Импорт контрактлари бўйича дори воситалари етказиб берилди.
Етказиб берилгандан кейин қайси муддатдан бошлаб контрактлар бўйича дебиторлик қарзининг муддати ўтказиб юборилган ҳисобланади?
Импорт контрактлари бўйича тўловни кечиктиришнинг энг кўп муддати неча кунни ташкил этади?
– Қонун ҳужжатларида бундай муддат белгиланмаган.
Товарларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва «Эркин муомала учун чиқариш» режимига расмийлаштириш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш ёки импорт контрактлари бўйича улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 календарь кундан ортиқ бўлмаслиги керак (Низомнинг 13-банди, ВМнинг 30.09.2003 йилдаги 416-сон қарорига 1-илова).
Бунда қонун ҳужжатларида товарни импорт қилган корхоналар счётларига тушум келиб тушишининг чекланган муддатлари юзасидан талаблар белгиланмаган.
Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.