Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 44 / Хўжалик юритиш қоидалари

Бетон қоргич учун рухсатнома

 

Қурилиш майдончасида бетон қорувчи узел (БҚУ) уни сув билан таъминлаш учун бурғуланган қудуқ билан бирга жойлаштирилган.

БҚУни ўз ҳудудида жойлаштириш тўғрими?

БҚУни ўрнатиш ва ундан фойдаланиш учун қандай рухсат берувчи ҳужжатлар (лицензиялар, сертификатлар) зарур?

 

Ҳа, бетон қорувчи узелни ўз ҳудудида жойлаштириш мумкин.

Бетон қорувчи узел (қурилма) асбоб-ускуналарга киради. 2018 йилда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобига объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш манзилли дастурида (3.02.2018 йилдаги ПҚ-3507-сон қарорга 4-илова) баён этилган ахборотдан ана шундай хулосага келиш мумкин.

Дастурнинг 16-бандида ишлаб чиқариш қувватларини янгилаш – Дававтойўлқўм корхоналари учун асфальт-бетон, цемент-бетон заводлари, бетон қорувчи қурилмалар, майдалаш-навларга ажратиш линиялари, шунингдек бошқа асбоб-ускуна ва техника сотиб олиш назарда тутилган.

БҚУ ТИФ ТН кодларининг 84-гуруҳига (8474-кичик гуруҳига) киритилган. Мазкур асбоб-ускуна санитария-эпидемиологик хулосага мос келмайди (Рўйхат, ВМнинг 30.12.2012 йилдаги 379-сон қарорига 1-илова), шунингдек мажбурий сертификатлаштирилмайди (Рўйхат, ВМнинг 28.04.2011 йилдаги 122-сон қарорига 1-илова).

Қонун ҳужжатларида ўз ҳудудида бетон қорувчи қурилмани жойлаштириш учун рухсат берувчи ҳужжат ёки лицензия олиш назарда тутилмаган (Рўйхат, ОМнинг 12.05.2001 йилдаги 222-II-сон қарорига 1-илова; Рўйхат, ВМнинг 15.08.2013 йилдаги 225-сон қарорига 1-илова).

Бунда сувга қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома олиш зарур (Низом, ВМнинг 27.06.2017 йилдаги 430-сон қарорига 1-илова).

Рухсатнома олиш қуйидагилар учун талаб қилинмайди:

► жисмоний шахслар учун чуқурлиги камида 25 метргача бўлган қудуқларни бурғулаш учун ва суткасига кўпи билан 5 куб метр ҳажмдаги ер ости сувларини шахсий эҳтиёжлар учун индивидуал олишга қаратилганда;

► Давлат геология қўмитасига қарашли гидрогеология ташкилотлари учун ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш ҳар йилги минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастури доирасида амалга оширилганда (Низомнинг ­5-банди).

Қўшимча равишда сувдан махсус фойдаланиш ва (ёки) сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома олиш лозим (Маъмурий регламент, ВМнинг 31.03.2018 йилдаги 255-сон қарорига 3-илова).

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи махсус иншоотлар ва қурилмаларни қўллаган ҳолда амалга ошириладиган сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли сувдан махсус фойдаланиш ва махсус сув истеъмолидир («Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддаси 3-қисми, 21-1-моддаси ­3-қисми).

 

Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 999 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика