Корхона – Ўзбекистон резиденти ЎзРга ускуна етказиб берадиган хорижий юридик шахс – норезидентга сертификатлаш хизматларини кўрсатди. ЎзР божхона омборида бўлган, бироқ эркин муомала режимида расмийлаштирилмаган ускунани сертификатлаш бўйича норезидентга кўрсатилган хизматга ҚҚС солинадими?
– Хизматларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон ҳудуди бўлса, уларни реализация қилиш оборотларига ҚҚС солинади (Солиқ кодексининг 202-моддаси 1-қисми). ЎзР ҳудудига олиб келинган ускуналарни сертификатлаш хизматлари кўрсатиш чоғида хизмат кўрсатувчи корхона ўз тадбиркорлик фаолиятини республика ҳудудида амалга оширилса, Ўзбекистон ҳудуди хизматларни кўрсатиш жойи деб эътироф этилади (Солиқ кодексининг 202-моддаси 3-қисми).
Корхонангиз - Ўзбекистон резиденти ҳақиқатан ҳам давлат рўйхатидан ўтказиш асосида республика ҳудудида жойлашган бўлиб, хизматлар кўрсатади. Бинобарин, сертификатлаш хизмати ЎзР ҳудудида кўрсатилганлиги сабабли, ускуна божхона омборига жойлаштирилган ва ҳали эркин муомала режимига чиқарилмаган бўлса ҳам хизматлар кўрсатишдан тушган тушумга ҚҚС солинади.
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.