ҚАНДАЙ ҲИСОБОТ ШАКЛЛАРИ ТОПШИРИЛИШИ КЕРАК
2018 йил III чораги учун ЖШДС бўйича қуйидаги шаклларни (2-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) топшириш зарур:
● Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар;
● Маълумотларга 1-илова «Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкаси (бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно)»;
● Маълумотларга 2-илова «Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг расшифровкаси»;
3-илова «Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкаси» ва 4-илова «Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкаси» тўлдирилиши керак эмас. Улар йил якунлари бўйича 1 марта солиқ органларига тақдим этилади.
Йил чораги ЖШДС бўйича ҳисобот даври ҳисобланади (Солиқ кодексининг 183-моддаси 2-қисми). 2018 йил III чораги учун ҳисоб-китоб солиқ органларига 2018 йил 25 октябрдан кечиктирмай тақдим этилади (Солиқ кодексининг 187-моддаси 2-банди).
ҲИСОБОТ ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРГАНДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШ ЛОЗИМ
ЖШДС бўйича ҳисоботда Солиқ кодексининг 172–178-моддаларидаги, тўлов манбаи юридик шахс ҳисобланган жисмоний шахсларнинг барча даромадлари акс эттирилади. Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисмида келтирилган, жисмоний шахсларнинг даромадлари сифатида қаралмайдиган корхона харажатлари ЖШДС бўйича ҳисоботда акс эттирилмайди.
Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар
Меҳнат шартномалари асосида жисмоний шахсларга тўланадиган барча тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланади. Булар:
● ҳақиқатда бажарилган иш учун ҳисобланган иш ҳақи;
● илмий даража ва фахрий унвон учун қўшимча тўловлар;
● рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар (Солиқ кодексининг 173-моддаси);
● компенсация тўловлари (Солиқ кодексининг 174-моддаси);
● ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш (Солиқ кодексининг 175-моддаси).
Ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш учун фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга тўловлар ҳам меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киради. Бундай шартномалар асосида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган якка тартибдаги тадбиркорларга тўловлар бундан мустасно.
Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар бўйича иш берувчи корхона солиқ агенти ҳисобланади. У жисмоний шахсларнинг ушбу даромадларидан ЖШДС, ШЖБПҲга ажратмалар, фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини ушлаб қолиши ва тўлаши шарт.
Мулкий даромадлар
Жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари – уларнинг мол-мулки билан амалга ошириладиган операциялардан оладиган даромадлари. Улар меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ эмас. Бундай даромадларни корхона ходимлари ҳам, муассислар, мулкдорлар ёки чет жисмоний шахслар ҳам олиши мумкин.
Юридик шахс – Ўзбекистон резиденти жисмоний шахсга тўланган мулкий даромад бўйича солиқ агенти ҳисобланади (Солиқ кодексининг 184-моддаси 2-қисми 3-банди). Бинобарин, унинг даромадидан ЖШДС ушлаб қолиши ва бюджетга тўлаши керак.
Мулий даромадлар ШЖБПҲга ажратмалар солинадиган объект ҳисобланмайди. Бинобарин, ҳисобланган ЖШДС суммалари бюджетга тўлиқ тўланади.
Мулк якка тартибдаги тадбиркордан ижарага олиниши мумкин. Бу ҳолда корхона солиқ агенти ҳам ҳисобланади, у якка тартибдаги тадбиркорга тўланадиган ижара ҳақи суммасидан ЖШДС ушлаб қолиши ва тўлаши шарт. Бунда ЖШДС энг кам ставкада ушлаб қолинади (Солиқ кодексининг 181-моддаси).
Мулкий даромадлар бўйича имтиёзлар берилиши мумкин (Солиқ кодексининг 179-моддаси).
Моддий наф тарзидаги даромадлар
Жисмоний шахслар томонидан юридик шахсдан олинадиган даромадлар моддий наф тарзидаги даромадлардир. Моддий наф тарзидаги даромадларни, корхона ходими ҳисобланиш-ҳисобланмаслигидан қатъи назар, ҳар қандай жисмоний шахс олиши мумкин.
Бундай даромадларга меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар билан биргаликда тўлов манбаида ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 184-моддаси 2-қисми 2-банди). Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар учун бўлганидек ЖШДС ставкалари қўлланилади.
Солиқ даври мобайнида 6 ЭКИҲгача бўлган қийматдаги моддий наф тарзидаги даромадлар қуйидаги кўринишда тўланган бўлса, уларга ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-банди):
● ходимлар натура шаклида олган совғалар;
● илгари мазкур юридик шахснинг ходимлари бўлган ишламаётган пенсионерлар ва меҳнат қобилиятини йўқотган шахслар томонидан олинган совғалар ва бошқа турлардаги ёрдам;
● вафот этган ходимнинг оила аъзолари томонидан олинган совғалар ва бошқа турлардаги ёрдам.
Бундай даромадлар бўйича ҳисоботларни тўлдиришда ЖШДС бўйича солиқ солинадиган базадан имтиёз суммасини чегириш зарур.
Меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахсга моддий наф тарзида даромад тўловчи корхона, унинг ёзма аризаси асосида ЖШДСни ушлаб қолмасликка ҳақлидир (Солиқ кодексининг 184-моддаси 3-қисми). Бунда жисмоний шахс йил якунлари бўйича даромадлари тўғрисидаги декларацияни солиқ органларига тақдим этиши ва солиқни тўлаши шарт (Солиқ кодексининг 189-моддаси 1-қисми).
Корхона билан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидаги даромадларига ШЖБПҲга ажратмалар солинмайди.
Бошқа даромадлар
Солиқ кодексида жисмоний шахслар оладиган бошқа даромадларнинг алоҳида рўйхати мавжуд (Солиқ кодексининг 178-моддаси). Корхоналар кўпинча уларга қуйидаги турдаги бошқа даромадларни тўлайдилар:
● пенсиялар ва нафақалар (касаллик варақалари бўйича, бола туғилиши муносабати билан ва б.);
● меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатиш нафақаси;
● моддий ёрдам.
Тўланган даромадлар суммалари ЖШДС бўйича ҳисоботда кўрсатилган бўлиши керак. Уларга нисбатан имтиёз татбиқ этилса, бу ҳам ҳисоботда акс эттирилиши лозим.
ЖШДС БЎЙИЧА ҲИСОБОТ ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШГА МИСОЛ
МЧЖ шаклидаги кичик корхона 2018 йил 1 июлдаги ҳолатга кўра қуйидаги кўрсаткичларга эга:
Номи
|
Суммалар, сўмда
|
Ходимларга даромадлар тўлаш бўйича қарз
|
12 232 677
|
шундан ЖШДС солинадиган даромадлар
|
12 232 677
|
Тўловлар бўйича қарз, шу жумладан:
|
1 856 346
|
ШЖБПҲга ажратмалар
|
335 932
|
бюджетга тўланадиган ЖШДС
|
1 520 414
|
Барча қарз 2018 йил 6 июлда сўндирилган.
Корхонада ўриндошлар ва ФҲШ бўйича ишловчилар йўқ.
2018 йил 20 июлда июль учун иш ҳақи бўйича аванс – 5 500 000 сўм.
2018 йил июлда ҳисобланган:
Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадларнинг турлари
|
Даромадларни олувчи жисмоний шахсларнинг сони
|
Суммалар, сўмда
|
Иш ҳақи
|
22
|
20 000 000
|
Бола туғилиши муносабати билан берилган моддий ёрдам
|
1
|
500 000
|
Бола туғилганда бир йўла тўланадиган суюнчи пули (бола 18 июлда туғилган)
|
1
|
368 600
|
Термиз шаҳрига 10 кунлик хизмат сафари учун суткалик харажатлар
|
1
|
600 000
|
Тошкент шаҳридаги майдони 75 кв.метрлик офис хонаси учун ижара ҳақи (муассисдан ижарага олинади)
|
1
|
1 200 000
|
Улардан ушлаб қолинган:
Солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар номи
|
Суммалар, сўмда
|
ЖШДС, шу жумладан:
|
1 850 000 (меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан 1 760 000 cўм, ижара суммасидан 90 000 сўм)
|
ШЖБПҲга ажратмалар
|
324 214
|
Бюджетга тўланадиган ЖШДС
|
1 525 786 (меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан 1 435 786 сўм, ижара суммасидан 90 000 сўм)
|
Суғурта бадаллари
|
1 600 000
|
Тушунтиришлар:
Жисмоний шахсларга тўловларнинг турлари
|
Сумма, сўмда
|
Солиқ кодекси бўйича даромад тури
|
Солиқ оқибатлари
|
Изоҳлар
|
Иш ҳақи
|
20 000 000
|
Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (Солиқ кодексининг 172-моддаси)
|
ЖШДС, ШЖБПҲга ажратмалар, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади
|
|
Бола туғилиши муносабати билан берилган моддий ёрдам
|
500 000
|
Бошқа даромадлар (Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-банди)
|
12 ЭКИҲ доирасида ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-банди), ЯИТ ва суғурта бадаллари солинадиган объект ҳисобланмайди
|
500 000 / 172 240 = 2,9
|
Бола туғилганда бир йўла тўланадиган суюнчи пули
|
368 600
|
Бошқа даромадлар (Солиқ кодексининг 178-моддаси 1-банди)
|
ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 20-банди), ЯИТ ва суғурта бадаллари солинадиган объект ҳисобланмайди
|
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади. Бола туғилган санадаги ЭКИҲдан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади
|
Нормалар доирасида хизмат сафарида бўлинган вақт учун тўланадиган суткалик харажатлар суммалари
|
172 240 х 10% х 10 кун = 172 240
|
Жисмоний шахсларнинг даромадлари ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 7-банди)
|
ЖШДС, ШЖБПҲга ажратмалар, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди
|
ЎзР ичидаги хизмат сафарларида суткалик харажатлар нормалари Тошкент шаҳрида, шаҳарлар – вилоятлар марказларида – 1 сутка учун ЭКИҲнинг 10%и. ЖШДС ҳисоб-китобида акс эттирилмайди. Нормалар доирасидаги компенсация тўловлари хизмат сафарининг ҳар бир кунига тўғри келадиган ЭКИҲдан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади
|
Нормалардан ортиқ хизмат сафарида бўлинган вақт учун тўланадиган суткалик харажатлар суммалари
|
600 00 – 172 240 = 427 760
|
Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (Солиқ кодексининг 172-моддаси, 174-моддаси 9-банди)
|
ЖШДС, ШЖБПҲга ажратмалар, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади
|
Тўланган суткалик харажатлар ва нормалар доирасидаги суткалик харажатлар ўртасидаги фарқ
|
Офис хонаси учун ижара ҳақи
|
1 200 000
|
Мулкий даромадлар (Солиқ кодексининг 176-моддаси 3-банди)
|
Энг кам ставкада ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 181-моддаси), ШЖБПҲга ажратмалар солинмайди
|
2018 йилда нотурар жой хоналарини ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақининг энг кам ставкаси – 1 кв.м учун 9 000 сўм (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга 25-илова). Шартномага кўра ижара ҳақи суммаси – 1 кв.м. учун 16 000 сўм (1 200 000 / 75 кв.м). ЖШДСни шартнома бўйича ижара ҳақи суммасидан ҳисоблаймиз: 1 200 000 х 7,5% = 90 000 сўм
|
2018 йил июль учун ҳисобланган жисмоний шахсларнинг барча даромадлари, ЖШДС ва давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар 2018 йил 6 августда тўланган.
2018 йил 20 августда ходимларга август учун иш ҳақи бўйича аванс – 5 500 000 сўм тўланган.
2018 йил августда ҳисобланган:
Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадларнинг турлари
|
Даромадларни олувчи жисмоний шахсларнинг сони
|
Суммалар, сўмда
|
Иш ҳақи
|
21
|
19 200 000
|
Таътил пули (меҳнат таътили)
|
1
|
1 500 000
|
Ходимага совға (полга қўйиладиган сопол ваза)
|
1
|
1 200 000
|
Бундан ташқари, 2018 йил 13 августда корхона «Avtotest Report» МЧЖга ҳайдовчининг малакасини оширганлик учун 368 600 сўм тўлаган.
Улардан ушлаб қолинган:
Солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар номи
|
Суммалар, сўмда
|
ЖШДС, шу жумладан:
|
1 900 000
|
ШЖБПҲга ажратмалар
|
338 215
|
Бюджетга тўланадиган ЖШДС
|
1 561 785
|
Суғурта бадаллари
|
1 656 000
|
Тушунтиришлар:
Жисмоний шахсларга тўловларнинг турлари
|
Сумма, сўмда
|
Солиқ кодекси бўйича даромад тури
|
Солиқ оқибатлари
|
Изоҳлар
|
Иш ҳақи
|
19 200 000
|
Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (Солиқ кодексининг 172-моддаси)
|
ЖШДС, ШЖБПҲга ажратмалар, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади
|
|
Таътил пули (меҳнат таътили)
|
1 500 000
|
Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (Солиқ кодексининг 172-моддаси, 175-моддаси 1-банди «а» кичик банди)
|
ЖШДС, ШЖБПҲга ажратмалар, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади
|
|
Ходимага қимматбаҳо совға
|
1 200 000
|
Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (Солиқ кодексининг 177-моддаси 1-қисми 2-банди)
|
ЯИТ ва суғурта бадаллари солинадиган объект ҳисобланмайди. Солиқ даври мобайнида 6 ЭКИҲгача бўлган қийматдаги ходимларга совғалар тарзидаги даромадларга ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-банди)
|
ЖШДС солинадиган даромад 166 560 сўмга(1 200 000 – 172 240 х 6) тенг. Ушбу сумма ходиманинг меҳнатига ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга қўшилади ва унга шкала бўйича ЖШДС солинади. Шунингдек ушбу суммага ШЖБПҲга ажратмалар солинади
|
Корхонанинг ходим малакасини оширишга харажатлари
|
368 600
|
Ходимнинг даромади ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 15-банди)
|
Солиқ оқибатлари юзага келмайди
|
Ҳисобот шаклларида кўрсатилмайди
|
2018 йил август учун ҳисобланган жисмоний шахсларнинг барча даромадлари, ЖШДС ва давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар 2018 йил 6 сентябрда тўланган.
2018 йил 20 сентябрда ходимларга сентябрь учун иш ҳақи бўйича аванс – 5 500 000 сўм тўланган.
2018 йил сентябрда ҳисобланган:
Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадларнинг турлари
|
Даромадларни олувчи жисмоний шахсларнинг сони
|
Суммалар, сўмда
|
Иш ҳақи
|
22
|
20 000 000
|
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик (касаллик) варақаси бўйича
|
1
|
160 000
|
Муассислардан бирининг коммунал харажатлари. Сумма 2018 йил 10 сентябрда тўланган. У ЖШДСни ушлаб қолмаслик ҳақида ариза ёзган
|
1
|
400 000
|
Муассисларга дивидендлар – 2018 йил 17 сентябрда ҳисобланган
|
2
|
80 000 000
|
Муассисларга дивидендлар 2018 йил 18 сентябрда пул маблағлари билан тўланган. Муассислар корхонада ишламайди.
2018 йил сентябрь учун ҳисобланган (тўланган) даромадлардан ушлаб қолинган:
Солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар номи
|
Суммалар, сўмда
|
ЖШДС, шу жумладан:
|
1 900 000
|
ШЖБПҲга ажратмалар
|
327 414
|
Бюджетга тўланадиган ЖШДС
|
1 572 586
|
Суғурта бадаллари
|
1 600 000
|
Муассисларнинг дивидендларидан ЖШДС (2018 йил 18 сентябрда тўланган)
|
8 000 000
|
Тушунтиришлар:
Жисмоний шахсларга тўловларнинг турлари
|
Сумма, сўмда
|
Солиқ кодекси бўйича даромад тури
|
Солиқ оқибатлари
|
Изоҳлар
|
Иш ҳақи
|
20 000 000
|
Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (Солиқ кодексининг 172-моддаси)
|
ЖШДС, ШЖБПҲга ажратмалар, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади
|
|
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бўйича тўловлар
|
160 000
|
Бошқа даромадлар (Солиқ кодексининг 178-моддаси 1-банди)
|
ЖШДС ва ШЖБПҲга ажратмалар солинади. ЯИТ ва суғурта бадаллари солинадиган объект ҳисобланмайди
|
|
Муассислардан бирининг коммунал харажатлари. У ЖШДСни ушлаб қолмаслик ҳақида ариза ёзган
|
400 000
|
Моддий наф тарзидаги даромадлар (Солиқ кодексининг 177-моддаси 1-қисми 1-банди)
|
ЖШДС солинади. ЯИТ ва суғурта бадаллари солинадиган объект ҳисобланмайди
|
Корхона у билан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида ЖШДС ушлаб қолмаслиги мумкин (Солиқ кодексининг 184-моддаси 3-қисми). Ушбу тўловларга ШЖБПҲга ажратмалар ҳам солинмайди. Солиқ даври (йил) тугаганидан сўнг 30 кун ичида ЖШДС ушлаб қолинмаган бўлса, мазкур жисмоний шахснинг даромадлари тўғрисида ДСИга маълумотнома тақдим этиш зарур (Солиқ кодексининг 187-моддаси 1-банди)
|
Муассисларга дивидендлар
|
80 000 000
|
Мулкий даромадлар (Солиқ кодексининг 176-моддаси 2-банди)
|
ЖШДС солинади. ШЖБПҲга ажратмалар, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинадиган объект ҳисобланмайди
|
10%лик ставкада ЖШДС солинади
|
Ҳисобот шаклларини тўлдирамиз.
Эътибор беринг!
Фақат маълумотлари мавжуд бўлган ҳисоб-китоб иловалари тўлдирилади.
2018 йил II чораги учун ЖШДС ҳисоботидан олинган маълумотлар:
Сатрлар номи
|
Сатрлар, устунлар
|
Суммалар, сўмда
|
Маълумотлардан:
|
||
Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси
|
004
|
183 390 274
|
Солиқ агенти билан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахснинг ёзма аризасига кўра жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинмаган моддий наф тарзидаги даромадлар
|
005
|
300 000
|
Солиқ солишдан озод қилинадиган даромадларнинг умумий суммаси
|
006
|
3 836 280
|
Солиқ солинадиган даромадларнинг умумий суммаси
|
007
|
179 253 994
|
Жисмоний шахсларнинг солиқ солиш шкаласи бўйича солиқ солинадиган даромадлари
|
008
|
118 353 994
|
Дивиденд ва фоизлар тарзидаги даромадлар
|
009
|
60 000 000
|
Энг кам ставка бўйича солиқ солинадиган даромадлар (Солиқ кодексининг 181-моддаси)
|
010
|
900 000
|
Бюджетга ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг умумий суммаси
|
012
|
13 914 581
|
008-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича
|
013
|
7 847 081
|
009-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича
|
014
|
6 000 000
|
010-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича
|
015
|
67 500
|
ШЖБПҲга ҳисобланган бадалларнинг умумий суммаси
|
017
|
1 944 514
|
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқароларнинг суғурта бадаллари чегирилган ҳолдаги ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси
|
018
|
158 112 184
|
Жисмоний шахсларга тўланган даромадларнинг умумий суммаси
|
019
|
175 044 451
|
Бюджетга тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг умумий суммаси
|
020
|
14 187 166
|
ШЖБПҲга тўланган бадалларнинг умумий суммаси
|
021
|
1 785 210
|
Маълумотларга 1-иловадан:
|
||
Чорак охирига қолдиқ:
|
||
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқаролар суғурта бадаллари чегирилган ҳолда ҳисобланган даромадлар суммаси
|
2
|
12 232 677
|
Шулардан солиқ солинадиган даромадлар
|
3
|
12 232 677
|
ШЖБПҲга ҳисобланган бадаллар суммаси
|
4
|
335 932
|
Бюджетга ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси (ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ҳолда)
|
5
|
1 520 414
|
«Йил бошидан жами» сатри суммалари:
|
||
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқаролар суғурта бадаллари чегирилган ҳолда ҳисобланган даромадлар суммаси
|
2
|
104 112 184
|
Шулардан солиқ солинадиган даромадлар
|
3
|
99 975 904
|
ШЖБПҲга ҳисобланган бадаллар суммаси
|
4
|
1 944 514
|
Бюджетга ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси (ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ҳолда)
|
5
|
7 914 581
|
Жисмоний шахсларга тўланган даромадлар, жами
|
6
|
121 044 451
|
Жисмоний шахсларга тўланган даромадлар, шу жумладан солиқ солинадиган
|
7
|
104 860 117
|
6-устундан бўнак (аванс) сифатида тўланган иш ҳақи
|
10
|
30 000 000
|
ШЖБПҲга ўтказилган бадаллар суммаси
|
11
|
1 785 210
|
Бюджетга ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг суммаси (ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ҳолда)
|
12
|
8 187 166
|
Маълумотларга 2-иловадан:
|
||
Тўланадиган дивидендлар ва фоизлар қарзи бўйича, бюджетга тўланадиган ЖШДС бўйича қолдиқ
|
3, 4
|
0
|
«Йил бошидан жами» сатри суммалари:
|
||
Дивиденд ва фоизларнинг ҳисобланган суммаси
|
2
|
60 000 000
|
Ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи
|
3
|
6 000 000
|
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи чегирилган ҳолда дивидендлар ва фоизларнинг ҳисобланган суммаси
|
4
|
54 000 000
|
Дивиденд ва фоизларнинг тўланган суммаси (6-устун + 7-устун)
|
5
|
54 000 000
|
Шу жумладан пул шаклида
|
6
|
54 000 000
|
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ўтказилган суммаси
|
8
|
6 000 000
|
ҲИСОБЛАНГАН ВА АМАЛДА ТЎЛАНГАН ДАРОМАДЛАР
СУММАЛАРИ ҲАМДА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН
ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИНИНГ УШЛАБ
ҚОЛИНГАН СУММАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ
МАЪЛУМОТЛАР
(ҳисобот даври – 2018 йил III чораги)
(сўмда)
N
|
Кўрсаткичлар
|
Сатрлар
|
Тўловчининг маълумотлари бўйича
|
1
|
Йил бошидан даромад олган жисмоний шахслар сони, жами (киши)
|
001
|
24
|
шу жумладан:
|
|
|
|
асосий иш жойи бўйича
|
002
|
22
|
|
асосий бўлмаган иш жойи бўйича
|
003
|
2
|
|
2
|
Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси
|
004
|
328 346 634
|
2.1
|
шулардан солиқ агенти билан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахснинг ёзма аризасига кўра жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинмаган моддий наф тарзидаги даромадлар
|
005
|
700 000
|
3
|
Солиқ солишдан озод қилинадиган даромадларнинг умумий суммаси
|
006
|
5 738 320
|
4
|
Солиқ солинадиган даромадларнинг умумий суммаси (солиқ солинадиган база), шу жумладан: (004-сатр – 005-сатр – 006-сатр):
|
007
|
321 908 314
|
4.1
|
солиқ солиш шкаласи бўйича солиқ солинадиган даромадлар
|
008
|
179 808 314
|
4.2
|
дивиденд ва фоизлар тарзидаги даромадлар
|
009
|
140 000 000
|
4.3
|
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 181-моддасида кўрсатилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадлар
|
010
|
2 100 000
|
4.4
|
жисмоний шахснинг аризасига асосан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг юқори ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадлар
|
011
|
0
|
5
|
Бюджетга ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг умумий суммаси, шу жумладан (1-илова 5-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 014-сатр):
|
012
|
26 574 738
|
5.1
|
008-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича
|
013
|
12 417 238
|
5.2
|
009-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича (2-илова 3-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)
|
014
|
14 000 000
|
5.3
|
010-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича
|
015
|
157 500
|
5.4
|
011-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича
|
016
|
0
|
6
|
ШЖБПҲга ҳисобланган бадалларнинг умумий суммаси (1-илова 4-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)
|
017
|
2 934 357
|
7
|
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқароларнинг суғурта бадаллари чегирилган ҳолдаги ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси (004-сатр – 012-сатр – 017-сатр фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисобланган суммаси) |
018
|
284 562 544
|
8
|
Жисмоний шахсларга тўланган даромадларнинг умумий суммаси (1-илова 6-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 2-илова 5-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)
|
019
|
302 567 488
|
9
|
Бюджетга тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг умумий суммаси (1-илова 12-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 2-илова 8-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)
|
020
|
26 795 151
|
10
|
ШЖБПҲга тўланган бадалларнинг умумий суммаси (1-илова 11-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)
|
021
|
2 783 571
|
Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар 1 ва 2-иловалардаги маълумотлар асосида тўлдирилади.
Маълумотлардаги сатрлар суммалари ҳисоб-китоби:
Номи
|
Сатр рақами
|
Сумма, сўмда
|
Ҳисоблаш тартиби, сўмда
|
Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси
|
004
|
328 346 634
|
183 390 274 + 20 000 000 + 500 000 + 368 600 + 427 760 + 1 200 000 +19 200 000 + 1 500 000 + 1 200 000 + 20 000 000 + 160 000 +400 000 + 80 000 000
|
Солиқ солишдан озод этиладиган даромадларнинг умумий суммаси
|
006
|
5 738 320
|
3 836 280 + 500 000 + 368 600 + 1 033 440
|
Солиқ солинадиган даромадларнинг умумий суммаси (солиқ солинадиган база), шундан (004-сатр – 005-сатр – 006-сатр) |
007
|
321 908 314
|
328 346 634 – 700 000 – 5 738 320
|
солиқ солиш шкаласи бўйича солиқ солинадиган даромадлар
|
008
|
179 808 314
|
118 353 994 + 20 000 000 + 427 760 + 19 200 000 + 1 500 000 +166 560 000 + 20 000 000 + 160 000 |
008-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича
|
013
|
12 417 238
|
7 847 081 + 1 435 786 + 1 561 785 + 1 572 586
|
ШЖБПҲга ҳисобланган бадалларнинг умумий суммаси (1-илова 4-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)
|
017
|
2 934 357
|
1 944 514 + 324 214 + 338 215 + 327 414
|
Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг
ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларга
1-ИЛОВА
2018 ЙИЛ III ЧОРАГИ УЧУН ТЎЛАНГАН ДАРОМАДЛАР ВА ЎТКАЗИЛГАН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН
ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ҲАМДА ШЖБПҲга БАДАЛЛАР СУММАСИНИНГ
РАСШИФРОВКАСИ
(БУНДАН ДИВИДЕНДЛАР ВА ФОИЗЛАР МУСТАСНО)
Операцияларни содир этиш санаси (кк/оо)
|
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқаролар суғурта бадаллари чегирилган ҳолда ҳисобланган даромадлар суммаси
|
шулардан солиқ солинадиган даромадлар
|
ШЖБПҲга ҳисобланган бадаллар суммаси
|
Бюджетга ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси (ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ҳолда)
|
Жисмоний шахсларга тўланган даромадлар
|
Шулардан натура шаклида тўланган даромадлар суммаси
|
6-устундан бўнак (аванс) сифатида тўланган иш ҳақи
|
ШЖБПҲга ўтказилган бадаллар суммаси
|
Бюджетга ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг суммаси (ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ҳолда)
|
||
жами
|
шу жумладан солиқ солинадиган
|
жами (6-устундан)
|
шу жумладан солиқ солинадиган
|
||||||||
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
9
|
10
|
11
|
12
|
Чорак бошига қолдиқ
|
12 232 677
|
12 232 677
|
335 932
|
1 520 414
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
6.07.2018 й.
|
|
|
|
|
12 232 677
|
12 232 677
|
|
|
|
335 932
|
1 520 414
|
20.07.2018 й.
|
|
|
|
|
5 500 000
|
5 500 000
|
|
|
5 500 000
|
|
|
31.07.2018 й.
|
19 046 360
|
18 177 760
|
324 214
|
1 525 786
|
|
|
|
|
|
|
|
6.08.2018 й.
|
|
|
|
|
13 546 360
|
12 677 760
|
|
|
|
324 214
|
1 525 786
|
20.08.2018 й.
|
|
|
|
|
5 500 000
|
5 500 000
|
|
|
5 500 000
|
|
|
31.08.2018 й.
|
18 344 000
|
17 310 560
|
338 215
|
1 561 785
|
|
|
|
|
|
|
|
6.09.2018 й.
|
|
|
|
|
12 844 000
|
11 810 560
|
1 172 518
|
139 078
|
|
338 215
|
1 561 785
|
10.09.2018 й.
|
400 000
|
|
|
|
400 000
|
|
|
|
|
|
|
20.09.2018 й.
|
|
|
|
|
5 500 000
|
5 500 000
|
|
|
5 500 000
|
|
|
30.09.2018 й.
|
16 660 000
|
16 660 000
|
327 414
|
1 572 586
|
|
|
|
|
|
|
|
Жами:
|
54 450 360
|
52 148 320
|
989 843
|
4 660 157
|
55 523 037
|
53 220 997
|
1 172 518
|
139 078
|
16 500 000
|
998 361
|
4 607 985
|
Чорак охирига қолдиқ
|
11 160 000
|
11 160 000
|
327 414
|
1 572 586
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
Йил бошидан жами
|
158 562 544
|
152 124 224
|
2 934 357
|
12 574 738
|
176 567 488
|
158 081 114
|
1 172 518
|
139 078
|
46 500 000
|
2 783 571
|
12 795 151
|
Маълумотларга 1-иловада:
● чорак бошига қолдиқ ўтган чорак охирига қолдиқдан кўчирилади;
● даромадлар тўланган саналар ва суммалар банк счёти кўчирмалари, чиқим касса ордерлари ва тўлов қайдномалари асосида аниқланади;
● солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига бадаллар тўланган саналар ва суммалар банк счёти кўчирмалари асосида аниқланади;
● ҳисобланган даромадлар суммалари ҳисоб-китоб қайдномалари ва даромадлар ҳисобланиши учун асос бўладиган бошқа ҳужжатлар асосида аниқланади.
Маълумотларга 1-илованинг 2 ва 3-устунларидаги суммалар ҳисоб-китоби:
Саналар
|
Номи
|
Устун рақами
|
Сумма, сўмда
|
Ҳисоблаш тартиби
|
31.07.2018 й.
|
ЖШДС ва фуқароларнинг суғурта бадалларини чегирган ҳолда ҳисобланган даромадлар суммаси
|
2-устун
|
19 046 360
|
(20 000 000 сўм (иш ҳақи) + 500 000 сўм (моддий ёрдам) + 368 600 сўм (суюнчи пули) + 427 760 сўм (нормадан ортиқ суткалик харажатлар) + 1 200 000 сўм (ижара ҳақи)) –
|
31.07.2018 й.
|
шундан солиқ солинадиган даромадлар
|
3-устун
|
18 177 760
|
19 046 360 (2-устундаги сумма) – (500 000 сўм (моддий ёрдам) + 368 600 сўм (суюнчи пули))
|
31.08.2018 й.
|
ЖШДС ва фуқароларнинг суғурта бадалларини чегирган ҳолда ҳисобланган даромадлар суммаси
|
2-устун
|
18 344 000
|
19 200 000 сўм (иш ҳақи) + 1 500 000 сўм (таътил пули) + 1 200 000 сўм (совға) – (1 900 000 сўм (ЖШДС) + 1 656 000 сўм (суғурта бадаллари))
|
31.08.2018 й.
|
шундан солиқ солинадиган даромадлар
|
3-устун
|
17 310 560
|
18 344 000 сўм (2-устундаги сумма) – 1 033 440 сўм (моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича имтиёз суммаси, тушунтиришларга қаранг)
|
6.09.2018 й.
|
шундан натура шаклида тўланган сумма, жами (6-устундан)
|
8-устун
|
1 172 518
|
ЖШДС чегирилган ҳолда берилган қимматбаҳо совға қиймати. Айтайлик, 6 ЭКИҲдан ошадиган қимматбаҳо совға қийматининг бир қисмига 16,5%лик ставкада солиқ солинади: 1 200 000 – 166 560 х 16,5% = 1 172 518 сўм.
|
6.09.2018 й.
|
шундан натура шаклида тўланган сумма, шу жумладан солиқ солинадиган
|
9-устун
|
139 078
|
8-устундаги солиқ солинадиган сумма: 166 560 – 166 560 х 16,5% = 139 078 сўм |
30.09.2018 й.
|
ЖШДС ва фуқароларнинг суғурта бадалларини чегирган ҳолда ҳисобланган даромадлар суммаси
|
2-устун
|
16 660 000
|
20 000 000 сўм (иш ҳақи) + 160 000 сўм (касаллик варақаси) – (1 900 000 сўм (ЖШДС) + 1 600 000 сўм (суғурта бадаллари))
|
30.09.2018 й.
|
шундан солиқ солинадиган даромадлар
|
3-устун
|
16 660 000
|
2018 йил сентябрда ЖШДС солинмайдиган даромадлар ҳисобланмаган. Шу сабабли 3-устунда 2-устундаги сумма қайд этилади
|
Маълумотларга 1-илованинг «Йил бошидан жами» сатри 2–12-устунларидаги суммалар 2018 йил I, II ва III чораклари учун ушбу шаклнинг тегишли устунлари якунларини қўшиш йўли билан аниқланади.
Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган
даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларга
2-ИЛОВА
2018 ЙИЛ III ЧОРАК УЧУН ТЎЛАНГАН ДИВИДЕНДЛАР ВА ФОИЗЛАР ҲАМДА ЎТКАЗИЛГАН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ СУММАСИНИНГ
РАСШИФРОВКАСИ
Операцияларни содир этиш санаси (кк/оо)
|
Дивиденд ва фоизларнинг ҳисобланган суммаси
|
Ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи
|
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи чегирилган ҳолда дивидендлар ва фоизларнинг ҳисобланган суммаси
|
Дивиденд ва фоизларнинг тўланган суммаси (6-устун + 7-устун)
|
шу жумладан:
|
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ўтказилган суммаси
|
|
пул шаклида
|
натура шаклида
|
||||||
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
Чорак бошига қолдиқ
|
х
|
0
|
0
|
х
|
х
|
х
|
х
|
17.09.2018 й.
|
80 000 000
|
8 000 000
|
72 000 000
|
|
|
|
|
18.09.2018 й.
|
|
|
|
72 000 000
|
72 000 000
|
|
8 000 000
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Жами:
|
80 000 000
|
8 000 000
|
72 000 000
|
72 000 000
|
72 000 000
|
|
8 000 000
|
Чорак охирига қолдиқ
|
х
|
0
|
0
|
х
|
х
|
х
|
х
|
Йил бошидан жами
|
140 000 000
|
14 000 000
|
126 000000
|
126 000 000
|
126 000 000
|
|
14 000 000
|
Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.