Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 40 / Ходимлар билан ҳисоблашиш

Давлат вазифалари ва уларга ҳақ тўлаш

 

Цех ходимига июнда 20 кун учун нарядлар бўйича 700 000 сўм, ишбай ишчига мукофот – 140 000 сўм ҳисобланган; июлда 22 кун учун қуйидагилар ҳисобланган: нарядлар бўйича иш ҳақи – 900 000 сўм, ишбай ишчига мукофот – 180 000 сўм, дам олиш кунлари (24 соат) учун тўлов – 100 000 сўм, иш вақтидан ташқари иш (6 соат) учун тўлов – 25 000 сўм, бир йўла тўланадиган мукофот – 4 000 000 сўм. Августда ходим 10 кунга давлат вазифаларини бажариш учун юборилган.

Ходим давлат вазифаларини бажаришга юборилганда ўртача иш ҳақини қандай тўғри ҳисоблаш мумкин?

 

– Давлат вазифаларини бажараётган ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади. У сўнгги 2 календарь ойидаги ўртача иш ҳақидан келиб чиқиб аниқланади (МКнинг 165-моддаси; Тартибнинг 5-банди, ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига 6-илова). Ҳисоблаш чоғида меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киритиладиган тўловлар (Солиқ кодексининг 172–175-моддалари) ҳисобга олинади. 

Ўртача иш ҳақи ҳисоб-китобига суғурта бадаллари солинмайдиган тўловлар киритилмайди. Уларга мулкий даромадлар, моддий наф ва бошқа даромадлар (Солиқ кодексининг 176–178-моддалари), шунингдек ходимнинг даромади сифатида қаралмайдиган корхона харажатлари (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми) киради.

 

МИСОЛ. Цех ходимига июнда 20 кун учун нарядлар бўйича 700 000 сўм, ишбай ишчига мукофот – 140 000 сўм ҳисобланган; июлда 22 кун учун қуйидагилар ҳисобланган: нарядлар бўйича иш ҳақи – 900 000 сўм, мукофот – 180 000 сўм, 4 та дам олиш куни (24 соат) учун тўлов – 100 000 сўм, иш вақтидан ташқари иш (6 соат) учун тўлов – 25 000 сўм, бир йўла тўланадиган мукофот – 4 000 000 сўм. Августда ходим 10 кунга давлат вазифаларини бажариш учун юборилган.

Давлат вазифаларини бажара бошлашдан олдинги 2 ойлик ҳисоб-китоб даври – 2018 йил июнь–июль олинади.

Ҳисоб-китобга суғурта бадаллари солинадиган даромадлар киритилади.

Мукофотлар қуйидаги қоидаларга кўра ҳисоб-китобга киритилади:

йиллик иш якунлари бўйича мукофот ҳар бир ой учун 1/12 сифатида ҳисобга олинади;

чораклик мукофот ҳар бир ой учун 1/3 сифатида ҳисобга олинади;

муайян ҳодиса муносабати билан бир йўла тўланадиган мукофот, ҳисоб-китобда инобатга олинадиган 2 ойдан бирида ҳисобланган бўлса, тўлиқ миқдорда ҳисоб-китобга киритилади.

Бунда юқорида тилга олинган барча суммалар ҳисоб-китобга киритилади:

700 000 + 140 000 + 900 000 + 180 000 + 100 000 + 25 000 + 4 000 000 = 6 045 000 сўм.

Ўртача ойлик иш ҳақи: 6 045 000 / 2 = 3 022 500 сўмни ташкил этади.

5 кунлик иш ҳафтасида августдаги 10 кун учун иш ҳақи:

3 022 500 / 21 х 10 = 1 439 285,71 сўм.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1545 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика