Биз мудофаага қўмаклашувчи ўқув спорт-техника клуби (собиқ ДОСААФ) ҳисобланамиз. Ташкилотимизнинг юқори турувчи органи ёш мутахассис билан мураббийлик иш режасини тузиш ҳақида буйруқ берди.
У қандай тузилади? Қандай норматив ҳужжатларни инобатга олиш лозим? Буйруқ чиқаришимиз керакми? Мураббийлик қилиш учун қанча муддат белгиланган?
А.Тохтиева, кадрлар бўйича инспектор.
– Қонун ҳужжатларида ёш мутахассис билан мураббийлик иш режасини тузиш тартиби белгиланмаган.
Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ хорижий мамлакатлар мисоли ва тажрибасига таяниб, ўз локал норматив ҳужжатингизни (мураббийлик режасини) ишлаб чиқишингиз мумкин.
Ташкилотингизда ўз мураббийлик режасини ишлаб чиқиш учун Интернет тармоғида эълон қилинган услубий материалларни асос қилиб олишингиз мумкин. Мураббийлик тўғрисида низом шаклида мураббийлик режасини ишлаб чиқиб, ташкилот раҳбарининг буйруғи билан уни тасдиқлаш ва амалга киритишни тавсия этамиз.
Азим Ажибеков, «Norma» МЧЖ эксперти.