Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 42 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари қандай фаолият кўрсатади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 5.10.2019 йилдаги 848-сон қарори билан Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузурида жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тартиби тасдиқланди (қарор матни «СБХ» ушбу сонининг ҳужжатлар пакетида чоп этилмоқда).

 

Ҳужжат тадбиркорликни янада ривожлантириш, шу жумладан бизнес-ташаббусларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини ўз ичига олган Президентнинг 13.08.2019 йилдаги ПФ-5780-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинган.

Жамоатчилик кенгашлари фаол тадбиркорлар, ҳуқуқшунослар ва тадбиркорларнинг бошқа вакилларидан ташкил этилади. Улар кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган долзарб муаммоларни муҳокама қилади. Кенгашлар мажлисларида баён этилган таклиф ва ташаббуслар Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига амалда рўёбга чиқариш учун тақдим этилади. 

Кенгаш – ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи. Улар ўз фаолиятини Намунавий низомга мувофиқ ишлаб чиқилган ва қабулхоналар мудирлари томонидан ҳудудий ҳокимлар билан биргаликда тасдиқланадиган низом асосида амалга оширади.

Бизнеснинг долзарб масалаларини муҳокама қилишдан ташқари, Кенгашлар қуйидаги вазифаларни амалга ошириш билан шуғулланади:

тадбиркорларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларда иқтисодий кўникмаларни шакллантиришга кўмаклашиш, бизнесни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ислоҳотлар моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш;

ижтимоий сўровлар ўтказиш йўли билан тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи масалалар юзасидан жамоатчилик фикрини ўрганиш.

Кенгашлар таркиби 3 йил муддатга шакллантирилади ва аъзолардан ташқари раис, унинг ўринбосари ва котибни ўз ичига олади. Иш жараёнида Кенгашлар тавсиявий хусусиятга эга қарорлар қабул қилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 5.10.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара ХИКМАТОВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 709 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика