Ташкилотимиз халқаро ташишлар билан шуғулланади. Хизматлар экспортини контракт тузмасдан, инвойс бўйича амалга оширамиз.
Ташкилот буюртмачидан олдиндан тўловсиз инвойс бўйича хизматларни кўрсатишга ҳақлими?
– Йўқ, ҳақли эмас.
2017 йил 1 декабрдан бошлаб барча тадбиркорлик субъектларига товарларни (махсус товарлардан ташқари), ишлар ва хизматларни экспорт контракти тузмасдан, инвойслар асосида, экспорт қилувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси банкларидаги ҳисобрақамларига олдиндан тўлов 100 фоиз тушгандан сўнг ва ТСОЯЭА тизимига маълумотларни киритиш шарти билан экспорт қилиш ҳуқуқи берилди (3.11.2017 йилдаги ПҚ-3351-сон қарорнинг 2-банди). Демак, биринчи навбатда тақдим этилган инвойс асосида Ўзбекистон резидентининг ҳисоб-китоб счётига чет эл фирмаси томонидан 100 фоизлик олдиндан тўлов амалга оширилади. Ана ундан сўнг маълумотлар ТСОЯЭАга киритилиб, хизматлар кўрсатилади.
Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.