Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 40 / Сенат мажлисида

Янги таҳрирдаги қонун маъқулланди

 

Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида Сенаторлар дастлаб янги таҳрирдаги «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқишди

 

Қонуннинг асосий мақсади давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тартибга солишга қаратилган бўлиб, қонунийлик, ягоналик, очиқлик ва шаффофлик, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинлик ва қонуний манфаатларига риоя этиш божхона органлари фаолиятининг асосий принциплари этиб белгиланди.

Янги таҳрирдаги қонунни мамлакатимизда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг узвий давоми сифатида баҳолаш мумкин.

Ўзига хос жиҳатлардан яна бири шундаки, ривожланган давлатларда инновацион усул сифатида эътироф этилган ва бизда ҳам амалиётда жорий қилинаётган хавфни бошқариш тизими ушбу лойиҳа билан ҳуқуқий асосга эга бўлмоқда. Янги нормаларга кўра, божхона органи ходими давлат органи вакили ҳисобланади ва давлат ҳимояси остида бўлади.

Қонунда ахборот-коммуникация технологияларини божхона назоратида кенг қўллаш, божхона соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш божхона органларининг асосий вазифалари сифатида белгиланмоқда.

Музокараларда сенаторларнинг қонун юзасидан саволларига Давлат божхона қўмитаси раиси М.Азимов жавоб берди.

Таъкидланганидек, қонуннинг яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, эндиликда юқори профессионал маҳорат, ахлоқий ва маънавий сифатларга эга ёшларни божхона органларига жалб этишга йўналтирилган кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишнинг принципиал жиҳатдан янги тизими яратилади.

Маълумки, амалиётда божхона ходимлари ҳам хизматга киришар экан, божхоначи қасамёдини қабул қилишади. Эндиликда ушбу анъана мазкур қонун доирасида қонунийлаштирилмоқда.

Шунингдек, қонун божхона органларининг асосий вазифалари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, божхона ходимларини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг соғлиғини сақлаш, меҳнатига ҳақ тўлаш, уй-жой майдони билан таъминлаш, давлат пенсия таъминоти, давлат суғуртаси ва тиббий-ижтимоий таъминоти каби масалаларни ҳам қамраб олган.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

 

Прочитано: 1106 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика