Корхона банкда валюта депозитини очди. Ой охирида хорижий валютадаги депозит бўйича фоизлар олинди.
1. Банк валюта депозити бўйича тўлаган фоизларни ҳисобда қандай қилиб тўғри акс эттириш мумкин?
2. Ҳисобланган фоизларга солиқ солинадими?
1 |
Валютадаги омонат бўйича фоизлар олинганда бухгалтерия проводкалари:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
|
Шартнома бўйича олинадиган фоизлар ҳисобланди
|
4830-«Олинадиган фоизлар»
|
9530-«Фоизлар кўринишидаги даромадлар»
|
Фойда солиғи ҳисобланди
|
9810-«Фойда солиғи бўйича харажатлар»
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (фойда солиғи)»
|
Тўлов манбаида солиқ ушлаб қолинди
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (фойда солиғи)»
|
4830-«Олинадиган фоизлар»
|
Банкдан хорижий валютада фоизлар олинди
|
5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»
|
4830-«Олинадиган фоизлар»
|
Хорижий валютада олинадиган фоизлар қайта баҳоланди Ижобий курс фарқи
Салбий курс фарқи |
4830-«Олинадиган фоизлар»
9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар» |
9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»
4830-«Олинадиган фоизлар» |
2 |
Ўзбекистон Республикаси резидентларига тўланадиган фоизларга тўлов манбаида 5%лик ставкада фойда солиғи солинади (Солиқ кодексининг 156-моддаси 1-қисми, 159-1-моддаси).
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.