Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 42 / ҚҚС ҳақида

Калькуляцияда кирувчи ҚҚС

 

Ишлаб чиқариш корхонаси умумбелгиланган солиқларни, ҚҚС тўлайди. Маҳсулот калькуляциясини тайёрлашда унга четдан олинадиган ТМЗ, ресурслар (электр энергияси, газ, сув) ва хизматларни (ижара) олинадиган қиймати, яъни ҚҚС билан киритдик.

Ишлаб чиқариладиган маҳсулот калькуляциясида етказиб берувчилардан олинадиган ҚҚС ҳам ҳисобга олинадими?

 

– Калькуляция – бир бирлик маҳсулот ишлаб чиқаришга пул шаклидаги харажатларни белгилаш.

Умумбелгиланган ставкада ҚҚС тўловчи кирувчи ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли бўлади (Солиқ кодексининг 218-моддаси). Яъни ТМЗ, ресурслар ва хизматларни харид қилишда корхона томонидан тўланган ҚҚС ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархида ҳисобга олинмайди. У бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини камайтиради.

Тегишинча, калькуляцияни тайёрлаётганда, унда корхонада ҳақиқатан қилинган харажатларни ҚҚСсиз ҳисобга олиш лозим.

МИСОЛ.

Калькуляция харажатлари элементи

 

ҚҚС/соддалаштирилган ҚҚС билан харид қиймати

 

ҚҚС

 

Бухгалтерия ҳисоби ҳисобрақамларида акс эттириладиган, таннархни шакллантирадиган қиймат

 

Хом ашё 20%лик ҚҚС билан*

 

240,0

 

40,0

 

200,0

 

Материаллар 6%лик соддалаштирилган ҚҚС билан

 

74,2

 

4,2

 

70,0

 

Электр энергияси 20%лик ҚҚС билан

 

120,0

 

20,0

 

100,0

 

Сув 20%лик ҚҚС билан

 

60,0

 

10,0

 

50,0

 

Газ 20%лик ҚҚС билан

 

30,0

 

5,0

 

25,0

 

Ижара 7%лик соддалаштирилган ҚҚС билан

 

21,4

 

1,4

 

20,0

 

Иш ҳақи

 

78,0

 

 

78,0

 

ЯИТ 25%

 

19,5

 

 

19,5

 

ЖАМИ таннарх

 

 

 

562,5

 

Етказиб берувчиларга тўланган ҚҚС

 

 

80,6

 

 

Қўшимча харажатлар = таннарх 562,5 х 16%

 

 

 

90,0

 

ЖАМИ калькуляция бўйича буюм қиймати = таннарх + қўшимча харажатлар

 

 

 

652,5

 

Тайёр маҳсулотни реализация қилиш (калькуляцияга мувофиқ тасдиқланган нарх бўйича)

 

783,0

 

130,5

 

652,5

 

Бюджетга тўланадиган ҚҚС = ҳисобланган ҚҚС (130,5) – етказиб берувчиларга тўланган ҚҚС (80,6)

 

 

49,9

 

 

  

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 


*Президентнинг 26.09.2019 йилдаги ПФ-5837-сон Фармонига мувофиқ 2019 йил 1 октябрдан бошлаб қўшилган қиймат солиғининг ставкаси 20%дан 15%гача пасайтирилган. 

 

Прочитано: 254 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика