Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 42 / ҚҚС ҳақида

Имтиёз ҳисобга олинади

 

ЯСТ тўлаймиз. 1.10.2019 йилдан ҚҚС тўлашга ўтдик. Ўзбекистонга олиб киришда ҚҚС ҳисобланмайдиган дори воситаларини импорт қиламиз.

Солиқларни тўлашдан озод этилган товарларни импорт қилишда ҚҚС ҳисобда қандай акс эттирилади?

 

– Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган импорт қилишда қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган хом ашёлар рўйхатида (АВ томонидан 8.05.2009 йилда 1952-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорга илова) кўрсатилган хом ашёни олиб кираётган бўлсангиз, импорт қилишда у ҚҚС тўлашдан озод этилади.

Бунда товарни божхонада тозалашда ҳисобланган, бироқ тўланмаган ҚҚС имтиёз мақсадсиз бўлганлиги учун ҳисобга киритилмайди.

Солиқ кодексида аниқ мақсадларга имтиёз берилган бўлса тўланмаган ҚҚС ҳисобга олиниши назарда тутилган (Солиқ кодексининг 218-моддаси 1-қисми 3-банди).

Мақсадсиз имтиёзлар бухгалтерия ҳисобида балансдан ташқари 013-счётда акс эттирилади. 013-«Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)» счёти бўшаётган маблағлардан мақсадли фойдаланиш назарда тутилмайдиган солиқлардан вақтинча озод этишда бўшаётган маблағлар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.

Ҳар бир тўлов тури бўйича бюджетга ҳисоблаб ёзилган бўш турган маблағлар суммаси 013-«Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)» счёти дебети бўйича акс эттирилади.

013-«Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)» счётида ҳисобга олинадиган бюджетга ҳисобланган мажбурий тўловлар ва солиқлар суммаси Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда (2-сон шакл) акс эттирилмайди ва тегишинча, молиявий натижалар шакллантирилишига таъсир кўрсатмайди.

013-«Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)» счётидан имтиёзли давр тугагач солиқ солишдан озод этиш натижасида бўшаган маблағлар суммаси ҳисобдан чиқарилади. Бунда ҳисобдан чиқарилганидан кейин бўшаган маблағлар тўғрисидаги маълумот корхонада 5 йил сақланиши лозим.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 703 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика