Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 25 / Юридик маслаҳатлар

Авиачипта – ТМБ эмас

 

Биз МАКнинг авиачипта сотувчи агентлари ҳисобланамиз. Авиачипталарни, хусусан, корпоратив пластик карточка орқали нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш йўли билан ёзиб бераётганда (сотаётганда) Низомга (АВ томонидан 27.05.2003 йилда 1245-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ва ҳаво йўллари бош агентининг ички низомига мувофиқ харидорлардан ишончнома талаб қиламиз.

Сўнгги пайтларда ТМБни олиш учун ишончнома тақдим этиш зарурати харидорларнинг норозилигига сабабчи бўлмоқда. Уларнинг айтишича, ҳозирги вақтда ҳеч ким бундай ҳужжатларни талаб қилмаётган экан.

ТМБни олиш учун ишончномасиз (корпоратив пластик карта воситасида ҳақ тўланганда) харидорга авиачиптани бериш мумкинми?

Р.Алимамедова, иқтисодчи.

 

– Ҳа, мумкин. Бироқ юридик шахснинг вакили чиптани олиш ваколатига эга эканлигини тасдиқлаши шарт.

Айтилган йўналиш бўйича йўловчини ташиш хизматидан фойдаланиш мақсадида авиачипта сотиб олинади. Ҳаво транспортида ташиш шартномасига биноан ташувчи йўловчи ва унинг юкини белгиланган манзилга элтиб қўйиш мажбуриятини олади. Йўловчига чиптада кўрсатилган парвозни амалга ошираётган ҳаво кемасидан жой берилади. Йўловчи белгиланган тариф бўйича парвоз учун, юк ташувчи белгилаган меъёрдан ортиқ қўл юки бўлган тақдирда эса – бундай қўл юки учун ҳам ҳақ тўлаш мажбуриятини олади (Ҳаво кодексининг 98-моддаси).

Чипта ва қўл юки паттаси, почта ва юкхати, шунингдек қоғозда ёки электрон шаклда расмийлаштириладиган бошқа ташиш ҳужжатлари йўловчини ва қўл юкини, почтани ва юкни ҳаво транспортида ташиш шартномасини тасдиқловчи ташиш ҳужжатларидир (ҲКнинг 101-моддаси).

Яъни авиачипта – шартнома тузилганлигини ва ҳаво транспортида ташиш хизматидан фойдаланиш ниятини тасдиқловчи ҳужжат.

Шу тариқа, авиачипта товар-моддий бойлик ҳисобланмайди. Тегишинча, уни сотиб олиш пайтида Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида низомга (АВ томонидан 27.05.2003 йилда 1245-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ ТМБни олиш учун ишончномани тақдим этишга зарурат йўқ.

Бироқ авиачипталарни корпоратив банк пластик картаси ёрдамида сотиб олаётганда юридик шахснинг вакилига (карта сақловчисига) унда кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ишончномани расмийлаштириш мақсадга мувофиқ (ФКнинг 134, 138-моддалари).

 

Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1253 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика