Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 44 / Хўжалик юритиш қоидалари

Оширилган коэффициентни ҳисобга олган ҳолда

 

МЧЖнинг асосий фаолият тури – нотурар жойларни ижарага бериш. Корхона балансида 2 х 1 000 кВА ўз трансформатор подстанцияси бор. Биз ТошшаҳарЭТК билан шартнома тузганмиз, 1 тариф гуруҳи истеъмолчиси ҳисобланамиз (1 кВт учун 228,6 сўм). Ҳозир жойни умумий овқатланиш хизматларини кўрсатадиган юридик шахсга ижарага бераяпмиз. Ижарага олувчининг овқат тайёрлаш ускунаси қисман электр энергиясида ишлайди. Электр энергияси ҳақи ҳисоблагич бўйича 1 кВт учун 228,6 сўмдан келиб чиқиб тўланади.

Ижарага олувчи электр энергияси истеъмолини қайси тариф бўйича қоплаши лозим – 14.03.2018 йилдаги 19-03-22-06-ЎзР-6-2018-сон тарифлар реестрига (4-гуруҳ) мувофиқ ёки амалдаги тарифга нисбатан 1,6 коэффициентни қўллаган ҳолда ВМнинг 28.12.2017 йилдаги ­1025-сон қарорига мувофиқ?

 

Уланган қуввати 750 кВАгача бўлган ресторанлар, кафе, тантаналарни ўтказиш объектлари ва бошқа умумий овқатланиш объектлари (меҳмонхоналар ва уларга тегишли бўлган ҳудудда жойлашган объектлар бундан мустасно) амалдаги тарифга нисбатан оширилган коэффициентни ҳисобга олган ҳолда электр энергияси ҳақини тўлайдилар (ВМнинг 28.12.2017 йилдаги 1025-сон қарори билан тасдиқланган Рўйхат).

Шу тариқа, ижарага олувчининг умумий овқатланишни ташкил этиш билан боғлиқ электр энергиясига харажатлари ушбу норматив ҳужжат шартларига риоя этган ҳолда ижарага берувчига қоплаб берилиши керак.

 

Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 983 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика