Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2019 год / № 12 / Хўжалик юритиш қоидалари

Воз кечиш ҳақини берасизми?

 

Фирмамиз улгуржи савдо билан шуғулланади. Биз товар – буғдойни олдиндан ҳақини тўламай импорт қилдик, сабаби контрактга кўра товар юклаб жўнатилгандан кейин 40 кун ичида тўлов амалга оширилади. Бироқ энди уни сота олмаяпмиз. Бизга буғдойни сотган хорижий ҳамкор билан музокаралар ўтказдик. У буғдойни ун қилиб, кейин унинг ўзига экспорт қилишни таклиф қилди. Фақат фарқни тўлайдиган бўлди, чунки биз унга буғдой ҳақини тўламаганмиз.

Ана шундай ўзаро ҳисоблашиш имкони борми?

 

Кўриб чиқилаётган вазиятда пул маблағлари ўрнига маҳсулот бериш воз кечиш ҳақини бериш ҳисобланади.

Тарафларнинг келишувига мувофиқ мажбурият уни бажариш ўрнига воз кечиш ҳақини бериш (пул тўлаш, мол-мулк бериш ва шу кабилар) билан бекор қилиниши мумкин. Воз кечиш ҳақининг миқдори, муддатлари ва уни бериш тартибини тарафлар белгилайдилар (ФКнинг 342-моддаси).

Шунингдек экспорт контракти тузиш имкони бор, унинг предмети муайян ҳажмдаги унни муайян суммага экспорт қилиш саналади.

Ушбу вазиятда 2 та муқобил мажбурият мавжуд:

♦ етказиб берилган буғдой учун – импорт контракт доирасида;

♦ ун етказиб бериш учун – экспорт контракти доирасида.

Шу сабабли муайян суммадаги муқобил ўхшаш талаб ҳисобга ўтказилиши билан мажбурият тўлиқ ёки қисман бекор бўлади (ФКнинг 343-моддаси).

Эслатиб ўтамиз, хўжалик юритувчи субъектларга, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ўзлари импорт қилган донни қайта ишлаш орқали ишлаб чиқарилган унни экспорт қилишига рухсат берилган.

Бунда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан экспорт қилинадиган ун миқдори улар томонидан импорт қилинган дон миқдорининг 75%идан ортиқ бўлиши мумкин эмас (ВМнинг 24.08.2018 йилдаги 684-сон қарори 1-банди).

Экспорт-импорт контрактларидаги маълумотлар Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимига киритилишини инобатга олган ҳолда мажбуриятлар бекор бўлиши билан боғлиқ юқоридаги битимларни рўйхатдан ўтказиш имконияти юзасидан банк билан маслаҳатлашиб кўринг.

 

Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 211 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика