Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 24 / Жавоб берамиз

Барча ташувчилар учун – ягона норма

 

Кичик корхонанинг (МЧЖ) асосий фаолияти – ижарага олинган «Damas» русумидаги хусусий енгил автомобилларда йўловчиларни ташиш. Шунингдек бир нечта ижарага олинган юк автомобиллари мавжуд. Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарори 8-бандига мувофиқ, 2018 йилда юк ташиш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар 1 та транспорт воситасига ҳисоблаганда солиқ суммаси якка тартибдаги тадбиркорлар тўлаётган қатъий белгиланган солиқ миқдоридан кам бўлмаслигини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлаганлар.

1. ЯСТни тўлаш бўйича кўрсатилган норма юк ташиш билан шуғулланувчи барча корхоналарга тааллуқли эдими ёки бу улар учун асосий фаолият тури бўлган корхоналаргами?

2. 2018 йилда ЯИТни ҳам энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда тўлашлари керак эдими?

 

1

2018 йилда юк ташиш бўйича хизматлар кўрсатувчи корхоналар 1 та транспорт воситасига ҳисоблаганда солиқ суммаси якка тартибдаги тадбиркорлар тўлаётган қатъий белгиланган солиқ миқдоридан кам бўлмаслигини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлаганлар. Қўшимча равишда ҳисоблаб чиқарилган сумма ЯСТ тўланиши ҳисобига қўшилган (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорнинг 8-банди, 1.01.2019 йилдан ўз кучини йўқотган). ПҚ-3454-сон қарорда мазкур шарт асосий фаолият тури юк ташиш бўлган корхоналаргагина тааллуқли эканлиги қайд этилмаган. Бинобарин, 2018 йилда кўрсатилган норма автомобиль транспортида юк ташиш хизматларини кўрсатувчи барча корхоналарга тааллуқли бўлган.

 

2

2019 йил 1 январгача ЯИТ тўловчилар уни Солиқ кодексида назарда тутилган тартибда, тегишли йил учун Президентнинг қарори билан белгиланган ставкада, бироқ ЯИТнинг энг кам миқдоридан оз бўлмаган миқдорда ҳисоблаганлар. Кичик тадбиркорлик субъектлари, сизнинг корхонангиз ҳам улар жумласига киради, ҳар бир ходим учун ойига ЭКИҲнинг 65%идан кам бўлмаган миқдорда ЯИТ тўлаганлар (АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 1-банди, 4.03.2019 йилдан ўз кучини йўқотган).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 588 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика