Ўзбекистон олий таълим муассасасида стипендия олувчи, шу билан бирга ярим ставка ишловчи талаба жами даромади тўғрисида ДСИга декларация топшириши керакми?
Н.Достуров.
– Талаба олий таълим муассасасида стипендия олса, шу билан бирга иш берувчи умумбелгиланган тартибда солиқларни ушлаб қоладиган иш ҳақи олса, у ўз даромадларини декларацияламаслиги мумкин.
2 ёки ундан кўп манбадан олинган солиқ солинадиган даромадлар декларацияланадиган даромадлар турларига киради (Солиқ кодексининг 189-моддаси).
Қонун ҳужжатларида давлат стипендиялари учун белгиланган миқдорларда таълим муассасалари томонидан тўланадиган стипендияларга ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 23-банди).
Иш ҳақидан солиқларни ушлаб қолиш ва тўлаш мажбурияти корхона – даромад тўлаш манбаи зиммасига юклатилади (Солиқ кодексининг 184-моддаси).
Шу сабабли талаба олий таълим муассасасида стипендия олса ва корхонада умумбелгиланган тартибда ЖШДС солинган иш ҳақи ҳам олса, у ўз даромадларини декларациялаши шарт эмас.
Замира ЖЎРАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.