Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 21 / Тадбиркорлик

Экспорт салоҳияти ошган

 

Жорий йил февраль ойида мамлакатимиз раҳбари юртимизда экспорт салоҳиятини 30%га ошириш ва импортни 30%га оптималлаштириш бўйича керакли топшириқларни берди. Сурхондарё вилоятида ушбу йўналишда қатор ишлар олиб борилиши натижасида 2017 йилда воҳадан экспорт қилинмай қолган табиий асал, сут маҳсулотлари, бодринг, ўрик данаги 2018 йил давомида четга, асосан Афғонистон ва Россияга экспорт қилинди.

 

Бугунги кунда «Ангор Сурхон ғурури» агрофирмаси мева-сабзавот маҳсулотлари ҳамда пахтани кластер усулда етиштирмоқда. Агроном Абдуманнон Тўраевнинг таъкидлашича, мазкур агрофирманинг 9,8 минг гектар ер майдонига нўхат, картошка, карам, лавлаги, пахта экилган. 2017 йилда воҳа бўйлаб умуман экспорт қилинмаган ўрик данагининг дастлабки 5 тоннадан ортиқроғи 2018 йилда биринчилардан бўлиб Афғонистонга экспорт қилинди.

Яна бир экспортчи – «Gold Agro Fresh» агрофирмаси 2018 йил давомида 30 тоннадан ортиқ бодрингни Россия бозорларига чиқарди.

– Корхонамиз иссиқхонасида қурилиш-монтаж ишлари ниҳоясига етказилиши натижасида ушбу маҳсулотни четга экспорт қилиш имкони туғилди, – дейди «Gold Agro Fresh» вакили Шукур Зайниддинов. – Ҳозирда 2 гектарлик иссиқхонада ҳар куни 4 тоннагача ««Ronaldo» навли бодрингни йиғиштириб, экспортга йўналтираяпмиз. Биргина бодринг етиштирувчи иссиқхонанинг ўзида 32 нафар киши меҳнат қилади.

Юқорида номи келтирилган маҳсулотларнинг экспортига оид божхона расмийлаштируви ва кўриги вилоятнинг «Термиз», «Жарқўрғон» ҳамда «Денов» ТИФ божхона постларида амалга оширилмоқда. Амалдаги тартибларга мувофиқ, ушбу постлар орқали хўжалик юритувчи субъектлар 20 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги мева-сабзавотларни олдиндан 100 фоизлик тўлов амалга оширилган тақдирда экспорт контрактини тузмасдан, инвойс асосида кўпи билан 3 соат ичида четга чиқармоқдалар.

Бундан ташқари, экспортчилар манфаатини кўзлаб, қолаверса мева-сабзавот ҳамда дуккакли маҳсулотларнинг узлуксиз экспортини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг алоҳида махсус гуруҳлари божхона назоратини Ангор, Бойсун, Шеробод, Жарқўрғон, Денов, Сариосиё, Узун ҳамда Термиз туманларида куну-тун далаларнинг ўзида амалга оширмоқдалар.

 

Гавҳар МАҲМУДХОНОВА.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 1334 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика