Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 44 / Сизнинг ҳуқуқингиз

Қисқартирилганлар учун бўш иш ўринлари

 

Меҳнат шартномаси ходимлар сони (штати) қисқартирилиши муносабати билан бекор қилинганда иш берувчи юқоридаги асосга кўра огоҳлантиришнинг бутун муддати давомида ходимни ишга жойлаштириш чораларини кўриши лозим.

 

Агар объектив сабабларга кўра (МКнинг ­100-моддаси 2-қисми 1-банди) меҳнат шартномасида белгилаб қўйилган меҳнат вазифаси доирасида ишни давом эттириш мумкин бўлмаса, иш берувчи ходимга мутахассислиги ва малакасига мувофиқ келадиган ишни, бундай иш бўлмаган тақдирда эса – корхонада мавжуд бўлган бошқа ишни таклиф этиши шарт. Ходим бошқа ишга ўтишдан бош тортган ёки корхонада мувофиқ келадиган иш бўлмаган тақдирда, меҳнат шартномаси умумий асосларда бекор қилиниши мумкин (МКнинг 92-моддаси 2-қисми).

Қисқартирилаётган ходимни ишга жойлаштириш мақсадида унинг розилигига кўра уни ушбу даврда ўриндошлик асосида ишловчи ходим бажараётган ишга ўтказиш мумкин. Бу ҳолда МКнинг 100-моддаси 2-қисми 5-банди бўйича ўриндошлик асосида ишламайдиган бошқа ходимнинг ишга қабул қилиниши муносабати билан ўриндош билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин.

Шу тариқа, иш берувчи қисқартирилаётган ходимларни иш билан таъминлаш учун корхонада мавжуд бўлган барча имкониятлардан фойдаланиши керак. Шу сабабли ишга жойлаштириш мақсадида у ёки бу сабабга кўра асосий ходим (масалан, бола туғилганлиги ва уни парвариш қилиш учун таътилга чиққан аёл) йўқлиги муносабати билан вақтинча бўш иш (лавозим)ни таклиф этиши лозим. Бироқ бу ҳолда қисқартирилаётган ходимга фақат иш билан таъминлаш мақсадида вақтинча – асосий ходим қайтгунча муддатли меҳнат шартномаси шартларида ушбу ишга ўтказилганлигини тушунтириш керак, сабаби иш жойи (лавозими) сақланиши лозим бўлган ходимнинг ишда бўлмаган вақтига мўлжаллаб тузилган меҳнат шартномаси шу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади (МКнинг 105-моддаси 3-қисми).

 

Абдусалом Рисқуллаев,

«Norma» МЧЖ бош эксперти.

Прочитано: 1318 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика