Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 32 / Солиқ солиш

Цистерналар – иккиламчи ижарага

 

Корхонанинг асосий фаолият тури – мол-мулкни оператив ижарага бериш. Шунингдек у хорижий корхоналарга темир йўл цистерналарини хорижий валютага иккиламчи ижарага беради.

Мол-мулкни иккиламчи ижарага беришдан тушум экспортга реализация қилинган ҳажмга тўғри келадиган фойда қисмида 15%дан ошиб кетса, фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани камайтириш мумкинми?

 

Ҳа, мазкур имтиёзни қўллаш мумкин.

Иккиламчи ижара - ижарачи ижарага берувчининг розилиги билан, ижарага берувчининг олдида ижара шартномаси юзасидан жавобгарликни сақлаган ҳолда ижарага олинган мол-мулкни бошқа шахсга иккиламчи ижарага топширадиган шартнома муносабати (АВ томонидан 24.04.2009 йилда 1946-сон билан рўйхатдан ўтказилган 6-сон БҲМСнинг 11-банди).

Хорижий корхоналарга темир йўл цистерналарини иккиламчи ижарага бериб, корхонангиз экспортга хизмат кўрсатади (Солиқ кодексининг ­22-моддаси). Бунда цистерналар хусусий ёки ижарага олингани аҳамиятга эга эмас. Бинобарин, товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан тушган умумий тушумда хорижий корхоналарга темир йўл цистерналарини иккиламчи ижарага беришдан тушум улуши ­15%дан юқори бўлган тақдирда, экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган фойда қисми бўйича солиқ солинадиган базани камайтиришингиз мумкин (29.11.2018 йилдаги ­ПФ-5587-сон Фармоннинг 1-банди).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 773 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика