Ишда жанжаллашиб қолиб, ўз хоҳишимга кўра ишдан бўшаш ҳақида ариза ёздим. Ўша кундан бери ишга чиқмаяпман.
Иш берувчи мени прогул учун ишдан бўшатиши мумкинми?
– Ҳа, агар оқловчи ҳужжатлар (масалан, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси, ҳарбий комиссариатнинг чақирув қоғози ёки узрли сабабга кўра ишда бўлмаганлик сабабини тасдиқловчи бошқа оқловчи ҳужжат ва ҳ.к.) бўлмаса, мумкин.
Бироқ ходим прогул қилганда меҳнат шартномасини бекор қилиш мажбурий эмас, бу иш берувчининг ҳуқуқидир.
Иш берувчи ходим прогул қилганлиги учун уни интизомий жазо билан умуман жазоламаслиги мумкин. У бошқа таъсир чораларини ҳам танлаши – ходимни рағбатлантирмаслиги мумкин.
Абдусалом Рисқуллаев, «Norma» МЧЖ бош эксперти.