2019 йил 1 октябрдан ҚҚС ставкаси 15% килиб белгиланди пасайтирилди. ЎзР Молия вазирлиги солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари Эркин ГАДОЕВ «талабнома» кўринишидаги нохуш оқибатларсиз ҚҚСнинг янги ставкасига қандай ўтиш кераклигини амалиётдан келтирилган аниқ вазиятлар мисолида тушунтириб берди.
1-вазият. 2019 йил 1 октябрдаги ҳолатга кўра 20%лик ставкада ҚҚС тўловчи корхонада қуйидагилар ҳисобга олинган:
● 20%лик ҚҚС ва 6%лик соддалаштирилган ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда харид қилинган ТМЗ, уларни харид қилиш чоғида ҚҚС суммаси ҳисобга киритилган;
● 2019 йилда 20%лик ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда харид қилинган асосий воситалар, шу жумладан кўчмас мулк. Улар бўйича солиқ суммаси қисман ҳисобга киритилган.
15%лик ҚҚС ставкасига ўтиш санасида ҳисобда турган ТМЗ ва узоқ муддатли активлар қолдиқлари бўйича ҚҚС суммасига тузатиш киритиш керакми?
Тавсиялар:
– Йўқ, тузатиш киритиш керак эмас.
Харид қилиш чоғида ҚҚС 20%лик ставкада ҳисобга олинган товарлар 2019 йил 1 октябрдан кейин реализация қилинганда уларга 15%лик ставкада ҚҚС солинади.
Харид қилиш чоғида ҚҚС 6%лик ставкада ҳисобга олинган товарларга ҳам 2019 йил 1 октябрдан кейин реализация қилинганда 15%лик ставкада ҚҚС солинади.
20%лик ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда ёки соддалаштирилган ҚҚС тўловчилардан харид қилинган хом ашё, материаллар, ишлар ва хизматлардан фойдаланиб ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар 2019 йил 1 октябрдан кейин реализация қилинганда, уларга 15%лик ставкада ҚҚС солинади.
2019 йил январь–сентябрь ойларида 20%лик ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда харид қилинган, барпо этилган ёки устав фондига улуш сифатида киритилган асосий воситалар, шу жумладан кўчмас мулк, номоддий активлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича ҚҚСни 1 октябргача амал қилган тартибдагидек – Солиқ кодексининг 218-моддасида назарда тутилган қолган давр мобайнида даврий равишда ҳисобга киритинг.
Мисол. 2019 йил сентябрда умумбелгиланган ҚҚС тўловчи корхона тадбиркорлик фаолияти учун бинони 324 млн сўмга 20%лик ҚҚС билан сотиб олди ва фойдаланишга топширди. 54 млн сўмлик ҚҚС сентябрдан бошлаб 36 календарь ой давомида даврий равишда тенг улушларда ҳисобга киритилади. Яъни ҳар ойда 1,5 млн сўмдан (54 : 36). Октябрдан ҚҚСни ҳисобга киритиш тартиби аввалгидек бўлади – жами 54 млн сўм тўлиқ ҳисобга киритилгунига қадар ойига 1,5 млн сўмдан.
2-вазият. 2019 йил 1 октябрдан ҚҚС тўлашга ўтишда ТМЗ қолдиқлари бўйича ҚҚС қандай ҳисобга олинади?
Тавсиялар:
– 2019 йил 1 октябрдан ёки ундан кейинроқ ҚҚС тўлашга ўтганда, ТМЗ қолдиқлари бўйича ҚҚСни ҳисобга олишда 2019 йил 11 январдаги МВнинг АХ/04-02-32/95-сон ва ДСҚнинг 14-00751-сон қўшма хатига амал қилинг.
2019 йил 1 октябрдан ҚҚС тўлашга ўтган солиқ тўловчилар 2019 йил октябрь учун ҚҚС ҳисоб-китобида 1 октябрь ҳолатидаги ТМЗ қолдиқлари бўйича ҚҚСни кўрсатадилар. Бунда ҚҚС тегишли ҳисобварақ-фактураларда ёки бошқа юклаб жўнатиш ҳужжатларида кўрсатилган ставкалар бўйича ҳисобга киритилади.
Йиллик оборот (тушум) белгиланган чекланган миқдордан ошиб кетган ҳолатларда умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтишда солиқ тўловчилар худди шундай тартибда ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли. Бундай тартиб имтиёзлар бекор қилинганда ҚҚС тўлаш мажбуриятлари юзага келадиган солиқ тўловчиларга ҳам татбиқ этилади.
Мисол. Солиқ тўловчи 2019 йил 1 ноябрдан ҚҚС тўлашга ўтди. 1 ноябрдаги ҳолатга кўра ҚҚС билан харид қилинган ТМЗ қолдиқлари мавжуд:
● 2019 йил 1 октябрга қадар – 20%лик ставкада;
● 2019 йил 1 октябрдан кейин – 15%лик ставкада.
ҚҚС ушбу ТМЗларни харид қилишга ҳисобварақ-фактураларда кўрсатилган суммалар ва ставкаларга мувофиқ ҳисобга олинади.
3-вазият. Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни экспорт қиладиган ҚҚС тўловчи корхона ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллайди. У 2019 йил 1 октябрда 4410-счётда ҳисобда турган ҚҚСни қайси тартибда ҳисобга киритади?
Тавсиялар:
– Товарларни экспорт қиладиган ва ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллайдиган умумбелгиланган ҚҚСни тўловчи корхоналар Ўзбекистондаги банк ҳисобварағига келиб тушган валюта тушумининг улушида ҚҚСни ҳисобга оладилар. Товарлар воситачи орқали экспортга реализация қилинганда, воситачининг ҳисобрақамига келиб тушган экспорт тушуми ҳисобга олинади. ҚҚС ставкаси ўзгартирилганлиги муносабати билан уни ҳисобга олиш тартиби ўзгармайди. 2019 йил 1 октябрь ҳолатига кўра 4410-счётда ҳисобда турган ҚҚС суммасини келиб тушган тушумга мутаносиб равишда 20%лик ставка бўйича ҳисобга киритинг. 2019 йил 1 октябрдан кейин харид қилинган товарлар, ишлар ва хизматлар бўйича 15%лик ставкадаги ҚҚСни 15%лик ставка бўйича ҳисобга олинг.
4-вазият. Умумбелгиланган ҚҚС тўлайдиган ишлаб чиқариш корхонаси цех биносини қуряпти. 2019 йил 1 октябрга қадар уни қуриш бўйича 100 млн сўм харажат қилинган. Бу маблағлар 0810-счётда ҳисобга олинади. Ушбу харажатлар бўйича 20 млн сўмлик ҚҚС 4410-счётда ҳисобга олинади. 1 октябрдан кейин қурилиш харажатлари 46 млн сўмни, шу жумладан 15%лик ҚҚС – 6 млн сўмни ташкил этган. Бино бўйича ҚҚС қайси тартибда ҳисобга киритилади?
Тавсиялар:
– Объект барпо этилганда ҚҚС худди кўчмас мулкдаги сингари бино ишга туширилганда – 36 календарь ой давомида тенг улушларда ҳисобга киритилади. Шу боис бино қурилишини якунлагач, 4410-счётда жамланган ҚҚСни 36 ой давомида тенг маромда ҳисобга киритинг.
Мисол. ҚҚС тўловчи корхона цех биносини қуряпти. 2019 йил 1 октябрга қадар 4410-счётга 20 млн сўмлик, 1 октябрдан кейин – 6 млн сўмлик ҚҚС ҳисобга киритилган. Цех биноси 2019 йил ноябрь ойида ишга туширилган. Ноябрдан бошлаб, ҳар ойда 722,2 минг сўм ((20 + 6) : 36) миқдорида ҚҚС ҳисобга киритилади.
5-вазият. Сентябрь ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботда солиқ ставкасининг ўзгартирилиши қандай акс эттирилади?
– Январь–сентябрь ойлари учун ҚҚС бўйича ҳисоботда ставка ўзгарганлиги акс эттирилмайди, чунки у 1 октябрдан ўзгарган. Шу боис сентябрь учун аввалгидек тартибда ҳисобот топширинг. Январь–октябрь ойлари учун ҳисоботга, ортиб борувчи якун билан тўлдирилиши сабабли турли ставкалар қўлланилиши ҳисобга олинган ўзгартиришларни киритинг.
6-вазият. 1 октябрга қадар реализация қилинган товар қайтарилганда ёки унинг қийматига чегирма қўлланилганда солиқ солинадиган базага тузатиш киритишда ҚҚСнинг қайси ставкаси қўлланилади?
Тавсиялар:
– Қуйидаги ҳолатларда ҚҚС бўйича солиқ солинадиган базага тузатиш киритилади:
● товар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда;
● харидор унинг учун бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматларни рад этганда;
● битим шартлари ўзгартирилганда;
● харидор чегирмадан фойдаланганда, нарх ўзгартирилганда.
Қўшимча ҳисобварақ-фактура асосида тузатиш киритинг. Унга тузатиш киритиш заруратини келтириб чиқарган ҳолат юз берган сана билан расмийлаштиринг. Масалан, харидор товарни қайтарганда – қайтарилган санада, чегирмадан фойдаланилганда – харидор томонидан уни тақдим этиш шартлари бажарилган санада, битим нархи ёки шартлари ўзгартирилганда – ушбу ўзгартиришларни белгиловчи шартномага қўшимча битим расмийлаштирилган санада. Қўшимча ҳисобварақ-фактурада товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинган пайтда амал қилган ҚҚС ставкасини қўлланг.
Мисол. Корхона 2019 йил сентябрда ҚҚСни 20%лик ставкада ҳисоблаган ҳолда товарларни реализация қилди. Октябрда харидор яроқсизлик туфайли товарнинг бир қисмини қайтарди. Корхона қўшимча ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириши ва унда товар қайтарилганлигини октябрь ойида ҚҚС 15%лик ставкада амал қилганлигига қарамай – 20%лик ставкада ҚҚС ҳисоблаган ҳолда минусли оборотни акс эттириши лозим.
7-вазият. Умумбелгиланган ҚҚС тўловчи пудрат қурилиш корхонаси 2019 йил мартдан бошлаб объект бўйича ишларни бажаради. Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) қиймати тўғрисидаги маълумотнома-ҳисобварақ-фактура ҳар ойда расмийлаштирилади ва буюртмачига тасдиқлаши учун тақдим этилади. 2019 йил 1 октябрдан кейин Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура қандай расмийлаштирилади?
Тавсиялар:
– 2019 йил 1 октябрдан кейин бажарилган ва буюртмачига тақдим этилган ишларга 15%лик ставкада ҚҚС солинг. Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура йил бошидан ва қурилиш бошланганидан эътиборан ортиб борувчи якун билан тўлдирилиши сабабли уни расмийлаштиришда қуйидаги тартибда бажарилган ишларни алоҳида сатрларда акс эттиринг:
● 2019 йил 1 октябрга қадар ҚҚСни 20%лик ставкада ҳисоблаган ҳолда;
● 2019 йил 1 октябрдан кейин ҚҚСни 15%лик ставкада ҳисоблаган ҳолда.
Т/р
|
Объектлар, босқичлар номи, ишлар, ускуналар турлари
|
Ўлчов бирлиги
|
Ишлар ҳажми физик кўрсаткичларда
|
Шартномадаги жорий нархлар бўйича қиймати (минг сўм)
|
Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар)
|
||||||||||
жами
|
шу жумладан жорий йил учун
|
жами
|
шу жумладан жорий йил учун
|
қурилиш бошлангандан буён
|
йил бошидан
|
шу жумладан ҳисобот даври учун
|
|||||||||
физик кўрсаткичларда
|
жами ишлар ҳажмига нисбатан %да (8-уст. : 4-уст. х 100)
|
шартномадаги жорий нархлар бўйича қиймати (минг сўм)
|
физик кўрсаткичларда
|
жами ишлар ҳажмига нисбатан %да (8-уст. : 4-уст. х 100)
|
шартномадаги жорий нархлар бўйича қиймати (минг сўм)
|
физик кўрсаткичларда
|
жами ишлар ҳажмига нисбатан %да (8-уст. : 4-уст. х 100)
|
шартномадаги жорий нархлар бўйича қиймати (минг сўм)
|
|||||||
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
9
|
10
|
11
|
12
|
13
|
14
|
15
|
16
|
1
|
…
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
2
|
…
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
15%лик ставкада ҚҚС солинадиган ишлар жами
|
Х
|
|
|
200 000
|
200 000
|
|
|
50 000
|
|
|
50 000
|
|
|
50 000
|
|
20%лик ставкада ҚҚС солинадиган ишлар жами
|
|
|
|
300 000
|
300 000
|
|
|
300 000
|
|
|
300 000
|
|
|
|
|
15%лик ҚҚС
|
|
|
|
30 000
|
30 000
|
|
|
7 500
|
|
|
7 500
|
|
|
7 500
|
|
20%лик ҚҚС
|
Х
|
Х
|
Х
|
60 000
|
60 000
|
Х
|
Х
|
60 000
|
Х
|
Х
|
60 000
|
Х
|
Х
|
|
|
ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда жами
|
Х
|
Х
|
Х
|
590 000
|
590 000
|
Х
|
Х
|
417 500
|
Х
|
Х
|
417 500
|
Х
|
Х
|
57 500
|
Мисол. Қурилиш корхонаси 2019 йил мартдан сентябргача 300 млн сўмлик ишларни бажарди ва 20%лик ставкада 60 млн сўм миқдорида ҚҚСни ҳисоблади. Октябрда 50 млн сўмлик ишлар бажарилди ва 15%лик ставкада – 7,5 млн сўм ҚҚС ҳисобланди. 2019 октябрь ойи учун Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура қуйидагича расмийлаштирилади:
8-вазият. Етказиб берувчи товарни «Франко завод» шартларида реализация қилади. Ҳисобварақ-фактура 2019 йил 1 октябрга қадар расмийлаштирилган ва харидорга тақдим этилган, бироқ товар етказиб берувчи омборидан ҳали олиб чиқилмаган. Мазкур ҳолатда етказиб берувчи ҚҚСнинг қайси ставкасини қўллаши лозим?
Тавсиялар:
– ҚҚСни 20%лик ставкада ҳисобланг, чунки товар ҳақиқатда 2019 йил 1 октябргача реализация қилинган (харидор тасарруфига ўтган).
9-вазият. Солиқ тўловчи товарни импорт қилганда ҚҚСнинг қайси ставкаси қўлланилади?
Тавсиялар:
– Товарларни импорт қилишда ҚҚС БЮД расмийлаштирилган санада амал қилинган ставка бўйича ҳисоблаб чиқарилади. БЮД 2019 йил 1 октябрга қадар расмийлаштирилган бўлса, ҚҚС 20%лик ставкани, 2019 йил 1 октябрдан кейин эса – 15%лик ставкани ташкил этади.