Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 40 / Ходимлар билан ҳисоблашиш

Ишдан бўшаганда болани парвариш қилиш нафақаси

 

Июль учун бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича нафақа ҳисобланди: 172 240 х 2 ЭКИҲ = 344 480 сўм. 23 августда ходима ишдан бўшаяпти.

Ходима ой ўртасида ишдан бўшаётган бўлса, 2018 йил июль ва август учун бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича нафақани қандай тўғри ҳисоблаш мумкин?

 

– 2018 йил 8 августдан бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича ойлик нафақа амалдаги ЭКИҲнинг 200%и миқдорида ҳисоблаб чиқарилади (7.08.2018 йилдаги ПФ-5504-сон Фармонга 1-илованинг 1, 2-бандлари). Ушбу санагача у йил бошидаги ЭКИҲдан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган.

Чунончи, 2018 йил бошида ЭКИҲ 172 240 сўмни ташкил этган, тегишинча, июль учун болани парвариш қилиш бўйича нафақа суммаси 344 480 сўмга тенг бўлади.

2018 йил август учун нафақа миқдори юқорида кўрсатилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда ходима ишдан бўшагунга қадар календарь кунларига мутаносиб равишда белгиланади.

Ходима 2018 йил 23 августда ишдан бўшаганда бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича нафақа миқдорини ҳисоблаймиз:

1 августдан 7 августгача – (172 240 / 31 х 7) х 200% = 77 785,81 сўм;

8 августдан 23 августгача – (184 300 / 31 х 16) х 200% = 190 245,16 сўм.

Август учун 268 030,97 сўм ҳисоблаш зарур.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

 

Прочитано: 1066 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика