Дастурий маҳсулотларга оид битимларни тартибга солувчи асосий норматив ҳужжатлар:
● Фуқаролик кодекси;
● «Электрон тижорат тўғрисида»ги Қонун;
● 7-сон БҲМС «Номоддий активлар» (АВ томонидан 27.06.2005 йилда 1485-сон билан рўйхатдан ўтказилган), 21-сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома» (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган);
● Электрон тижоратни амалга ошириш қоидалари (ВМнинг 2.06.2016 йилдаги 185-сон қарорига 1-илова);
● Президентнинг «Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (14.05.2018 йилдаги ПҚ-3724-сон);
● Дастурий маҳсулотлар ва ахборот маҳсулотларидан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириш ҳамда расмийлаштиришнинг божхона расмийлаштируви (декларациялаш) ва бухгалтерлик ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 16.08.2018 йилдаги 670-сон қарори билан тасдиқланган).
Битимларнинг турлари
Дастурий маҳсулотларга (ДМ) оид битимларга қуйидагилар киради:
● ДМни буюртмага биноан ишлаб чиқиш;
● ДМга бўлган мутлақ ҳуқуқлар олди-сотдиси;
● ДМдан фойдаланиш ҳуқуқини бериш;
● ДМни ўз ичига олган мол-мулк олди-сотдиси.
Буюртмага биноан ишлаб чиқиш
Дастурий маҳсулотни ишлаб чиқувчи ДМни яратиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги шартнома бўйича уни ишлаб чиқиш ва буюртмачига ундан фойдаланиш учун мутлақ ҳуқуқлар бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади (ФКнинг 1037-моддаси).
1-МИСОЛ. А корхонаси қиймати 48 млн сўмлик ишлаб чиқаришни автоматлаштирилган бошқариш тизимини ишлаб чиқиш учун В корхонаси билан шартнома тузди.
А корхонаси учун – бу номоддий активни яратиш харажатлари. Ушбу активнинг фойдали хизмат муддати 10 йил этиб белгиланди, амортизация тўғри чизиқли усул билан ҳисобланади. Бир ой учун амортизация – 0,4 млн сўм ДМ фойдаланишга жорий этилгандан сўнг кейинги ойдан бошлаб ҳисобланади.
Ишлаб чиқаришни автоматлаштирилган бошқариш тизими – ишлаб чиқаришга мўлжалланган номоддий актив. Шу сабабли А корхонасининг унинг амортизациясига харажатларини ишлаб чиқариш таннархига киритамиз (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1.4.2-банди).
В корхонаси учун – бу ДМни ишлаб чиқиш бўйича ишларни амалга оширишдан тушум. В корхонасининг ДМни буюртмага биноан яратиш харажатлари бажарилган ишлар таннархига киритилади. Масалан, дастурчиларнинг иш ҳақи, уларнинг МҲТФдан ЯИТ, компьютер ускуналарининг эскириши, электр энергиясига харажатлар 30 млн сўмни ташкил этди.
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма, минг сўмда
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
||
А корхонаси
|
|||
ДМни сотиб олишга капитал қўйилмалар ҳисобга олинди
|
48
|
0830-«Номоддий активларни харид қилиш»
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
|
ДМ номоддий актив сифатида кирим қилинди
|
48
|
0430-«Дастурий таъминот»
|
0830-«Номоддий активларни харид қилиш»
|
Амортизация ҳисобланди
|
0,4
|
2010-«Асосий ишлаб чиқариш»
|
0530-«Дастурий таъминотнинг амортизацияси»
|
В корхонаси
|
|||
Бажарилган ишларни сотишдан даромад ҳисобга олинди
|
48
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»
|
ДМни ишлаб чиқиш харажатлари ҳисобга олинди
|
30
|
2010-«Асосий ишлаб чиқариш»
|
0250-«Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникасининг эскириши»; 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»; 6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»; 6520-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар» |
2-МИСОЛ. А корхонаси қиймати 5 млн сўмлик, хизмат мақсадларида фойдаланиладиган флеш-ташувчиларни ҳимоя қилиш дастурини ишлаб чиқиш учун В корхонаси билан шартнома тузди.
А корхонасининг ҳисоб сиёсатида белгиланишича, сотиб олиш пайтида қиймати 50 ЭКИҲдан ортиқ активлар номоддий активларга киритилиши мумкин.
Шу сабабли А корхонаси флеш-ташувчиларни ҳимоя қилиш дастури қийматини дарҳол харажатларга ҳисобдан чиқариши мумкин.
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма, млн сўмда
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
||
А корхонаси
|
|||
ДМни сотиб олиш харажатлари ҳисобга олинди
|
5
|
Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
|
Мутлақ ҳуқуқлар олди-сотдиси
Дастурий маҳсулотга бўлган ҳуқуқ эгаси ДМга нисбатан мутлақ мулкий ҳуқуқни олди-сотди шартномаси бўйича бошқа шахсга сотади. Бу билан ДМ харидори ҳуқуқ эгасига айланади (ФКнинг 1035-моддаси).
3-МИСОЛ. А корхонаси ахборот жойлаштиришдан даромад олиш мақсадида 24 млн сўмга ҳуқуқ эгаси – В корхонасидан сайтга бўлган мутлақ ҳуқуқларни сотиб олди. В корхонаси ЯСТ тўлайди, ҚҚС тўламайди.
А корхонаси учун – бу номоддий активни сотиб олиш харажатлари. Ушбу активнинг фойдали хизмат муддати 10 йил этиб белгиланди, амортизация тўғри чизиқли усул билан ҳисобланади. Бир ой учун амортизация – 0,2 млн сўм сайт фойдаланишга жорий этилган ойдан кейинги ойдан бошлаб ҳисобланади.
Бу ҳолда сайт – ишлаб чиқаришга мўлжалланган номоддий актив. Шу сабабли А корхонасининг унинг амортизациясига харажатларини ахборот жойлаштириш хизматлари таннархига киритамиз (54-сон Низомнинг 1.4.2-банди).
В корхонаси учун – бу номоддий активни сотиш. Сайтнинг баланс қиймати – 20 млн сўм, жамғарилган эскириш – 3 млн сўм.
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма, млн сўмда
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
||
А корхонаси
|
|||
Сайтни сотиб олишга капитал қўйилмалар ҳисобга олинди
|
24
|
0830-«Номоддий активларни харид қилиш»
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
|
Сайт номоддий актив сифатида кирим қилинди
|
24
|
0430-«Дастурий таъминот»
|
0830-«Номоддий активларни харид қилиш»
|
Амортизация ҳисобланди
|
0,2
|
2010-«Асосий ишлаб чиқариш»
|
0530-«Дастурий таъминотнинг амортизацияси»
|
В корхонаси
|
|||
Харидорнинг қарзи акс эттирилди
|
24
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
Сайтнинг бошланғич қиймати ҳисобдан чиқарилди
|
20
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
0430-«Дастурий таъминот»
|
Жамғарилган эскириш ҳисобдан чиқарилди
|
3
|
0530-«Дастурий таъминотнинг амортизацияси»
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
Сайтнинг чиқиб кетишидан фойда аниқланди
|
7
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»
|
Сайтнинг чиқиб кетишидан фойда В корхонаси учун ЯСТни ҳисоблашда ялпи тушумга киритиладиган бошқа даромад ҳисобланади.
4-МИСОЛ. А корхонаси В корхонаси – кадрлар ҳисобини юритиш электрон тизимига бўлган ҳуқуқ эгаси билан кадрлар бўлимида фойдаланиш мақсадида унга бўлган мулкий ҳуқуқларни сотиб олиш учун 7 млн сўмлик шартнома тузди.
А корхонасининг ҳисоб сиёсатида белгиланишича, сотиб олиш пайтида қиймати 50 ЭКИҲдан ортиқ активлар номоддий активларга киритилади. Сотиб олиш пайтида ЭКИҲ – 184 300 сўм. Яъни номоддий активлар қиймати камида 9 215 000 сўм (50 х 184 300) бўлиши керак.
Электрон тизим қиймати 7 млн сўмга тенг – белгиланган чегарадан кам эканлиги боис А корхонаси уни дарҳол маъмурий харажатларга ҳисобдан чиқариши мумкин.
В корхонасининг ҳисоб сиёсатида белгиланишича, сотиб олиш пайтида қиймати 30 ЭКИҲдан ортиқ активлар номоддий активларга киритилади. Сотиб олиш пайтида ЭКИҲ 118 400 сўмни ташкил этган. 30 ЭКИҲ – 3 552 000 сўм (30 х 118 400).
В корхонаси сотиб олган пайтда тизим қиймати 10 млн сўмни (30 ЭКИҲдан ортиқ) ташкил этган, шу сабабли у номоддий актив сифатида кирим қилинган.
В корхонаси учун – бу номоддий активни сотиш (3-мисолга қаранг).
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма, млн сўмда
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
||
А корхонаси
|
|||
ДМни сотиб олиш харажатлари ҳисобга олинди
|
7
|
9420-«Маъмурий харажатлар»
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
|
Фойдаланиш ҳуқуқини бериш
Дастурий маҳсулотдан фойдаланиш ҳуқуқи лицензия шартномаси асосида берилади.
Бундай шартнома бўйича ДМга нисбатан ҳуқуқ эгаси (лицензиар) бошқа тарафга (лицензиатга) ДМдан фойдаланишга рухсатнома (лицензия) беради (ФКнинг 1036-моддаси).
Лицензия шартномасида бериладиган ҳуқуқлар, фойдаланиш чегаралари ва муддатлари белгиланиши лозим.
У, лицензиарнинг ДМдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолган ҳолда, ундан фойдаланиш ҳуқуқини:
● бошқа шахсларга лицензия бериш ҳуқуқи билан (оддий номутлақ лицензия);
● бошқа шахсларга лицензияни бериш ҳуқуқисиз (мутлақ лицензия) лицензиатга беришни назарда тутиши мумкин.
Шартномада қонунда йўл қўйиладиган бошқа турдаги лицензиялар ҳам назарда тутилиши мумкин.
5-МИСОЛ. А корхонаси 100 фоизлик олдиндан тўлов шартларида ўз товарлари ҳақида ахборотни жойлаштириш мақсадида В корхонаси – электрон савдо майдончасига бўлган ҳуқуқ эгасидан қиймати 6 млн сўмлик 1 йиллик фойдаланиш ҳуқуқини (номутлақ лицензияни) сотиб олди.
А корхонаси учун – бу келгуси давр харажатлари, сабаби майдончадан фойдаланиш ҳуқуқи 1 йилга мўлжалланган. А корхонасининг ҳисоб сиёсатида белгиланишича, келгуси давр харажатлари бир маромда жорий харажатларга ҳисобдан чиқарилади. Яъни А корхонаси ҳар ойда 0,5 млн сўмдан (6 / 12) жорий харажатларга ҳисобдан чиқаради.
В корхонаси асосан савдо билан шуғулланади ва савдо майдончасидан фойдаланиш ҳуқуқини сотишдан қўшимча даромад олади. Шу сабабли В корхонаси учун 6 млн сўм – роялти кўринишидаги бошқа даромад.
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма, млн сўмда
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
||
А корхонаси
|
|||
Электрон майдончадан фойдаланиш ҳуқуқи (лицензия) учун ҳақ тўланди
|
6
|
3190-«Бошқа келгуси давр харажатлари»
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
Келгуси давр харажатлари харажатларга ҳисобдан чиқарилди (ҳар ойда 1/12 дан)
|
0,5
|
9410-«Сотиш харажатлари»
|
3190-«Бошқа келгуси давр харажатлари»
|
В корхонаси
|
|||
Электрон майдончадан фойдаланиш ҳуқуқи учун олдиндан тўлов олинди
|
6
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
4850-«Олинадиган роялти»
|
Роялти кўринишидаги даромад акс эттирилди (ҳар ойда 1/12 дан)
|
0,5
|
4850-«Олинадиган роялти»
|
9510-«Роялти кўринишидаги даромадлар»
|
6-МИСОЛ. А корхонаси ҳар ойда 0,5 млн сўмдан тўлаб, В корхонаси сайтидан антивируснинг янги версияларини юклаб олади. Ишлаб чиқаришга мўлжалланган компьютерларни ҳимоя қилиш учун антивирусдан фойдаланилади. Антивирусга харажатлар ишлаб чиқариш таннархига ҳисобдан чиқарилади.
В корхонаси антивируслар ишлаб чиқишга ихтисослашган. Шу сабабли антивирусга лицензияларни сотиш В корхонаси учун асосий фаолият тури, сотилаётган лицензиялар қиймати эса солиқ солиш мақсадида – хизматларни сотишдан даромад (Солиқ кодексининг 130-моддаси 5-қисми).
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма, млн сўмда
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
||
А корхонаси
|
|||
Антивирусдан фойдаланиш ҳуқуқи (лицензия) учун ҳақ тўланди ва харажатлар ҳисобга олинди
|
0,5
|
2010-«Асосий ишлаб чиқариш»
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
В корхонаси
|
|||
Хизматларни сотишдан даромад акс эттирилди
|
0,5
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»; 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» |
9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»
|
Дастурий маҳсулотни ўз ичига олган мол-мулк олди-сотдиси
Дастурий маҳсулотни ўз ичига олган мол-мулк олди-сотдисида мол-мулкнинг олди-сотди ёки етказиб бериш шартномаси расмийлаштирилади (ФКнинг 386-моддаси).
Бундай шартномада ДМга бўлган мулкий ҳуқуқ ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқининг қиймати алоҳида кўрсатилган бўлиши ёки умумий шартномавий қийматга киритилиши мумкин.
Дастурий маҳсулотга бўлган мулкий ҳуқуқ ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқининг қиймати ажратиб кўрсатилмаган бўлса, ДМ берилаётган мол-мулкнинг таркибий қисми ҳисобланади ва унинг таркибида ҳисобга олинади (7-сон БҲМСнинг 7-банди).
Ҳужжатли расмийлаштириш
ДМга оид битимларни ҳужжатли расмийлаштириш кўп жиҳатдан битим турига ва ДМни ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқини бериш усулига боғлиқ.
Моддий ташувчидаги ДМ берилганда битимлар ҳар қандай бошқа турдаги товарлар (ишлар, хизматлар) учун назарда тутилган тартибда расмийлаштирилади. Яъни қоғоз кўринишидаги ёки электрон тижорат қоидаларига биноан шартнома тузилади, қабул қилиш-топшириш (ёки бажарилган ишлар) далолатномаси ва ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади.
670-сон Низомда моддий ташувчига таъриф берилган: бу рақамли маҳсулотларни яратиш, қайд этиш, узатиш, қабул қилиш, сақлаш ёки бошқа тарзда ишлатиш учун қўлланиладиган магнит, оптик, лазерли ёки бошқа электрон ахборот ташувчиси.
ДМ рақамли дистрибуция усулида берилганда иш яна ҳам осон кўчади.
670-сон Низомдаги таърифга кўра, рақамли дистрибуция – рақамли маҳсулотларни моддий ташувчидан фойдаланмаган ҳолда, шу жумладан бутунжаҳон Интернет тармоғи орқали шахсий компьютерга ёки мобил қурилмага юклаш (юклаб олиш) орқали тарқатиш усули, онлайн хизматлардан фойдаланишга рухсат бериш ёки обуна бўлиш ва бошқалар.
Рақамли дистрибуцияда битим қуйидагилар билан тасдиқланиши мумкин (670-сон Низомнинг 5-банди):
● электрон чеклар, ДМга бўлган ҳуқуқни сотиб олиш квитанциялари, ахборот тизимлари орқали шакллантирилган ва битим томонларини идентификация қилиш имконини берувчи бошқа хабарлар;
● корхонаниинг ички ҳужжатлари. Масалан, ДМни харид қилиш учун жавобгар шахснинг ҳисоботи, тўлов тўлангани ҳақидаги банк кўчирмаси, бухгалтерлик маълумотномаси ва бошқалар.
Ички ҳужжатда «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун (14-модда) билан бирламчи ҳужжатлар учун назарда тутилган реквизитлар бўлиши керак.
Ички ҳужжатлар расмийлаштирилаётганда уларга битим амалга оширилганлиги тасдиғи илова қилинади (670-сон Низомнинг 6-банди). Улар қуйидагилар бўлиши мумкин:
● шартноманинг электрон нусхаси;
● инвойс, ҳисобварақ-фактура ёки контрагентдан электрон хабар шаклида олинган бошқа ҳужжат нусхалари;
● электрон тўлов тизимларидаги транзакциялар скриншоти (экран тасвири), рақамли товарни сотиб олиш тўғрисидаги веб-сайтдан лог-ҳисоботлар ва пул маблағлари тушганини ва тўланганини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.
Бир томонлама ҳужжатли расмийлаштиришнинг соддалаштирилган варианти оддийлиги билан яхши, оммавий истеъмолчига мўлжалланган ДМни сотиб олаётиб ёки сотаётиб лицензия шартномаси тузганингизда жуда қўл келади. Бунда битим рақамли дистрибуция орқали амалга оширилади.
Масалан, муайян ишлаб чиқариш учун махсус ДМ ишлаб чиқишга буюртма берган ёки олган бўлсангиз, ДМни ишлаб чиқишга доир барча зарур шартлар ва тартиб, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ва ҳ.к. кўрсатилган тўлақонли шартнома тузганингиз маъқул. Шартномага техник топшириқ, қўйилган вазифа, иш ва тўловлар жадвалларини илова қилиш мумкин.
Ҳужжатлар томонларнинг имзолари ва муҳрлари қўйилган қоғоз кўринишида ёки ЭРИ билан тасдиқланган электрон кўринишда расмийлаштирилиши мумкин. Бунда натижа моддий ташувчида ёки рақамли дистрибуция усулида берилиши мумкин.
ҚҚС тўловчилар учун ДМга оид битимни тасдиқловчи ҳужжатларда ҚҚСни кўрсатиш муҳим аҳамиятга эга.
Дастурий маҳсулотлар экспорти ва импорти
Қуйидагилар контрактни расмийлаштирмай экспорт қилишлари мумкин:
● Миллий реестрга киритилган, дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар ҳамда хизматларни Интернет тармоғининг онлайн дўконлари орқали хорижий валютага экспорт қилувчи корхоналар – дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчилар (20.09.2013 йилдаги ПҚ-2042-сон қарорнинг 7-банди; АВ томонидан 8.01.2014 йилда 2549-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 2, 4-бандлари);
● Интернет тармоғидаги онлайн дўконлар орқали хорижий валютага ишлар ва хизматлар экспортини амалга оширувчи «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази резидентлари (ВМнинг 15.08.2017 йилдаги 631-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 34, 37-бандлари).
Электрон битим қиймати 3 000 АҚШ долларидан ошса, уни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш зарур (ПҚ-3724-сон қарорнинг 1-банди).
Божхона чегарасидан моддий ташувчи орқали олиб ўтиладиган рақамли маҳсулотларнинг божхона расмийлаштируви божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Бунда қиймати 3 000 АҚШ долларигача бўлган экспорт БЮДни расмийлаштирмай почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Контрактда дастурий маҳсулот қиймати:
● алоҳида кўрсатилган бўлса, божхона қийматига фақат моддий ташувчининг қиймати киритилади. Бунда ДМ ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқларини бериш қиймати ишлар (хизматлар) экспорти (импорти) ҳисобланади;
● алоҳида кўрсатилмаган бўлса, божхона қийматига контракт бўйича бутун қиймат киритилади.
ДМни ўз ичига олган, унинг ишлашини таъминловчи ускуна экспорт-импорт қилинганда ДМ қиймати ускуна қийматидан ажратиб чиқарилмайди (БКнинг 314-моддаси).
Рақамли дистрибуция усуллари орқали бериладиган дастурий маҳсулотлар божхонада расмийлаштирилмайди.
7-МИСОЛ. Корхона уларнинг ишлашини таъминлайдиган операцион тизимга эга 40 000 АҚШ долларилик 100 та компьютерни импорт қилди. Контрактда ва спецификацияда компьютерларнинг умумий нархи ва қиймати кўрсатилган. Операцион тизим қиймати алоҳида кўрсатилмаган.
Божхонада расмийлаштиришда контракт бўйича бутун сумма – 40 000 АҚШ доллари божхона қийматига киритилади. Компьютерлар балансга кирим қилинганда операцион тизим қиймати яна ажратиб кўрсатилмайди.
Импорт қилиш тартиби ҳақида батафсил «Импорт операциялар ҳисоби» материалида («СБХ»нинг 14.08.2018 йилдаги 33-сонида) ўқинг.
8-МИСОЛ. Корхона муайян муддатга ДМга бўлган мутлақ ҳуқуқни импорт қилди. ДМ нусхаси божхона чегараси орқали флеш-ташувчида берилди. Контрактда ва спецификацияда кўрсатилишича, ДМ қиймати – 10 000 АҚШ доллари, флеш-ташувчи қиймати – 5 АҚШ доллари. Контракт бўйича умумий қиймат – 10 005 АҚШ доллари.
Бу ҳолда божхона тўловларини аниқлаш учун фақат ташувчининг қиймати – 5 АҚШ доллари божхона қийматига киритилади.
Норезидент хизматларига солиқ солиш
ДМдан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқ қиймати (10 000 АҚШ доллари) тўлов манбаида 20%лик ставкада солиқ солинадиган норезидентнинг роялти кўринишидаги даромади ҳисобланади (Солиқ кодексининг 155-моддаси 3-қисми 5-банди, 160-моддаси).
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси норезидентга даромад тўланган санада МБ томонидан белгиланган курсда ҳисоблаб чиқарилади.
Иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартнома нормаларига мувофиқ норезидентнинг даромадидан фойда солиғи ушлаб қолинмайди ёки пасайтирилган ставкада ушлаб қолинади. Бунда норезидент ўз мамлакатининг ваколатли органи берган, ушбу мамлакатнинг резиденти эканлиги далилини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши керак.
Резидентлик сертификати мавжуд бўлмаганда корхона норезидент даромадидан фойда солиғини (2 000 доллар) ушлаб қолади ва норезидентга даромад тўланган санадаги курс бўйича бюджетга ўтказади. 8 000 АҚШ доллари норезидентга ўтказилади.
Норезидент кўрсатган хизматлар, агар уларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон бўлса, корхонанинг ҚҚС бўйича солиқ солинадиган обороти ҳисобланади. Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқ ўтказилганда реализация қилиш жойи харидор жойлашган жойга қараб белгиланади (Солиқ кодексининг 202-моддаси 3-қисми 4-банди). Шу сабабли ДМ қийматига 20%лик ставкада ҚҚС солинади.
Корхона 2 000 АҚШ доллари (10 000 х 20%) миқдорида бюджетга ҚҚС тўлайди.
9-МИСОЛ. «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази резиденти бўлган корхона хорижий электрон савдо майдончаси орқали ДМга лицензияларни экспорт қилади. Лицензия қиймати – 500 АҚШ доллари. Корхона ҳар битта сотилган лицензиядан савдо майдончаси хизматлари ҳақини чегирганда 490 доллар олади.
Лицензия сотилган санада доллар курси – 7 803,79 сўм.
Пул олинган санада доллар курси – 7 827,23 сўм.
Экспорт рақамли дистрибуция усулида амалга оширилиши боис ДМ божхонада расмийлаштирилмайди.
Бу ҳолда экспорт контракти расмийлаштирилмайди ва битим ТСОЯЭАТда рўйхатдан ўтказилмайди (631-сон Низомнинг 34-банди; ПҚ-3724-сон қарорнинг 1-банди).
Инновация маркази резидентлари учун ваколатли банк номига ёзилган хат резидентнинг онлайн дўконлар орқали хорижий валютага хизматлар экспортидан олинган тушуми тасдиғи бўлиб ҳисобланади (631-сон Низомнинг 37-банди).
Ҳар битта лицензия учун корхона счётига 490 доллар келиб тушади, бироқ тушум 500 АҚШ долларини ташкил этади. 10 доллар – корхонанинг савдо майдончаси хизматларига харажатлар.
Рақамли дистрибуция орқали лицензиялар экспортини расмийлаштириш
Электрон майдонча имкониятларини диққат билан ўрганинг, ундан фойдаланишнинг барча босқичларида қандай ҳисоботлар, статистика, хабарларни шакллантиришига қаранг.
Сизнинг вазифангиз – сизнинг ДМни сотишга доир барча ахборотдан скриншотларни:
● ДМнинг номи, имкониятлари, нархи;
● буюртма рақами ва санаси (мавжуд бўлганда);
● тўлов санаси ва суммаси;
● юклаб олиш санаси ва вақти;
● савдо майдончасининг воситачилик ҳақи суммаси;
● бошқа маълумотларни қайд этиш.
Агар лицензиялар ҳар куни сотилса, бу муайян давр учун тизим томонидан шакллантириладиган сотиш бўйича ҳисобот бўлиши мумкин. Айнан у ДМга лицензияларни сотиш бўйича битимларни тасдиқлаш учун асос бўлади.
Тизимдан олиниб, қоғозга чиқарилган ахборотга тизимдаги ахборотни асослайдиган масъул шахс рапорти ёки бухгалтерия маълумотномасини илова қилинг.
Лицензияларни сотишнинг бухгалтерия ҳисоби
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма, млн сўмда
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
||
Хизматларни сотишдан даромад акс эттирилди (500 х 7 803,79)
|
3 901 895
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»
|
Тушум келиб тушиши акс эттирилди (490 х 7 827,23)
|
3 835 342,7
|
5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
Савдо майдончасининг воситачилик ҳақи акс эттирилди (10 х 7 827,23)
|
78 272,3
|
9410-«Сотиш харажатлари»
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
Курс фарқи акс эттирилди (500 х (7 827,23 – 7 803,79))
|
11 720
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»
|
Эътибор беринг!
2018 йил 1 июлдан бошлаб электрон тижорат орқали сотиладиган товарлар (хизматлар) учун уларнинг умумий қийматидан мажбурий 15%лик олдиндан тўлов тўлаш талаби бекор қилинган (ПҚ-3724-сон қарорнинг 2-банди).
* * *
Материал дастурий маҳсулотларга оид битимларга бағишланганига қарамай, юқорида айтилганларнинг ҳаммасини исталган рақамли маҳсулотларга нисбатан қўллаш мумкин.
Рақамли маҳсулотлар – интеллектуал мулк объектларининг электрон нусхалари (рақамли товарлар), шунингдек, электрон ахборот муҳитида моддий натижага эга бўлмаган муайян ҳаракатлар ёки муайян фаолиятни амалга ошириш, шу жумладан «булутли технологиялар» хизматини харид қилиш ва унга обуна бўлиш хизматлари (рақамли хизматлар) (670-сон Низомнинг 2-банди).
Наталья МЕМЕТОВА,
«Norma» МЧЖ эксперти.