Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 40 / Амалий бухгалтерия

Қурилиш материалларини етказиб бериш харажатлари қандай ҳисобга олинади

 

Корхона қурилиш пудрати шартномалари бўйича бош пудратчи ёки ёрдамчи пудратчи сифатида яшаш учун мўлжалланган ва яшаш учун мўлжалланмаган биноларни қуради. У четдан қурилиш материаллари, инвентарь ва хўжалик анжомларини сотиб олади. Бунда транспорт-тайёрлов ва бошқа харажатлар юзага келади, улар 4-сон БҲМСнинг 13-бандига мувофиқ товар-моддий захираларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган ва уларнинг таннархига киритиладиган харажатларга киради. Бироқ 4-сон БҲМСнинг 3-бандида айтилишича: «Мазкур БҲМС қоидалари пудрат қурилиши бўйича тугалланмаган ишлар, шу жумладан улар билан боғлиқ хизматлар бўйича контрактлар ва молиявий дастакларни ҳисобга олиш қоидаларига нисбатан қўлланмайди».

Пудрат қурилиши шартномалари бўйича ишларни бажарувчи қурилиш ташкилотларида товар-моддий захираларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар қандай ҳисобга олинади?

4-сон БҲМСнинг 3-банди қандай ҳолларда қўлланади?

 

– Харид қилинган қурилиш материалларининг қийматини аниқлашда транспорт-тайёрлов харажатлари 4-сон БҲМСнинг (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 13-бандига асосан уларнинг қийматига киритилади.

4-сон БҲМСнинг 3-бандида пудрат шартномалари бўйича тугалланмаган қурилиш ҳақида сўз юритилган. Бунда тугалланмаган қурилишнинг қийматини аниқлаш, даромадлар ва харажатларни тан олиш усуллари 17-сон БҲМС «Капитал қурилишга оид пудрат шартномалари» (АВ томонидан 23.12.1998 йилда 579-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга солиниши назарда тутилган.

Сиз қурилиш ишларининг эмас, балки қурилиш материалларининг қийматини аниқлаётган экансиз, 4-сон БҲМСнинг 13-бандига амал қилишингиз зарур.

Шу сабабли қурилиш материалларини харид қилиш билан боғлиқ бўлган транспорт-тайёрлов ишларининг қийматини уларнинг қийматига киритинг.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1391 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика