Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 25 / Юридик маслаҳатлар

Тўлов учун қабул қилинсин

 

Корхонамиз ВМнинг 5.02.2002 йилдаги 48-сон қарори, давлатлараро битимлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ўз фаолиятини амалга оширади. Туркманистон ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш участкаларида туркман фуқаролари ишлайдилар.

Туркманистон тиббиёт муассасалари томонидан берилган ушбу ходимларнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини тўлов учун қабул қилишга ҳақлимизми?

Б.Ибодуллаев, бош бухгалтер.


– Фикримизча, корхонангиз Туркманистон тиббиёт муассасалари томонидан берилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини тўлов учун қабул қилиши мумкин.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг моҳиятидан келиб чиқилса, корхонангиз Туркманистон ҳудудида юридик шахс ҳуқуқига эга бўлмаган таъмирлаш-ишлаб чиқариш участкаси сифатида фаолиятни амалга оширади (ВМнинг 5.02.2002 йилдаги 48-сон қарори 1-банди).

Шу тариқа, кўрсатилган ишлаб чиқариш участкалари корхонангиз бўлинмалари (филиаллари) сифатида фаолият юритиб, унинг вазифаларини бажармоқда (ФКнинг 47-моддаси). Яъни ушбу бўлинмаларнинг хорижий ходимлари бевосита «Гидромеханизация» давлат ихтисослаштирилган бошқармасида ишга жойлаштирилган (МКнинг 14-моддаси).

«Гидромеханизация» ДИБнинг Туркманистон фуқаролари ҳисобланган, Туркманистон ҳудудида доимий яшовчи ва ишловчи жалб этилган ходимларига меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори, шу жумладан ижтимоий тўловлар таъсис этган мамлакатнинг (Ўзбекистон Республикасининг) қонун ҳужжатларига ёки давлатлараро икки томонлама битимларга мувофиқ белгиланади (ВМнинг 48-сон қарори 2-банди).

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси шахсни ишдан озод қилиш, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўлаш учун асос бўлади. Ушбу ҳужжат давлат соғлиқни сақлаш тизими, шу жумладан, вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотларига қарашли даволаш-профилактика муассасаларининг даволовчи шифокорлари томонидан берилади (АВ томонидан 17.04.2015 йилда 2667-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 1, 4-бандлари).

Шу тариқа, давлатлараро битимларда* бошқача қоида белгиланмаган бўлса, корхона Туркманистон давлат тиббиёт муассасалари томонидан берилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини тегишли бўлинмаларда ишловчи мазкур давлат фуқароларига тўлашга ҳақли деб ҳисоблаймиз.

 

Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 


*Бундай ҳужжатлар тўғрисидаги ахборот эркин фойдаланиш учун очиқ бўлмайди.

Прочитано: 1175 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика