуд бўлмаганда эса солиқ тўловчи томонидан тасдиқланган нормалардан ортиқча моддий ресурслар йўқотилганда ва бузилганда ҳисобга олишдан чиқариб ташланади (Солиқ кодексининг 220-моддаси).

Нормалар доирасида йўқотилганда ва бузилганда илгари ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритилади.

Корхона локал ҳужжатларида ишлаб чиқариш учун сотиб олинган хом ашё яроқсиз бўлиши мумкинлигини қайд этиши керак. Яроқсиз хом ашёдан ҳам ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин, бироқ аввал уни арзонлаштириш лозим. Арзонлаштириш суммалари корхона учун йўқотиш ҳисобланади. Корхона сотиб олинадиган хом ашёда мунтазам учрайдиган яроқсизлик фоизидан келиб чиқиб, сотиб олиш чоғида бундай хом ашёнинг яроқсизлик (йўқотиш) нормаларини тасдиқлаши мумкин.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 582 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика