Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 29 / Божхона

Шартларга риоя қилинганда тўловлар талаб қилинмайди

 

Қозоғистонлик ҳамкорлар минтақавий конференцияда иштирок этиш учун ўзларининг микроавтобусларида келишмоқчи. Шу транспорт билан Самарқандга туристик саёҳат уюштириб, муқаддас қадамжоларга ташриф буюришмоқчи. Буни божхонада қандай расмийлаштириш керак? Бунинг учун ҳақ тўлаш зарурми?

МЧЖ директори ўринбосари.

 

Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситаси йўловчиларни ҳақ эвазига ёки бепул ташиш учун фойдаланиладиган транспорт воситаси ҳисобланади.

Юқорида келтирилган микроавтобус ҳам ана шундай транспорт воситасидир.

Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган, транспорт воситаси билан бирга ташиладиган стандарт эҳтиёт қисмлар, ашёлар ва ускуналар, стандарт баклардаги мойлаш материаллари ва ёқилғи, шунингдек ашё-анжомлар божхона мақсадлари учун мазкур транспорт воситасининг ажралмас қисми деб қаралади. Ашё-анжомларга қуйидагилар киради:

● ҳаракатланиш йўлида ёки оралиқ тўхтаб ўтиш ёхуд тўхтаб туриш жойларида автотранспорт воситаси нормал ишлатилишини ҳамда уларга техник хизмат кўрсатилишини таъминлаш учун зарур бўлган товарлар;

● автотранспорт воситаларида йўловчилар истеъмол қилиши учун мўлжалланган товарлар, бу ашё-анжомлар сотилишидан ёки сотилмаслигидан қатъи назар;

● автотранспорт воситаларининг йўловчиларига мазкур ашё-анжомларни транспорт воситаларида истеъмол қилиш мақсадисиз сотиш учун мўлжалланган товарлар (БКнинг 143-моддаси).

Бирор-бир божхона режимига товар сифатида жойлаштирилиши маълум қилинмаган, тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситасига вақтинча олиб кириш божхона режимига ушбу божхона режимлари шартларига шахсларнинг риоя этиши мажбуриятлари билан жойлаштирилган товар сифатида қаралади. Мазкур божхона режимига жойлаштириш рухсатнома олишни талаб этмайди (БКнинг 144-моддаси).

Вақтинча олиб кириш божхона режимининг ўзига хос хусусиятлари Божхона кодексининг ­11-боби билан тартибга солинади.

Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган автомашинани божхона тўловлари тўлашдан шартли озод этилган ҳолда божхона ҳудудига вақтинча олиб киришга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади, агар у:

● чет давлат ҳудудида рўйхатдан ўтказилган бўлса;

● товарларни ва йўловчиларни тижорат мақсадида ташиш учун фойдаланилаётган бўлса;

● божхона ҳудудига чет эллик шахс ёхуд чет эллик шахс ваколат берган Ўзбекистон Республикаси юридик ёки жисмоний шахси томонидан олиб кирилаётган бўлса;

● ижара шартномасининг предмети ёки мазкур транспорт воситасига бўлган ҳуқуқни ЎзРнинг юридик ёки жисмоний шахсига транспорт операциясини транспорт воситасини божхона ҳудудидан қайтариб олиб чиқиш йўли билан тугаллашдан ўзга мақсадда ўтказишни назарда тутувчи бошқа шартнома предмети бўлмаса.

Вақтинча олиб кирилган транспорт воситасига нисбатан мулк ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахсига ўтган бўлса, тегишли божхона режимига жойлаштирилиши лозим.

Бундай транспорт воситасини вақтинча олиб кириш муддати ташувчининг ёки ваколатли шахснинг аризасидан келиб чиққан ҳолда ва мўлжалланаётган транспорт операциясининг барча ҳолатлари ҳисобга олинган ҳолда божхона органи томонидан белгиланади. Бунда тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситасини божхона тўловларидан озод этилган ҳолда вақтинча олиб киришнинг умумий муддати у олиб кирилган санадан эътиборан 90 календарь кундан ошмаслиги керак.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 924 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика