Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 32 / Солиқ солиш

Қўшилган қиймат солиғи ҳақида нималарни билиш лозим

 

Экспертларимиз бухгалтерларга ёрдам сифатида ҚҚСни ҳисоблаш қоидаларини, уни ҳисоблаб чиқариш, ҳисоб ва ҳисоботда акс эттириш билан боғлиқ мураккаб масалаларни мисоллар ёрдамида тушунтиришда давом этадилар.

 

ҚҚС ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ

 

Узоқ муддатли активларни реализация қилишда

 

Асосий воситаларни (АВ), номоддий активларни (НМА) ва қурилиши тугалланмаган объектларни реализация қилиш чоғида харидорга ҚҚСни уларни реализация қилиш қийматидан келиб чиқиб ҳисобланг. Бироқ бюджет билан ҳисоблашишда қуйидагиларни инобатга олиш лозим:

1) ҚҚСни ҳисоблашнинг қандай – умумбелгиланган (20%лик ставка бўйича) ёки соддалаштирилган (фаолият турига боғлиқ бўлган, фарқланган ставкалар бўйича) тизимини қўллашингизни;

2) ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда реализация қилиш қиймати ва қолдиқ (баланс) қийматининг нисбатини.

 

Эслатиб ўтамиз:

Қолдиқ (баланс) қиймати – жамғарилган амортизация суммасини чегирган ҳолда асосий воситанинг ёки номоддий активнинг бошланғич (тиклаш) қиймати.

Қурилиши тугалланмаган объектнинг баланс қиймати унинг ҳақиқий таннархи ҳисобланади.

 

Умумбелгиланган тартибда ҚҚС тўловчи томонидан узоқ муддатли активлар реализация қилинганда солиқни ҳисоблаш

Харидорга тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурада объектни реализация қилиш қийматидан келиб чиқиб ҚҚСни ҳисобланг. Бироқ бюджет билан ҳисоблашишда солиқ солиш базаси унинг қолдиқ (баланс) қийматидан паст бўлиши мумкин эмаслигини инобатга олинг.

АВ, НМА ёки қурилиши тугалланмаган объектни реализация қилишдан молиявий натижа (фойда ёки зарар) қуйидаги формула бўйича аниқланади:

МН = Т – Ққий – ҚҚС + Сқ – Хреал, бу ерда:

Т – реализация қилишдан тушум;

Ққий – реализация қилинаётган объектнинг қолдиқ (баланс) қиймати, у АВнинг бошланғич (тиклаш) қиймати ва ҳисобланган амортизация ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади;

ҚҚС – қўшилган қиймат солиғи;

Сқ – 8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счётининг кредити бўйича ҳисобга олинадиган, реализация қилинаётган объектнинг қайта баҳолаш сальдоси;

Хреал – объектни реализация қилиш харажатлари.

Объектни реализация қилиш қийматига қараб ҚҚСни ҳисоблаш тартибини кўриб чиқамиз.

Объектни реализация қилиш қиймати

 

20%лик ставкада ҚҚСни ҳисоблаш тартиби

 

ҳисобварақ-фактурада

 

ҳисоботда

 

ҚҚС суммасини ўз ичига олмайдиган қолдиқ қиймат (Ққий) бўйича

 

Ққий х 20%

 

Ққий х 20%

 

ҚҚСхаридордан = ҚҚСбюджетга

 

ҚҚС суммасини ўз ичига оладиган қолдиқ қиймат бўйича

 

Ққий / 120 х 20

 

Ққий х 20%

 

ҚҚСхаридордан < ҚҚСбюджетга

 

Қолдиқ қийматдан паст. Реализация қилиш қиймати (Қреал) ҚҚС суммасини ўз ичига олади

 

Қреал / 120 х 20

 

Ққий х 20%

 

ҚҚСхаридордан < ҚҚСбюджетга

 

Қолдиқ қийматдан юқори. Реализация қилиш қиймати ҚҚС суммасини ўз ичига олади

 

Қреал / 120 х 20

 

Қреал / 120 х 20

 

ҚҚСхаридордан = ҚҚСбюджетга

 

 

 

1-ВАЗИЯТ. 20%лик ставкада ҚҚС тўловчи асосий воситани қолдиқ қиймати бўйича ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда реализация қилади

АВнинг бошланғич қиймати – 50 000 минг сўм, ҳисобланган эскириш – 40 000 минг сўм, қайта баҳолаш сальдоси – 5 000 минг сўм, ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда реализация қилиш қиймати қолдиқ қийматга тенг – 10 000 минг сўм (50 000 – 40 000).

Харидорга тақдим этиладиган ҚҚС 2 000 минг сўмни (10 000 х 20%) ташкил этади.

Бюджетга тўланадиган ҚҚС – 2 000 минг сўм.

Бухгалтерия ҳисобида асосий воситанинг қолдиқ қиймати бўйича реализация қилинишини қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

АВнинг бошланғич (тиклаш) қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

50 000

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

0100-«Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

Ҳисобланган эскириш ҳисобдан чиқарилди

 

40 000

 

0200-«Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Қайта баҳолаш натижаси (сальдо) ҳисобдан чиқарилди

 

5 000

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда АВни реализация қилишдан тушум акс эттирилди (10 000 + 2 000)

 

12 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

ҚҚС акс эттирилди

 

2 000

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Реализация қилишдан молиявий натижа (фойда) акс эттирилди

 (12 000 – 10 000 – 2 000 + 5 000)

5 000

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

9310-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

 

 

Ҳисобварақ-фактуранинг жадвал қисмини қуйидагича тўлдиринг:

Т/р

 

Товар (иш, хизмат)лар номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

Нархи

 

Етказиб

бериш қиймати

ҚҚС

 

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

 

ставкаси

 

суммаси

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

1

 

АВ объектининг номи 

 

дона

 

 

10 000 000

 

10 000 000

 

20%

 

2 000 000

 

12 000 000

 

 

Жами тўлашга: ўн икки миллион сўм

 

10 000 000

 

 

2 000 000

 

12 000 000

 

 

 

ҚҚС бўйича ҳисоботда (3-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) операцияни қуйидагича акс эттиринг:

ҳисобварақ-фактурадаги маълумотларни Реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестрига (Сотиш реестри, ҚҚС ҳисоб-китобига 5-илова) киритинг;

ҚҚСсиз реализация қилиш қийматини (10 000 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 1-«Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш бўйича оборотлар» иловасининг 3-устуни 0105-сатрида акс эттиринг.

 

2-ВАЗИЯТ. 20%лик ставкада ҚҚС тўловчи номоддий активни қолдиқ қийматидан паст нархда, ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда реализация қилади

НМАнинг бошланғич қиймати – 50 000 минг сўм, ҳисобланган эскириш – 40 000 минг сўм, қолдиқ қиймати – 10 000 минг сўм (50 000 – 40 000),  қайта баҳолаш сальдоси – 2 000 минг сўм, ҚҚС ҳисобга олинмаган реализация қилиш қиймати қолдиқ қийматидан паст – 8 000 минг сўм.

Харидорга тақдим этиладиган ҚҚС 1600 минг сўмни (8 000 х 20%) ташкил этади.

Бюджетга тўланадиган ҚҚС – 2 000 минг сўм (10 000 х 20%).

Бухгалтерия ҳисобида НМАнинг қолдиқ қийматидан паст нархда реализация қилинишини қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

НМАнинг бошланғич (тиклаш) қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

50 000

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

0400-«Номоддий активларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

Ҳисобланган эскириш ҳисобдан чиқарилди

 

40 000

 

0500-«Номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи счётлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

Қайта баҳолаш натижаси (сальдо) ҳисобдан чиқарилди

 

2 000

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда НМАни реализация қилишдан тушум акс эттирилди (8 000 + 1 600)

 

9 600

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

ҚҚС акс эттирилди

 

2 000

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Реализация қилишдан молиявий натижа (зарар) акс эттирилди

(9 600 – 10 000 – 2 000 + 2 000)

400

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

 

 

Ҳисобварақ-фактуранинг жадвал қисмини қуйидагича тўлдиринг:

Т/р

 

Товар (иш, хизмат)лар номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

Нархи

 

Етказиб

бериш қиймати

ҚҚС

 

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

 

ставкаси

 

суммаси

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

1

 

 НМАнинг номи 

 

 дона

 

 

10 000 000

 

8 000 000

 

20%

 

1 600 000

 

9 600 000

 

 

Жами тўлашга: тўққиз миллион олти юз минг сўм

 

8 000 000

 

 

1 600 000

 

9 600 000

 

 

 

ҚҚС бўйича ҳисоботда операцияни қуйидагича акс эттиринг:

ҳисобварақ-фактурадаги маълумотларни Сотиш реестрига киритинг;

ҚҚСсиз реализация қилиш қийматини (8 000 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илованинг 3-устуни 0105-сатрида акс эттиринг;

қолдиқ қиймат ва ҚҚСсиз реализация қилиш қиймати ўртасидаги фарқ – 2 000 минг сўмни (10 000 – 8 000) ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илованинг 3-устуни 01081-сатрида акс эттиринг.

 

3-ВАЗИЯТ. 20%лик ставкада ҚҚС тўловчи қурилиши тугалланмаган объектни баланс қийматидан юқори нархда, ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда реализация қилади

Объектнинг ҳақиқий таннархи (баланс қиймати) – 50 000 минг сўм, қайта баҳолаш сальдоси – 5 000 минг сўм, ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда реализация қилиш қиймати баланс қийматидан юқори – 60 000 минг сўм.

Харидорга тақдим этиладиган ҚҚС 12 000 минг сўмни (60 000 х 20%) ташкил этади.

Бюджетга тўланадиган ҚҚС – 12 000 минг сўм.

Бухгалтерия ҳисобида қурилиши тугалланмаган объектнинг баланс қийматидан юқори нархда реализация қилинишини қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Объектнинг ҳақиқий таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

50 000

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

0810-«Тугалланмаган қурилиш»

 

Қайта баҳолаш натижаси (сальдо) ҳисобдан чиқарилди

 

5 000

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда реализация қилишдан тушум акс эттирилди

(60 000 + 12 000)

 

72 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

ҚҚС акс эттирилди

 

12 000

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Реализация қилишдан молиявий натижа (фойда) акс эттирилди

(72 000 – 50 000 – 12 000 + 5 000)

15 000

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

 

 

Ҳисобварақ-фактуранинг жадвал қисмини қуйидагича тўлдиринг:

Т/р

 

Товар (иш, хизмат)лар номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

Нархи

 

Етказиб

бериш қиймати

ҚҚС

 

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

 

ставкаси

 

суммаси

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

1

 

 Объектнинг номи  

 

 дона

 

 

50 000 000

 

60 000 000

 

20%

 

12 000 000

 

72 000 000

 

 

Жами тўлашга: етмиш икки миллион сўм

 

60 000 000

 

 

12 000 000

 

72 000 000

 

 

 

ҚҚС бўйича ҳисоботда операцияни қуйидагича акс эттиринг:

ҳисобварақ-фактурадаги маълумотларни Сотиш реестрига киритинг;

ҚҚСсиз реализация қилиш қийматини (60 000 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илованинг 3-устуни 0105-сатрида акс эттиринг.

 

Соддалаштирилган тартибда ҚҚС тўловчи томонидан узоқ муддатли активлар реализация қилинганда солиқни ҳисоблаш

ҚҚСни соддалаштирилган тартибда тўлаётган бўлсангиз, АВ, НМА ёки қурилиши тугалланмаган объектни реализация қилиш чоғида уларнинг қолдиқ (баланс) қийматини ҳисобга олманг. Харидорга ва бюджет билан ҳисоблашишда фақат объектни реализация қилиш қийматидан ҚҚСни ҳисобланг.

 

Бир нечта фаолият тури билан шуғулланганда алоҳида-алоҳида ҳисоб юритинг ва ҚҚСни ушбу фаолият турларига мувофиқ келадиган ставкаларда тўланг (Солиқ кодексининг 226-4-моддаси). Корхона фаолиятига тааллуқли бўлмаган бошқа реализация қилиш оборотларига қўлланилаётган энг юқори ставка бўйича ҚҚС солинг (МВ ва ДСҚнинг 12.03.2019 йилдаги қўшма хати).

 

Объектни реализация қилиш қийматига қараб соддалаштирилган тартибда ҚҚС ҳисоблаш тартибини кўриб чиқамиз:

Объектни реализация қилиш қиймати

 

Соддалаштирилган тартибда ҚҚС ҳисоблаш тартиби

 

ҳисобварақ-фактурада

 

ҳисоботда

 

ҚҚС суммасини ўз ичига олмайдиган қолдиқ қиймат (Ққий) бўйича

 

Ққий х 20%

 

Ққий х 20%

 

ҚҚСхаридордан = ҚҚСбюджетга

 

ҚҚС суммасини ўз ичига оладиган қолдиқ қиймат бўйича

 

Ққий / 120 х 20

 

Ққий / 120 х 20

 

ҚҚСхаридордан = ҚҚСбюджетга

 

Қолдиқ қийматдан паст. Реализация қилиш қиймати (Қреал) ҚҚС суммасини ўз ичига олади

 

Қреал / 120 х 20

 

Қреал / 120 х 20

 

ҚҚСхаридордан = ҚҚСбюджетга

 

Қолдиқ қийматдан юқори. Реализация қилиш қиймати ҚҚС суммасини ўз ичига олади

 

Қреал / 120 х 20

 

Қреал / 120 х 20

 

ҚҚСхаридордан = ҚҚСбюджетга

 

 

 

1-ВАЗИЯТ. Соддалаштирилган тартибда ҚҚС тўловчи асосий воситани қолдиқ қиймати бўйича, ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда реализация қилади

Корхона қурилиш билан шуғулланади (ҚҚС ставкаси – 8%) ва маиший техникани таъмирлаш хизматларини кўрсатади (ҚҚС ставкаси – 7%). Асосий воситани реализация қилиш корхона учун қўлланиладиган ставкаларнинг энг юқориси – 8%лик ставка бўйича ҚҚС солинадиган бошқа реализация қилиш обороти ҳисобланади.

АВнинг бошланғич қиймати  – 50 000 минг сўм, ҳисобланган эскириш – 40 000 минг сўм, қайта баҳолаш сальдоси – 5 000 минг сўм, ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда реализация қилиш қиймати қолдиқ қийматга тенг – 10 000 минг сўм (50 000 – 40 000).

Харидорга тақдим этиладиган ҚҚС 800 минг сўмни (10 000 х 8%) ташкил этади.

Бюджетга тўланадиган ҚҚС – 800 минг сўм.

Бухгалтерия ҳисобида асосий воситанинг қолдиқ қиймати бўйича реализация қилинишини қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

АВнинг бошланғич (тиклаш) қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

50 000

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

0100-«Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

Ҳисобланган эскириш ҳисобдан чиқарилди

 

40 000

 

0200-«Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Қайта баҳолаш натижаси (сальдо) ҳисобдан чиқарилди

 

5 000

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда АВни реализация қилишдан тушум акс эттирилди (10 000 + 800)

 

10 800

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

ҚҚС акс эттирилди

 

800

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Реализация қилишдан молиявий натижа (фойда) акс эттирилди

(10 800 – 10 000 – 800 + 5 000)

5 000

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

9310-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

 

 

Ҳисобварақ-фактуранинг жадвал қисмини қуйидагича тўлдиринг:

Т/р

 

Товар (иш, хизмат)лар номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

Нархи

 

Етказиб

бериш қиймати

ҚҚС

 

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

 

ставкаси

 

суммаси

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

1

 

 АВ объектининг номи 

 

 дона

 

 

10 000 000

 

10 000 000

 

8%

 

800 000

 

10 800 000

 

 

Жами тўлашга: ўн миллион саккиз юз минг сўм

 

10 000 000

 

 

800 000

 

10 800 000

 

 

 

Соддалаштирилган тартибдаги ҚҚС бўйича ҳисоботда (3-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) операцияни қуйидагича акс эттиринг:

ҳисобварақ-фактурадаги маълумотларни Реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестрига (Сотиш реестри, Соддалаштирилган тартибдаги ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илова) киритинг;

ҚҚСсиз реализация қилиш қийматини (10 000 минг сўм) Соддалаштирилган тартибдаги ҚҚС ҳисоб-китобига ­1-«Бошқа оборотлар» иловасининг 020-сатрида акс эттиринг.

 

2-ВАЗИЯТ. 7%лик ставкада соддалаштирилган тартибда ҚҚС тўловчи номоддий активни қолдиқ қийматидан паст нархда, ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда реализация қилади

НМАнинг бошланғич қиймати – 50 000 минг сўм, ҳисобланган эскириш – 40 000 минг сўм, қолдиқ қиймати – 10 000 минг сўм (50 000 – 40 000), қайта баҳолаш сальдоси – 5 000 минг сўм, ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда қолдиқ қийматидан паст нархда реализация қилиш қиймати – 8 000 минг сўм.

Харидорга тақдим этиладиган ҚҚС 560 минг сўмни (8 000 х 7%) ташкил этади.

Бюджетга тўланадиган ҚҚС – 560 минг сўм.

Бухгалтерия ҳисобида НМАнинг қолдиқ қийматидан паст нархда реализация қилинишини қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

НМАнинг бошланғич (тиклаш) қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

50 000

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

0400-«Номоддий активларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

Ҳисобланган эскириш ҳисобдан чиқарилди

 

40 000

 

0500-«Номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи счётлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

Қайта баҳолаш натижаси (сальдо) ҳисобдан чиқарилди

 

5 000

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда реализация қилишдан тушум акс эттирилди (8 000 + 560)

 

8 560

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

ҚҚС акс эттирилди

 

560

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Реализация қилишдан молиявий натижа (фойда) акс эттирилди

(8 560 – 10 000 – 560 + 5 000)

3 000

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

 

Ҳисобварақ-фактуранинг жадвал қисмини қуйидагича тўлдиринг:

Т/р

 

Товар (иш, хизмат)лар номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

Нархи

 

Етказиб

бериш қиймати

ҚҚС

 

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

 

ставкаси

 

суммаси

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

1

 

 НМАнинг номи 

 

 дона

 

 

10 000 000

 

8 000 000

 

7%

 

560 000

 

8 560 000

 

 

Жами тўлашга: саккиз миллион беш юз олтмиш минг сўм

 

8 000 000

 

 

560 000

 

8 560 000

 

 

 

Соддалаштирилган тартибдаги ҚҚС бўйича ҳисоботда операцияни қуйидагича акс эттиринг:

ҳисобварақ-фактурадаги маълумотларни Сотиш реестрига киритинг;

ҚҚСсиз реализация қилиш қийматини (8 000 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илованинг 020-сатрида акс эттиринг.

 

3-ВАЗИЯТ. 7%лик ставкада соддалаштирилган тартибда ҚҚС тўловчи қурилиши тугалланмаган объектни баланс қийматидан юқори нархда, ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда реализация қилади  

Объектнинг ҳақиқий таннархи (баланс қиймати) – 50 000 минг сўм, қайта баҳолаш сальдоси – 5 000 минг сўм, ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда реализация қилиш қиймати баланс қийматидан юқори – 60 000 минг сўм.

Харидорга тақдим этиладиган ҚҚС 4 200 минг сўмни (60 000 х 7%) ташкил этади.

Бюджетга тўланадиган ҚҚС – 4 200 минг сўм.

Бухгалтерия ҳисобида қурилиши тугалланмаган объектнинг баланс қийматидан юқори нархда реализация қилинишини қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Объектнинг ҳақиқий таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

50 000

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

0810-«Тугалланмаган қурилиш»

 

Қайта баҳолаш натижаси (сальдо) ҳисобдан чиқарилди

 

5 000

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда реализация қилишдан тушум акс эттирилди (60 000 + 4 200)

 

64 200

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

ҚҚС акс эттирилди

 

4 200

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Реализация қилишдан молиявий натижа (фойда) акс эттирилди

(64 200 – 50 000 – 4 200 + 5 000)

15 000

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

 

 

Ҳисобварақ-фактуранинг жадвал қисмини қуйидагича тўлдиринг:

Т/р

 

Товар (иш, хизмат)лар номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

Нархи

 

Етказиб

бериш қиймати

ҚҚС

 

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

 

ставкаси

 

суммаси

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

1

 

 Объектнинг номи  

 

 дона

 

 

50 000 000

 

60 000 000

 

7%

 

4 200 000

 

64 200 000

 

 

Жами тўлашга: олтмиш тўрт миллион икки юз минг сўм

 

60 000 000

 

 

4 200 000

 

64 200 000

 

 

 

Соддалаштирилган тартибдаги ҚҚС бўйича ҳисоботда операцияни қуйидагича акс эттиринг:

ҳисобварақ-фактурадаги маълумотларни Сотиш реестрига киритинг;

ҚҚСсиз реализация қилиш қийматини (60 000 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илованинг 020-сатрида акс эттиринг.

 

Товарлар импорт қилинганда

 

Қандай солиқ солиш тизимини қўллашингиздан қатъи назар, товарларни импорт қилганда ҚҚС тўлайсиз (Солиқ кодексининг 197-моддаси 3-банди, 349-моддаси). Солиқ солишдан озод қилинган имтиёзли товарлар бундан мустасно (Солиқ кодексининг 211-моддаси).

Товарларни импорт қилишда ҚҚС бўйича солиқ солинадиган базага қуйидагиларни киритинг (Солиқ кодексининг 206-моддаси):

● товарларнинг божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига (БКнинг 44-боби) мувофиқ белгиланадиган божхона қийматини;

● акциз тўланадиган товарларни олиб кирсангиз, акциз солиғини (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорга ­19-илова);

● божхона божини.

 

«Импорт» ҚҚСни ҳисоблаш

«Импорт» ҚҚС божхона тўловлари таркибига киради (БКнинг 289-моддаси). Одатда, уларни божхона брокери – божхона расмийлаштируви билан шуғулланадиган махсус воситачилик ташкилоти ҳисоблайди.

Импорт қилинадиган товарларга доир ҚҚС қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

ҚҚС = (Бқ + Бб + Сакц) х С / 100, бу ерда:

Бқ – импорт қилинадиган товарнинг божхона қиймати;

Бб – божхона божи;

Сакц – акциз тўланадиган товарлар бўйича акциз солиғи суммаси;

С – ҚҚС ставкаси, фоизларда.

Импорт қилинадиган товарлар бўйича ҚҚС ставкаси 20%ни ташкил этади.

 

Соддалаштирилган тартибдаги ҚҚСни қўлловчи корхоналар ҳам, фаолият турларидан қатъи назар, 20%лик ставкада импорт бўйича ҚҚС тўлайдилар (Солиқ кодексининг 226-3-моддаси).

 

МИСОЛ. Соддалаштирилган тартибда ҚҚС тўловчи улгуржи савдо корхонаси товарларни импорт қилди. Корхона одатдаги фаолияти – улгуржи савдода ҚҚСнинг 6%лик ставкасини қўллашига қарамай, «импорт» ҚҚСни 20%лик ставкада тўлайди.

 

Импорт қилинадиган товарнинг контракт қиймати божхона тўловларини тўлаш учун ҳисобланган божхона қийматига доим ҳам мос келавермайди.

 

1-ВАЗИЯТ. Контракт қиймати божхона қийматига мос келади

20%лик ставкада ҚҚС тўловчи корхона акциз тўланмайдиган товарларни ички бозорда қайта сотиш мақсадида импорт қилади. Олиб кириладиган товарларнинг контракт қиймати 20 минг АҚШ долларини ташкил этади. ИМ 40 «Эркин муомалага чиқариш (импорт)» режимида божхонада расмийлаштириш пайтида МБ курси 8 485,91 сўмни ташкил этган.

Товар божхонада расмийлаштирилаётганда қуйидагилар тўланган:

божхона божи (5%) – 8 485 910 сўм миқдорида;

божхона расмийлаштируви учун йиғим (0,2%) – 339 436 сўм;

ҚҚС – 35 640 822 сўм ((20 000 х 8 485,91 + 8 485 910) х 20%).

Товарнинг контракт қиймати 169 718 200 сўмни (20 000 х 8 485,91), импорт қилиш чоғида ҚҚСни ҳисоблаш учун қабул қилинган қиймат эса 178 204 110 сўмни (169 718 200 + 8 485 910) ташкил этади. Божхона расмийлаштируви учун йиғим ҚҚС бўйича солиқ солинадиган базада ҳисобга олинмайди.

 

2-ВАЗИЯТ. Контракт қиймати божхона қийматига мос келмайди

20%лик ставкада ҚҚС тўловчи корхона акциз тўланмайдиган товарларни ички бозорда қайта сотиш мақсадида импорт қилади. Олиб кириладиган товарларнинг контракт қиймати 20 минг АҚШ долларини ташкил этади. ИМ 40 «Эркин муомалага чиқариш (импорт)» режимида божхонада расмийлаштириш пайтида МБ курси 8 485,91 сўмни ташкил этган. Божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш учун божхона органлари ҳисоблаган товарнинг божхона қиймати 180 000 минг сўмни ташкил этган.

Товар божхонада расмийлаштирилаётганда қуйидагилар тўланган:

божхона божи (5%) – 9 000 минг сўм миқдорида;

божхона расмийлаштируви учун йиғим (0,2%) – 360 минг сўм;

ҚҚС – 37 800 минг сўм ((180 000 + 9 000) х 20%).

Товарнинг контракт қиймати 169 718, 2 минг сўмни (20 000 х 8 485,91), божхона қиймати – 180 000 минг сўмни, импорт қилиш чоғида ҚҚСни ҳисоблаш учун қабул қилинган товарнинг қиймати эса 189 000 минг сўмни ташкил этади. Божхона расмийлаштируви учун йиғим ҚҚС бўйича солиқ солинадиган базада ҳисобга олинмайди.

 

Импорт қилинган товарлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш

 

«Импорт» ҚҚСни ҳисобга олиш учун импорт қилинган товарлардан солиқ солинадиган оборот, шу жумладан ноль даражали ставка қўлланиладиган оборот мақсадида фойдаланилиши зарур (Солиқ кодексининг 218-моддаси).

 

Мисол. 20%лик ставкада ҚҚС тўловчи корхона реализация қилиш оборотлари ҚҚСдан озод этилган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаради (Солиқ кодексининг 208-моддаси 13-банди).

Ишлаб чиқариш учун хом ашё импорт қилинган, импорт қилиш чоғида ҚҚС тўланган. Хом ашёдан солиқ солинмайдиган оборот учун фойдаланилиши сабабли у бўйича «импорт» ҚҚС ҳисобга олинмайди.

 

Импорт учун ҚҚС божхона декларацияси қабул қилингунига қадар ёки қабул қилиниши билан бир вақтда божхона органига тўланади. БКнинг 327-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

 

«Импорт» ҚҚСни фақат ҳақиқатда тўланганидан кейин ҳисобга олинг.

 

Мисол. Корхона июнь ойида товарларни импорт қилди. Товарларни божхонада расмийлаштириш чоғида ҳисобланган ҚҚС 37 800 минг сўмни ташкил этди. Солиқни тўлаш учун корхонага бўлиб-бўлиб тўлаш имкони берилди. Июнь ойида ҚҚСнинг бир қисми – 20 000 минг сўм тўланди. Бинобарин, июнь ойида фақат ушбу 20 000 минг сўмни ҳисобга олиш мумкин. Солиқнинг қолган қисми ҳам ҳақиқатда тўланганда ҳисобга олинади.

 

Мақсадли имтиёз мавжуд бўлганда «импорт» ҚҚСни ҳисобга олиш

Сиз олиб кирадиган товарлар айрим турдаги товарлар ва (ёки) хўжалик юритувчи субъектлар учун имтиёзларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида «импорт» ҚҚСни тўлашдан озод қилинган бўлса, улар бўйича ҚҚСни тўламанг. Бироқ тақдим этилган имтиёз мақсадли бўлса, солиқ суммасини ҳисобланг ва ҳисобга олинг (Солиқ кодексининг 218-моддаси).

Мақсадли имтиёз бўшаган маблағларни муайян мақсадларга йўналтиришни назарда тутади. Масалан, моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, ходимларни рағбатлантириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва бошқаларга. Бундай имтиёзларни қўллаганда умумбелгиланган тартибда солиқ ҳисобланг, бироқ уни бюджетга ўтказманг (АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 2, 3-бандлари).

 

ВАЗИЯТ. Мақсадли имтиёз мавжуд бўлганда «импорт» ҚҚСни ҳисобга олиш

20%лик ставкада ҚҚС тўловчи корхона ўз маҳсулотини ишлаб чиқариш учун хом ашё (акциз тўланмайдиган товар) импорт қилади. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот ички бозорда реализация қилинади.

Хом ашёнинг божхона қиймати 100 000 минг сўмни ташкил этди.

Корхона бўшаган маблағларни мақсадли ишлатиш шарти билан олиб кириладиган хом ашё бўйича божхона тўловларини тўлашдан озод қилинган.

Божхона қийматидан келиб чиқиб ҳисобланган, импорт қилинган хом ашё бўйича ҚҚС 20 000 минг сўмни (100 000 х 20%) ташкил этди.

Ушбу хом ашёдан ишлаб чиқарилган маҳсулот 300 000 минг сўмга, ш.ж. ҚҚС – 50 000 минг сўм, реализация қилинди. Ҳисобланган ва ҳисобга олинган, бироқ имтиёз асосида божхона органига ўтказилмаган «импорт» ҚҚСни инобатга олган ҳолда корхона 30 000 минг сўмни (50 000 – 20 000) бюджетга тўлайди.

Мақсадли имтиёз мавжуд бўлганда импорт қилинган хом ашё бўйича ҚҚСнинг ҳисобга олиниши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади (АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 2-§и):

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Хом ашё импорт қилинганда ҚҚС ҳисобланди ва ҳисобга олинди

 

20 000

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари (турлари бўйича)»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари (турлари бўйича)»

Мақсадли имтиёзни қўллаш натижасида бўшаган маблағлар суммаси акс эттирилди

 

20 000

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

8840-«Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари»

 

Маҳсулотни реализация қилишдан даромад акс эттирилди

(300 000 – 50 000)

250 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

 

ҚҚС ҳисобланди

 

50 000

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Бюджетга ҚҚС тўланди

 

30 000

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

 

Солиқ ҳисоботида импорт бўйича ҚҚС суммасини қуйидагича акс эттиринг:

импорт қилиш чоғида ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинган қиймат ва «импорт» ҚҚС суммасининг ўзини Харид қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестрининг (Сотиб олиш реестри, ҚҚС ҳисоб-китобига 4-илова) 6 ва 7-устунларида акс эттиринг;

Реестрнинг 6 ва 7-устунларидаги якуний суммалар Ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисоб-китобининг (ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илова) 011-сатри 3 ва 4-устунларида автоматик равишда акс этади.

 

Соддалаштирилган тартибда ҚҚС тўловчининг «импорт» ҚҚСни ҳисобга олиши

 

Соддалаштирилган тартибда ҚҚС тўласангиз, «импорт» ҚҚСни товарларнинг харид қийматига киритинг. ҚҚСни ҳисоблаб чиқаришнинг соддалаштирилган тартиби ҳисобга олиш механизмини назарда тутмайди (Солиқ кодексининг 226-3-моддаси).

 

ВАЗИЯТ. Соддалаштирилган тартибда ҚҚС тўловчи корхонанинг импорт бўйича ҚҚСни акс эттириши

Соддалаштирилган тартибда ҚҚС тўловчи корхона ўз маҳсулотини ишлаб чиқариш учун хом ашё импорт қилади. Хом ашёнинг контракт қиймати 40 000 минг сўмни, божхона қиймати 50 000 минг сўмни ташкил этади. Божхона божи 2 500 минг сўм миқдорида тўланган. Божхона расмийлаштируви чоғида 10 500 минг сўм ((50 000 + 2 500) х 20%) миқдорида тўланган ҚҚС ҳисобга олинмайди, балки хом ашё қийматига киритилади.

Соддалаштирилган тартибда ҚҚС тўловчи импорт қилинган хом ашё бўйича ҚҚСни бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттиради:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Етказиб берувчидан хом ашё келиб тушди (контракт қиймати)

 

40 000

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Божхона божи акс эттирилди

 

2 500

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

Импорт қилиш чоғида ҚҚС суммаси акс эттирилди

 

10 500

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

Импорт қилинган товар реализация қилинганда

Импорт қилинган товарлар реализация қилинганда ҚҚС умумий қоидага кўра – уларнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. Бироқ бюджет билан ҳисоблашаётганда солиқ солинадиган база мазкур товар импорт қилинганда ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинган қийматдан паст бўлиши мумкин эмаслигини инобатга олинг (Солиқ кодексининг 204-моддаси).

 

Мисол. 20%лик ставкада ҚҚС тўловчи корхона товарни импорт қилади ва уни ички бозорда реализация қилади.

Товарнинг контракт қиймати 169 718,2 минг сўмни ташкил этади.

Божхона қиймати – 180 000 минг сўм, божхона божи – 9 000 минг сўм, импорт қилиш чоғида ҚҚСни ҳисоблаш учун товарнинг қиймати – 189 000 минг сўм (180 000 + 9 000).

Товарни божхонада расмийлаштириш чоғида ҳисобланган ва тўланган ҚҚС 37 800 минг сўмни (189 000 х 20%) ташкил этди.

 

1-ВАЗИЯТ. Импорт қилинган товарни реализация қилиш қиймати «импорт» ҚҚСни ҳисоблаш учун қабул қилинган қийматдан юқори

Товар 20% ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 240 000 минг сўмга реализация қилинган. Харидорга ҳисобварақ-фактурада 40 000 минг сўм (240 000 / 120 х 20) миқдоридаги ҚҚС ёзиб берилган.

Божхона расмийлаштируви чоғида тўланган ҚҚС – 37 800 минг сўм.

Ушбу товар бўйича ҳам 37 800 минг сўм ҳисобга олинади. Корхона ушбу операция бўйича бюджетга 2 200 минг сўм (40 000 – 37 800) тўлайди.

 

2-ВАЗИЯТ. Импорт қилинган товарни «импорт» ҚҚСни ҳисоблаш учун қабул қилинган қийматда реализация қилиш

Товар 20% ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 226 800 минг сўмга реализация қилинган. Харидорга ҳисобварақ-фактурада 37 800 минг сўм (226 800 / 120 х 20) миқдоридаги ҚҚС ёзиб берилган.

Божхона расмийлаштируви чоғида тўланган ҚҚС – 37 800 минг сўм.

Бунда ҳам 37 800 минг сўм ҳисобга олинади.

Ушбу операция бўйича бюджетга ҚҚС тўланмайди (37 800 – 37 800 = 0).

 

3-ВАЗИЯТ. Импорт қилинган товарни «импорт» ҚҚСни ҳисоблаш учун қабул қилинган қийматдан паст нархда реализация қилиш

Товар 20% ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 180 000 минг сўмга реализация қилинган. Харидорга ҳисобварақ-фактурада 30 000 минг сўм (180 000 / 120 х 20) миқдоридаги ҚҚС ёзиб берилган.

Божхона расмийлаштируви чоғида тўланган ҚҚС – 37 800 минг сўм.

Бунда ҳам 37 800 минг сўм ҳисобга олинади.

Бироқ корхона ушбу операция бўйича бюджетга 37 800 минг сўм – импорт қилиш чоғида солиқ солинадиган базадан келиб чиқиб ҳисобланган ҚҚС суммасини (189 000 х 20%) ҳисоблаши керак.

7 800 минг сўм (37 800 – 30 000) миқдоридаги фарқ давр харажатларига киритилади.

Ушбу операция бўйича бюджетга ҚҚС тўланмайди (37 800 – 37 800 = 0).

Товарнинг импорт қилиш чоғида ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинган қийматдан паст нархда реализация қилинишини бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Товар реализация қилингани акс эттирилди

 

150 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

 

Харидорга тақдим этилган ҚҚС суммаси акс эттирилди

 

30 000

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС бўйича фарқ акс эттирилди

 

7 800

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

 

 

Солиқ ҳисоботида ушбу операция қуйидагича акс эттирилади:

ҳисобварақ-фактурадаги маълумотларни Сотиш реестрига киритинг;

ҚҚСсиз реализация қилиш қийматини (150 000 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илованинг 0102-сатри 3-устунида акс эттиринг;

товарни импорт қилиш чоғида ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинган қиймат билан уни ҚҚСсиз реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқни (189 000 – 150 000 = 39 000 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илованинг 0104-сатри 3-устунида акс эттиринг.

 

«Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

________________

Давоми бор.

 

*Давоми. Боши «СБХ»нинг 25.06.2019 йилдаги 26 (1298), 2.07.2019 йилдаги 27 (1299), 30.07.2019 йилдаги 31 (1303)-сонларида.

Прочитано: 2873 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика