Norma.uz

Айб ўзида

 

Корхонамиз ходими ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзмай ва меҳнат дафтарчасини олмай туриб, бошқа ташкилотга ишга ўтиб кетди.

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузмаслик учун мазкур вазиятда қандай йўл тутишимиз мумкин?

Р.Жумабеков, бош бухгалтер.

– Қонун ҳужжатларида бошқа ташкилотларга ишга ўтиш назарда тутилмаган. Ходим ишга чиқмай қўйган, меҳнат шартномаси бекор қилинишини расмийлаштирмай ва меҳнат дафтарчасини олмай туриб бошқа ишга жойлашиб олгани маълум бўлса, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини сиз эмас, балки:

1) ходимни ишга қабул қилган ва лозим даражада, ишга қабул қилиш вақтида ходимнинг меҳнат дафтарчасини албатта тақдим этишини назарда тутувчи расмийлаштиришсиз уни ишга олган янги иш берувчи бузмоқда (МКнинг 80-моддаси). Ушбу норма бажарилганда ходим аввалги иш берувчисини меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ўз вақтида хабардор қилган, у эса унинг бекор қилинишини лозим даражада расмийлаштирган бўлар эди;

2) ишга чиқмай қўйган ходим бузмоқда. У меҳнат интизомини бузувчи ҳисобланади.

Сиз иш берувчи сифатида ушбу далилни прогул сифатида баҳолашга ҳақлисиз. Бинобарин, ходимга нисбатан қонун ҳужжатларида ёки корхонанинг локал ҳужжатларида назарда тутилган муайян таъсир чораларини қўллашингиз, шу жумладан ўз хоҳишига кўра эмас, балки ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини мунтазам ёки бир марта қўпол равишда бузганлиги учун иш берувчининг ташаббусига кўра у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишингиз мумкин (МКнинг 100-моддаси 3, 4-бандлари).

Прогул далилининг ўзини исботлаш зарур бўлади. Аввало ходим ишга чиқмай қўйган биринчи кундан бошлаб:

прогул далилини ҳужжат билан қайд этишни тавсия этамиз. Бу бевосита раҳбарнинг рапорти ёки ходимнинг иш жойида йўқлигини қайд этувчи далолатнома бўлиши мумкин;

► ишга чиқмаганлиги сабаблари ҳақида ёзма тушунтириш бериши талаб қилинган хатни ёзиб, ходимнинг иш жойида йўқлиги сабабларини албатта аниқлаш;

► ходимнинг ёзма тушунтиришини олгач, унга нисбатан интизомий жазо қўллаш, у билан меҳнат муносабатларини давом эттириш эҳтимоли ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

Ишдан бўшатилганда меҳнат дафтарчасини ходимнинг қўлига бериш зарур. Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходим меҳнат дафтарчасини олмаса, унга меҳнат дафтарчасини ташкилотдан олиб кетиши ёки уни ходим кўрсатган манзилга почта орқали жўнатишга ёзма розилик бериши зарурлиги тўғрисида ёзма огоҳлантириш (почта хабарномаси) жўнатиш лозим (АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 3.3-банди).

 

Валерия Ляндрес,

кадрлар хизмати ходими.

Прочитано: 1393 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика