Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 25 / Юридик маслаҳатлар

Кўп тармоқли МЧЖда битта директор

 

Умумий овқатланиш билан шуғулланувчи МЧЖ қўшимча равишда меҳмонхона очди.

Унинг учун алоҳида директор бўлиши шартми ёки меҳмонхонанинг барча ишларини МЧЖ раҳбари бошқара оладими? Меҳмонхонага раҳбарлик қилувчи штат бирлигини белгилаш учун муассислар умумий йиғилишининг қарори зарурми ёки МЧЖ раҳбари уни яккабошчилик асосида белгилай оладими? Ходимларнинг маошлари қандай тариф сеткаси бўйича белгиланади?

А.Матназаров, бухгалтер.

 

– Фаолият юритувчи директор корхонанинг ҳар хил фаолият турларига раҳбарлик қилиши мумкин. Бунда корхона штатида туризм соҳасида маълумотга ва (ёки) малака сертификатига эга бўлган ходим бўлиши шарт.

Тадбиркорлик субъектлари қонун ҳужжатларида ман этилмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ҳақли («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддаси).

Қонунга кўра директор:

► жамият номидан ишончномасиз иш юритади, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалайди ва битимлар тузади;

► жамият номидан вакиллик қилиш ҳуқуқи учун ишончномалар беради;

► жамият ходимлари билан меҳнат шартномалари тузади ва уларни бекор қилади, ходимларга нисбатан рағбатлантириш чораларини ва интизомий жазоларни қўллайди;

► жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ва  жамиятнинг кузатув кенгаши ваколатлари жумласига киритилмаган бошқа ваколатларни амалга оширади («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 39-моддаси 4-қисми).

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш чоғида юридик шахснинг штатида туризм соҳасида маълумотга ва (ёки) малака сертификатларига эга бўлган ходимлар бўлиши шарт (ВМнинг 5.06.2017 йилдаги 355-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 8-банди). Бунда қонун ҳужжатларида бевосита ташкилот директорида бундай маълумот ва (ёки) малака сертификати бўлиши талаб этилмайди.

Шу сабабли МЧЖ раҳбари «Умумий овқатланиш» ва «Меҳмонхона хизматлари» йўналишлари бўйича умумий раҳбарликни амалга оширишга ҳақли.

Бунинг учун иштирокчилар умумий йиғилишининг баённомаси талаб этилмайди.

Бироқ меҳмонхона хўжалиги масалалари учун жавоб берувчи ҳамда туризм соҳасида маълумотга ва (ёки) малака сертификатларига эга бўлган директор ўринбосарини (менежер, мутахассис ва ҳ.к.) ишга қабул қилишингиз зарур.

Муайян давр учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмас (МКнинг 155-моддаси; ВМнинг 21.07.2009 йилдаги 206-сон қарорига 1-илова). Бугунги кунда у 426 466,24 сўм (172 240 х 2,476*).

Меҳмонхона хизматларини ташкил этиш учун жавобгар бўлган ходим ўриндошлик асосида ёки бир неча лавозимда ишлаш тартибида қабул қилинса, меҳнат ҳақи миқдори меҳнат шартномаси тарафлари ўртасидаги келишувга кўра белгиланади (МКнинг 160-моддаси).

 

Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

 


*Меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-разрядига мувофиқ келувчи тариф коэффициенти.

Прочитано: 1232 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика